ZUK компанияси Helio P10 процессорли кичик флагман ишлаб чиқаради

ZUK компанияси Helio P10 процессорли кичик флагман ишлаб чиқаради

Хитойнинг ZUK бренди ҳозирча фақат битта смартфон — Z1 “флагманлар кушандаси”ни ишлаб чиқараётган бўлса, яқин бир неча ой ичида ишлаб чиқарувчи янги моделни тақдим этиш арафасида.

Ахборот манбаларининг хабарига кўра, янги ихчам смартфон 4,7 дюймли HD-экран (1280×720) ва саккиз ядроли Mediatek Helio P10 процессори билан таъминланади. 2 Гб тезкор ва 16 Гб доимий хотирага эга стандарт талқинидан ташқари, савдода 3 Гб тезкор ва 32 Гб доимий хотира билан таъминланган намунаси ҳам пайдо бўлади.

Янги маҳсулот ZUK Z1`нинг кичрайтирилган нусхасими ёки буткул янги моделми – ҳозирча номаълум. Смартфонда, шунингдек, бармоқ излари сканери ҳам бўлади. Аммо унинг қандай кўринишда бўлиши ҳақида эса хабар қилинганича йўқ.

Смартфоннинг аниқ нархи ҳам маълум эмас. Бироқ ZUK Lenovo компаниясининг тармоқ бренди бўлгани сабабли унинг онлайн дўконларида сотилиши ва унчалик қиммат эмаслиги эҳтимоли баланд.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.