Instagram асосчилари янги ижтимоий тармоқ билан қайтишмоқда

Кевин Систром ва Майк Криегер (Instagram асосчилари) "ижтимоий тармоқларнинг келажаги"ни ўйлаб, сунъий интеллект ёрдамида алгоритмли контент тавсия қилувчи янги ижтимоий тармоқ билан интернет бозорига қайтишди.

Google аллақачон Android 13’нинг «ширин» номини фош этди (+барчасининг рўйхати)

Android 12 барқарор версияси оддий фойдаланувчиларга ҳали тарқатилганича йўқ. Google эса аллақачон «яшил роботчали» мобил операцион тизимнинг 2022 йилда тақдим этиладиган версияси устида ишламоқда.

Экрани ҳам букилиб, ҳам чўзилувчи илк смартфон – TCL Fold 'n' Roll намойиш этилди! (видео)

DragonHinge шарнири қурилмани букиш-ёйиш орқали дисплейнинг ўлчамини 6,87 ёки 8,85 дюймга келтириш имконини беради. Чўзиш механизми ёрдамида эса экраннинг ўлчамини 10 дюймлик қилиш мумкин.

LG йўл харитаси: Android 11 қайси смартфонларга қачон етиб келади?

Компаниянинг Германиядаги расмий сайтида эълон қилинган графикда Android 11 операцион тизимини қабул қилувчи LG смартфонлари рўйхати ҳам, улардан ҳар бири қачон янгиланиши ҳам кўрсатилган.

Жаҳондаги илк «гармошка» телевизор тақдим этилди – нақ 400 минг доллар! (видео)

Унинг экрани 4 жойидан букланади — дисплей бешта секциядан иборат, бироқ ёйилган ҳолатда у кўзга ташланмайдиган ҳошияларсиз, ягона панел каби. Панел том маънода полдан чиқиб келади ва ёйилади.

Путин рекордчи видеога муносабат билдирди – «махфий сарой»ни у тан олмади!

Бироқ, президентнинг сўзларига кўра, у вақт йўқлиги сабабли фильмни тўлиқ кўрмаган, фақат ёрдамчилари томонидан тақдим этилган видеодан айрим жойларини кўрган холос.

LG шу йилиёқ сотувга чиқувчи, ўрама экранли Rollable смартфонини видеода кўрсатди!

Унинг қайишқоқ OLED-дисплейи BOE компанияси томонидан ишланган бўлиб, корпус ичига яшириниш ва ундан чиқиш хусусиятига эга. Бу эса телефонни букламасдан дисплей майдонини ўзгартириш имконини беради.

Oppo пластик карточка ўлчамида букламафон – слайдфон яратди! (+видео)

Хитойликлар умуман ўзгача телефон яратишди – унинг корпуси бир нечта жойидан букилади, аммо бу – Z шаклида букланувчи «гармошка» эмас. Oppo бунақа форм-факторни «слайдфон» деб номламоқда.

Янги йилда Xiaomi, Google ва бошқа компаниялардан янгича смартфон кутаверинг

Росс Янгнинг маълум қилишича, 2021 йил, айниқса, йилнинг иккинчи қисми, букламафонлар учун муҳим йил бўлади.

Nokia диагонали 75 дюймгача бўлган еттита моделда Smart TV тақдим этди

Уларнинг ўзига хосликлари – чет устқурмаларсиз Android TV версияси, ҳажмли овоз янгратиш технологиясини қўллаб-қувватлаши, ичдан ёритилувчи бошқарув пульти ҳамда кенг кўламдаги интерфейслардир.

Oppo X 2021 – ўрама экранли илк смартфон намойиш қилинди! (+видеолар)

Инқилобий смартфонни яратиш жараёнида компания нақ 122 та патент олган. Гаджетнинг қайишқоқ OLED-дисплейининг маълум бир қисми корпуснинг икки ёнида ўралиб яшириниб туради.

Samsung ўрама экранли смартфонини биринчи бор «жонли» кўрсатди!

Samsung матбуот маркази эълон қилган суратда илмий-тадқиқот маркази ходимлари билан суҳбатлашаётган Ли Жэ Ён тасвирланган бўлиб, у қўлида номаълум бир смартфонни ушлаб олган.

LG Rollable: компания «рулон-смартфон» тайёрламоқда

LG’да ҳозирги кунда дисплейни труба шаклида ўраш имконини берадиган технология мавжуд. Фақат ундан смартфонларда эмас, балки телевизорларда фойдаланилмоқда.

TCL ўрама экранли антиқа телевизорини намойиш қилди! («жонли» видео)

Бунисидан фарқли равишда, бошқа компаниялар ишлаб чиққан ўрама экранли телевизорларнинг дисплейлари пастдаги асосга йиғилиб туради.

Ўрама смартфонни ишлаётган ҳолида «жонли» видеода кўрамиз!

Мутахассис фикрига кўра, турли дисплейсозлар ўрама экран технологияси бўйича пойгага киришган; шундай экан, ўралувчи смартфонлар даврига ҳам оз вақт қолган.

36 ёшга тўлган Павел Дуров соғлом бўлиш ва ёш кўриниш сирларини очди

Telegram қанчалик оммабоп бўлса, унинг асосчиси Павел Дуров ҳам шунчалик машҳур. 2020 йил 10 октябрда у 36 ёшга тўлди; шу муносабат билан соғлом ва ёш кўриниш борасидаги маслаҳатларини эълон қилди.

Telegram 7.1 чиқди: сиз кутган ва кутмаган имкониятлар!

Ушбу янгиланишда мессенжерга ёзишмаларда тезкор қидириш учун қидирув фильтри, шунингдек, гуруҳни аноним бошқариш имконияти, каналлардаги постларга фикр билдириш ва бошқа кўплаб функциялар қўшилган.

Xiaomi «дамини олсин» – LG метро вагонларига ойна ўрнига шаффоф OLED-экранлар ўрнатди!

Дисплейларда поезд айни дамда қаерда эканлиги, об-ҳаво прогнози, янгиликлар ва бошқа маълумотлар акс этиб боради. LG буни у ўз ватанида эмас, балки рақобатчи – Xiaomi юртида қилаётгани ҳам эътиборли.

Nokia иккинчи смарт-телевизорининг тақдимотини расман эълон қилди

Янги смарт-телевизор корпусининг пастки қисмида JBL акустикаси жойлашади. LED-матрицанинг аниқлиги 4K форматида бўлади. Қурилма Android TV (Android 9 Pie) операцион тизими бошқаруви остида ишлайди.

Коронавирус ҳақидаги қандай видеоларни YouTube тақиқлаган?

YouTube расмий ахборот манбаларининг коронавирус тўғрисидаги хабарларига зид бўлган маълумотлар акс этган материалларни жойлашни тақиқлади. Уларнинг рўйхати билан танишиб қўйинг.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун телеграм каналимизга аъзо бўлинг!

Йўқ Аъзо бўлиш