Samsung энди Xiaomi билан беллаша олади: Galaxy M смартфонлари кутилганидан ҳам арзон экан!

Galaxy M10, M20 ва M30 смартфонларининг нархлари 142-284 доллари орасида бўлиши айтилган эди. Аммо инсайдерлар берган янги хабарларга кўра, улар бундан ҳам арзонроққа нархланар экан!

РАСМАН: Samsung ҳамёнбоп Galaxy M смартфонларининг тақдимот кунини эълон қилди!

Сайтдаги махсус саҳифада янги смартфоннинг айрим хусусиятлари ҳам суратлар билан берилган.

Шу ойдаёқ сотувга чиқаётган Galaxy M10, M20 ва М30 нархларини Samsung расман эълон қилди!

Samsung компаниясининг Galaxy M туркумига мансуб арзон смартфонлари ҳақидаги навбатдаги янги маълумотларни Samsung Mobile’нинг Ҳиндистон бўлинмаси раҳбари Асми Варси (Asmi Warsi) тарқатган.

Galaxy M20 ҳам намойишдан олдин тасодифан Samsung сайтида «кўринди»!

Компаниянинг Ҳиндистон фойдаланувчиларини техник қўллаб-қувватлаш сайтида Galaxy M20 смартфони тўғрисидаги саҳифа фош бўлган. Унда ушбу қурилма SM-M205F/DS модел рақами остида акс этган.

Samsung Galaxy M смартфонларининг нархлари эълон қилинди!

Gadgets.ndtv нашри янги туркум смартфонларининг нархлари ҳақидаги маълумотни ошкор этди. Унинг ишлаб чиқаришдаги манбаларига таянган ҳолда эълон қилишича, Galaxy M10 нархи 135 доллардан бошланади...

Galaxy M30 арзон бўлса-да, учталик камерага ва нақ 5000 мА/соатлик аккумуляторга эга!

Ҳамёнбоп Galaxy M30 самарадорлигини Exynos 7885 процессори ва 4 гигабайтлик тезкор хотира таъминлайди. Смартфон 64 ва 128 гигабайтлик доимий хотирали вариантларда тақдим этилади.

Samsung энг арзон смартфони – Galaxy M10’ни тақдимотдан аввал тасодифан «сотиб қўйди»

Мазкур маълумот сайтга ходимлардан бирининг эҳтиётсизлиги туфайли чиқиб кетган. Буни сезиб қолиб, мазкур саҳифани тезда ўчиришган, аммо бунгача фойдаланувчилар ундан скриншот олиб улгуришган.

РАСМАН: Энг арзон Galaxy M смартфони 6 дюймлик экран ва 3400 мА/соатлик аккумуляторга эга!

Android 8.1 Oreo операцион тизимли Galaxy M10 арзон смартфони Exynos 7870 чипига, 3 ГБ тезкор ва 16-32 ГБ ички хотирага эга эканлигини ҳам FCC фош этган.

Ҳамёнбоп Galaxy M30 ҳам Geekbench’да «қўлга тушди»: Exynos 7885 чипли ва Android 8.1 Oreo тизимли!

Текшириб кўрилган смартфоннинг тезкор хотираси 4 гигабайтлик, лекин унинг бошқа конфигурациялари ҳам бўлиши кутилмоқда. Galaxy M30 доимий хотираси ҳам 64 ва 128 гигабайтлик талқинларда бўлади.

Galaxy M20 арзон смартфонлар орасида энг сиғимдор аккумуляторга эга бўляпти! (+«жонли» расм)

Ҳамёнбоп Galaxy M20 модели Samsung’нинг «ўйиқ»ли экранга эга илк модели бўлишдан ташқари, компания унга ҳамёнбоп смартфонлари орасида энг сиғимдор – нақ 5000 мА/соатлик батарея ўрнатмоқда.

«Жонли» расмлар: ҳамёнбоп Galaxy M20 ҳам қўш камера, USB-C порти ва қулоқчин тирқишига эга экан!

Samsung Galaxy M20 корпусининг пастки қиррасида 3,5 миллиметрлик аудиотирқиш, USB-C порти, сўзлашув микрофони ҳамда асосий динамик жойлашиши «жонли» суратдан аён бўляпти.

Ҳамёнбоп Galaxy M смартфонларининг нархлари ва айрим жиҳатлари маълум бўлди

Samsung Galaxy M10 ҳамда Galaxy M20 моделлари Android 8.1 Oreo операцион тизим талқини бошқаруви остида ишлайди. Айни дамда Ҳиндистоннинг Ноида шаҳридаги заводда уларни оммавий ишлаб чиқаришмоқда.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун телеграм каналимизга аъзо бўлинг!

Йўқ Аъзо бўлиш