5G тезлиги тести: iPhone 12 барча Android-флагманларга мағлуб бўлди!

Мутахассислар айфонларнинг 4G тармоғидан 5G стандартига ўтиши билан интернет тезлиги 2,3 бараварга ошганини таъкидлашган, лекин Android-смартфонлар барибир анча олдинда.

Глобал версияли Xiaomi Mi 11 Lite 5G ҳали чиқмаган Snapdragon 775G чипида ишлайди!

Таниқли инсайдер Судҳаншу Амбҳоре ушбу арзонлаштирилган флагманнинг ранг вариантлари ҳамда хотира модификацияларини ҳам эълон қилди.

Дунё бўйича симсиз 5G-интернет тезлиги рейтинги: Нью-Йоркда ўта паст...

Мазкур тадқиқот учун iPhone 12 смартфонидан фойдаланилган – унга ўрнатилган Ookla Speedtest иловаси орқали 15 та йирик шаҳарда 5G-интернет тезлиги ўлчанган.

MediaTek бирйўла иккита – Dimensity 1200 ҳамда Dimensity 1100 процессорларини тақдим этди

Бу иккала процессорни ҳам Realme, Xiaomi, Vivo ва Oppo каби смартфонсозлар тез орада ўз қурилмаларида қўллашини айтишган.

Galaxy S21 флагманларининг процессори – Snapdragon 888 рақиби тақдим этилди! (+видео)

Exynos 2100 чипсети аллақачон оммавий ишлаб чиқаришга жорий этилган ва у Galaxy S21 туркумида дебют қилади. Ҳозирча эса Snapdragon 888 чипли учта флагман AnTuTu бенчмаркида кетма-кет рекорд ўрнатди.

AnTuTu тахтига даъвогарни тақдимотидан аввал «Қора Акула еб қўйди»!

Oppo компанияси ушбу бенчмаркдаги рекордчи – Find X3 Pro флагманини ҳали расман намойиш қилганича йўқ. Лекин аллақачон самарадорлик бўйича ундан устун янги смартфон пайдо бўлди!

iQOO 7 ҳам чиқди: Snapdragon 888 чипли иккинчи флагман Xiaomi Mi 11’дан зўр, лекин ундан арзон!

iQOO брендининг бу геймерофони энг кучли Android-чипсетга эга смартфон бўлишдан ташқари, «Хитойча Apple»нинг янги флагманидан арзон ҳам. Шу билан бирга, айрим жиҳатларига кўра рақибидан устун келади.

Qualcomm процессорли энг арзон 5G-смартфон тақдим қилинди!

Vivo Y31s ён қиррасига дактилоскоп ўрнатилган, 5000 мА/соатлик аккумулятори 18 ваттлик тезкор қувватланади. Гаджет энг сўнгги – Android 11 талқини базасидаги Funtouch OS 10.5 бошқаруви остида ишлайди.

«5G-смартфонлар жуда арзон бўлиши керак!» – Qualcomm янги процессор чиқарди

Snapdragon 480 модели Qualcomm’нинг энг арзон 5G-процессори бўлиб, у олдин фақат бирмунча қиммат смартфонларга хос бўлган айрим имкониятларни энди арзон телефонларга ҳам татбиқ этиш имконини беради.

2021 йилги флагманлар процессори бенчмарк тестларида ўз кучини кўрсатди!

Qualcomm бу чипсет базасидаги флагманларнинг бозорга 2021 йил 1-чорагида чиқишини айтган. Аммо улардан биринчисини хитойлик смартфонсоз шу ойнинг ўзидаёқ тақдим этишини расман эълон қилган.

Янги фотофлагманлар – Huawei Mate 40 Pro ҳамда Mate Pro+ билан танишинг!

Huawei бу флагманларининг фотоимкониятларига катта эътибор қаратган ва бу борада Leica билан ҳамкорликни давом эттирмоқда.

Huawei Mate 40 намойиш қилинди – нарх ва хусусиятлари

АҚШ томонидан қўлланаётган санкциялар ва тақиқларга қарамасдан, Huawei компанияси Mate 40 туркумидаги смартфонларини тақдим этди. Улар билан танишувни базавий – Huawei Mate 40 моделидан бошлаймиз.

Qualcomm келажак флагманларининг процессори тақдимотини эълон қилди

Флагман чипсетдан ташқари, бу тадбирда Snapdragon 775G процессорининг, Windows 10 бошқаруви остида ишловчи ноутбуклар учун янги чипсетларнинг ҳам намойиш этилиши кутилмоқда.

Samsung’нинг энг арзон 5G-смартфони – Galaxy A42’нинг сўнгги сири очилди!

Galaxy A42 моделининг расмий тақдимот тўлақонли бўлмаган, гаджетнинг айрим хусусиятлари қатори, нархи ҳам мавҳумлигича қолган эди. Энди эса унинг шу ва бошқа хусусиятлари ҳам маълум бўлмоқда.

Кутилмаганда бенчмаркда Redmi Note 10 қўлга тушди!

Xiaomi бу фаблетини MediaTek Dimensity 820 процессори базасида яратган. Redmi Note 10 яна кўп модулли камера, 8 ГБлик тезкор хотира ва Android 10 операцион тизими билан ҳам таъминланган.

Samsung арзонроқ 5G-смартфонлар учун янги процессор тақдим этди

Exynos 880 модели айни дамда мавжуд бўлган 5G-процессорлар орасида самарадорлиги энг паст чипсет ҳисобланади. Шунга яраша унинг нархи ҳам паст бўладими ё йўқми – бунисини Samsung айтмаган.

Атиги 140 долларлик биринчи 5G-смартфонни ким тайёрлаётганини биласизми?

Qualcomm компанияси Snapdragon 600-туркумида 5G-модемли янги процессор тайёрламоқда. Унинг базасидаги – илк энг арзон 5G-смартфон ҳақида биринчи ҳам маълумотлар пайдо бўлди.

«Qualcomm, нарироқ сурил!» – Samsung ҳам арзон 5G-смартфонлар учун процессор тайёрлаяпти

Exynos 880 5G натижалари Snapdragon 765G кўрсаткичларига жуда яқин; демак, янги чипсет айнан шу процессор рақибидир. Унинг базасидаги смартфонлар Qualcomm чипли моделлардан арзон бўлиши кутилмоқда.

Келажак флагманларининг процессори – Qualcomm Snapdragon 875 ҳақида илк маълумотлар чиқди!

Америкалик чипсоз уни SM8350 кодли номи остида тайёрламоқда. 5 нанометрлик технологик жараён бўйича ишлаб чиқилаётган мазкур чипсетнинг асосини Kryo 685 ядролари ташкил этади.

Dimensity 1000 процессорли илк 5G-смартфон – Oppo Reno 3 тақдим этилди

Чипсет жамланмасида 5G-модем ҳам мавжуд. Смартфон тақдимот тадбирида унинг қудратини кўрсатиш учун бешинчи авлод уяли алоқа тармоғида ўйин ўйнаб ҳамда Full HD форматида видеоқўнғироқ қилиб кўрсатишди.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун телеграм каналимизга аъзо бўлинг!

Йўқ Аъзо бўлиш