ZTE замонавий Nubia Alpha смартфон-билагузугини 25 апрелда сотувга чиқармоқда

ZTE замонавий Nubia Alpha смартфон-билагузугини 25 апрелда сотувга чиқармоқда

Айни дамда Samsung Galaxy Fold қайрилма смартфони барчанинг оғзида - компания смартфон ишлатила бошлаганидан кейин иккинчи куниданоқ экрани ўртасига чизиқ тушиб, яхши ишламай қолиши ва бошқа носозликлар учун узр сўраб, “букламафон”нинг сотувга чиқиш санасини бекор қилди. Аммо, Nubia бугун қайрилма смартфонларнинг бошқа тури бўлган Nubia Alpha қайрилма соатини ҳафта охирида  сотувга чиқаришини маълум қилди.

Nubia Alpha футуристик дизайнга ва 4 дюймлик қайишқоқ OLED-дисплейга эга бўлган билакка тақилувчи смартфон. Унинг сотуви 25 апрелдан бошлаб 449 доллар нархда АҚШ ва Европада  бошланади. Қолаверса, Хитойда қурилманинг eSIM-картали версияси сотиб олиш мумкин бўлади. Шунингдек, илк 50 харидор совға сифатида Nubia Buds симсиз қулоқчинларига эга бўлади.

Қурилмага Snapdragon Wear 2100 процессори ва 1 гигабайтлик (Apple Watch Series 4 сингари) тезкор хотира ўрнатилган, доимий хотирасининг ҳажми эса 8 гигабайтга тенг. Компаниянинг таъкидлашича, 500 мА/соатлик аккумуляторнинг қуввати Nubia Alpha’ни бир-икки кун ишлатишга етади.

Terashop.uz интернет-дўконимизда эса 570 000 сўмдан бошланувчи нархларда турли смарт-соатларни сотиб олиш мумкин.

ЎҚИНГ: Nubia Alpha тақдим этилди – билакка тақилувчи соат-смартфон (+видео)

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.