Xiaomi илк симсиз портатив аккумуляторни чиқаряпти. Шу функцияни Mi 9’нинг ўзи ҳам бажаради!

Xiaomi Mi 9 флагманлари нафақат Samsung Galaxy S10 туркуми билан бир кунда тақдим этилади, балки улар билан том маънода рақобатга киришади!

Ўрта нархли Galaxy A50, Galaxy A30 ва Galaxy A10 хусусиятлари эълон қилинди!

Samsung компанияси Galaxy S10 флагманларини намойиш этганидан сўнг янгиланган Galaxy A туркумидаги гаджетларини тақдим этади. Улардан учтасининг техник жиҳатлари ҳақидаги маълумот интернетга чиқди.

Samsung максимал даражада, ҳатто Galaxy M10’дан ҳам арзон смартфон тайёрлади!

Exynos 7870 чипига, атиги 1 гигабайтлик тезкор хотирага, Android 8.1 Oreo тизимига эга бўлган бу смартфон якка ядроли тестда 726 балл, кўп ядроли синовда эса 2984 балл олган.

Xiaomi ҳам умуман тугмачасиз, тағин экранининг тўрт қиррасиям қайрилма смартфон тайёрлаяпти! (+суратлар)

«Совун-смартфон»да олд камера кўринмаётганига қараганда, ё уни «тирқиш»сиз экран остига жойлашади, ёки корпусининг ўзи Mi Mix 3 каби слайдер тарзида бўлади.

Galaxy M30 селфифонининг тақдимоти яқин: нархи ва жиҳатлари ҳақида янги маълумотлар

Янги смартфон Galaxy M20 моделида ҳам қўлланган Exynos 7904 чипи базасида ишлайди. Унинг бошланғич конфигурацияси 4 ГБ тезкор ва 64 ГБ доимий хотирага эга.

Galaxy M20’нинг AnTuTu’даги кўрсаткичи боис Xiaomi яна Samsung’ни калака қилди

AnTuTu бенчмаркида Snapdragon 660 чипли Redmi Note 7 модели 143 минг балл олган бўлса, Exynos 7904 процессорли Galaxy M20 кўрсаткичи атиги 123 минг очкодан ошган, холос.

Энг арзон Samsung смартфонлари – Galaxy M10 ва M20 сотувга чиқди, нархлари билан танишинг!

Асосан ёшларга мўлжалланган бу смартфонлар Infinity-V дисплейли биринчи моделлардир. Уларнинг нархлари эса 111 доллардан бошланади.

Ниҳоят, Samsung энг арзон Galaxy M10 ва M20 смартфонлари тақдимотини ўтказди!

Galaxy M туркуми Infinity-V дисплейга эга илк смартфонлар бўлиб, савдоси 5 февралдан бошланади. Улар нархига нисбатан анча яхши, хусусан, Galaxy M20 нақ 5000 мА/соатлик батареяга эга!

Samsung энди Xiaomi билан беллаша олади: Galaxy M смартфонлари кутилганидан ҳам арзон экан!

Galaxy M10, M20 ва M30 смартфонларининг нархлари 142-284 доллари орасида бўлиши айтилган эди. Аммо инсайдерлар берган янги хабарларга кўра, улар бундан ҳам арзонроққа нархланар экан!

РАСМАН: Samsung ҳамёнбоп Galaxy M смартфонларининг тақдимот кунини эълон қилди!

Сайтдаги махсус саҳифада янги смартфоннинг айрим хусусиятлари ҳам суратлар билан берилган.

Шу ойдаёқ сотувга чиқаётган Galaxy M10, M20 ва М30 нархларини Samsung расман эълон қилди!

Samsung компаниясининг Galaxy M туркумига мансуб арзон смартфонлари ҳақидаги навбатдаги янги маълумотларни Samsung Mobile’нинг Ҳиндистон бўлинмаси раҳбари Асми Варси (Asmi Warsi) тарқатган.

Samsung тасодифан ўз расмий сайтида Galaxy S10 суратини чиқарди!

Samsung ўз хатосини пайқаб қолиб, тезда мақоладаги расмни алмаштириб қўйган. Аммо шунгача суратни сақлаб олганлар уни интернетга чиқариб юборишган.

Galaxy M20 ҳам намойишдан олдин тасодифан Samsung сайтида «кўринди»!

Компаниянинг Ҳиндистон фойдаланувчиларини техник қўллаб-қувватлаш сайтида Galaxy M20 смартфони тўғрисидаги саҳифа фош бўлган. Унда ушбу қурилма SM-M205F/DS модел рақами остида акс этган.

Samsung Galaxy M смартфонларининг нархлари эълон қилинди!

Gadgets.ndtv нашри янги туркум смартфонларининг нархлари ҳақидаги маълумотни ошкор этди. Унинг ишлаб чиқаришдаги манбаларига таянган ҳолда эълон қилишича, Galaxy M10 нархи 135 доллардан бошланади...

Galaxy M30 арзон бўлса-да, учталик камерага ва нақ 5000 мА/соатлик аккумуляторга эга!

Ҳамёнбоп Galaxy M30 самарадорлигини Exynos 7885 процессори ва 4 гигабайтлик тезкор хотира таъминлайди. Смартфон 64 ва 128 гигабайтлик доимий хотирали вариантларда тақдим этилади.

Ҳамёнбоп Galaxy M30 ҳам Geekbench’да «қўлга тушди»: Exynos 7885 чипли ва Android 8.1 Oreo тизимли!

Текшириб кўрилган смартфоннинг тезкор хотираси 4 гигабайтлик, лекин унинг бошқа конфигурациялари ҳам бўлиши кутилмоқда. Galaxy M30 доимий хотираси ҳам 64 ва 128 гигабайтлик талқинларда бўлади.

Galaxy M20 арзон смартфонлар орасида энг сиғимдор аккумуляторга эга бўляпти! (+«жонли» расм)

Ҳамёнбоп Galaxy M20 модели Samsung’нинг «ўйиқ»ли экранга эга илк модели бўлишдан ташқари, компания унга ҳамёнбоп смартфонлари орасида энг сиғимдор – нақ 5000 мА/соатлик батарея ўрнатмоқда.

«Жонли» расмлар: ҳамёнбоп Galaxy M20 ҳам қўш камера, USB-C порти ва қулоқчин тирқишига эга экан!

Samsung Galaxy M20 корпусининг пастки қиррасида 3,5 миллиметрлик аудиотирқиш, USB-C порти, сўзлашув микрофони ҳамда асосий динамик жойлашиши «жонли» суратдан аён бўляпти.

Ҳамёнбоп Galaxy M смартфонларининг нархлари ва айрим жиҳатлари маълум бўлди

Samsung Galaxy M10 ҳамда Galaxy M20 моделлари Android 8.1 Oreo операцион тизим талқини бошқаруви остида ишлайди. Айни дамда Ҳиндистоннинг Ноида шаҳридаги заводда уларни оммавий ишлаб чиқаришмоқда.

Galaxy M20 смартфони Samsung‘нинг «кемтик» экранли илк модели бўлиши мумкин!

Мазкур гаджет экранидаги «кемтик» iPhone X ёки бошқа кўплаб смартфонлардаги сингари катта бўлмайди. Бу ерда гап олд камера учун кичкинагина «ўйилган» Infinity-U туридаги дисплей ҳақида кетмоқда.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун телеграм каналимизга аъзо бўлинг!

Йўқ Аъзо бўлиш