Зукерберг 13 йилдан сўнг Facebook яратилган ётоқхонага ташриф буюрди

Зукерберг 13 йилдан сўнг Facebook яратилган ётоқхонага ташриф буюрди

Facebook асосчиси, 33 ёшли Марк Зукерберг 25 май куни Ҳарвард университетида битирувчилар билан бўлиб ўтган учрашуви мобайнида университет ётоқхонасидаги ўзининг қадрдон хонасига ташриф буюрди. У айнан шу хонада бундан 13 йил аввал Facebook ижтимоий тармоғига асос солган.

“Мен 13 йил аввал тарк этган хонамга бугун яна қайтдим. Бу ер менинг ҳаётимга кўплаб ўзига хос янгиликлар олиб кирган жой”, дейди Марк Зукерберг.

Марк билан бирга, бу ерга унинг турмуш ўртоғи Присцилла Чан ҳам ташриф буюрди. Улар айнан шу университетдаги Ivy League school коллежида танишганлар. Техно-магнатнинг маълум қилишича, у “H33” рақамли хонадаги суратдаги столда 2004 йилда “thefacebook” тармоғини яратишга киришган.

“Айнан мана шу столда, шу ерда ўзимнинг ихчамгина ноутбукимда ҳаммаси бошланган эди”.

Марк Зукерберг компаниясига асос солиш учун коллежни ташлаб, Кремний водийсига кетишга мажбур бўлади. 25 май куни унга ҳам университет томонидан фахрий бакалаврлик даражаси берилди.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!