Атиги 289 долларлик 5G-смартфон июндаёқ чиқади ва кейин у 145 долларгача арзонлашади!

China Mobile кенг халқ оммаси учун энг арзон 5G-смартфонни тайёрламоқда. Ўзиям унинг тақдимоти яқин – кейинги ойдаёқ бўлиб ўтади!

Qualcomm ҳам «дамини олаверсин»: энг кучли, лекин ҳамёнбоп MediaTek Helio M70 5G тақдим этилди!

MediaTek Helio M70 5G етакчи чипсоз – Qualcomm’нинг айни дамдаги барча процессорларидан ҳам кучлидир! Унинг таркибига кирган 5G-модем 6 ГГц.дан паст диапазонларни қўллаб-қувватлайди.

«Галактика олов ичида»: Galaxy S10 5G ўз-ўзидан портлаб кетди, Samsung эса жим!

Фойдаланувчининг айтишича, Galaxy S10 5G унинг қўлидан тушиб кетиб, тезда аланга олган. Samsung эса мижозга уни алмаштириб бериш ёки компенсация таклиф этмаган.

AnTuTu’да янги рекорд: ZTE Axon 10 Pro 5G бунга қандай эришди?

Axon 10 Pro 5G ўзининг энг тезкор смартфон бўлаётганини намойиш этган – у ҳатто куни кеча мазкур бенчмаркда барча флагманларни енгган юртдошидан ҳам юқори натижа кўрсатган!

Apple билан Qualcomm ўзаро ярашиб, Intel ва Huawei’ни «ўйиндан чиқаришди»

2020 йилдан бошлаб чиқариладиган айфонлар Qualcomm компаниясининг 5G-чиплари билан таъминланадиган бўлди.

«Жонли» видео: Galaxy S10 5G тезлиги ва бошқа хусусиятларини iPhone XS Max билан солиштириб кўрсатишди!

Тестда интернет тезкорлиги, Fortnite ва PUBG ўйинларининг ишлаш, Geekbench, Chrome ва бошқа иловаларнинг очилиш тезлиги, асосий ва олд камераларининг ишлаши, аутентификация тизими кабилар текширилган.

Apple келажак iPhone’лари учун 5G-модемларни АҚШнинг душманидан олмоқчи!

Apple билан судлашиб юрган Qualcomm унга Snapdragon X55 чипини сотмаслиги маълум, Samsung эса модемларини ўзининг Galaxy S10 5G суперфлагманидан орттира олмаслигини айтган.

Энг катта ва тезкор флагман, аммо энг қиммати эмас: Galaxy S10 5G нархи аниқ бўлди!

Жанубий Корея нашрлари Galaxy S10 5G суперфлагманининг аниқ нархларини айтишди. У биринчи бўлиб ўз ватанида, 5 апрелда сотувга чиқади, 26 апрелда эса уни АҚШ бозорига ҳам тақдим этишади.

Galaxy S10 5G ўз кучини кўрсатди: атиги 30 сонияда 10 ГБ контент!

Тестлар жараёнида Samsung Galaxy S10 5G юксак тезликда – сониясига 2,63 Гбит маълумот алмаша олишини намоён этди.

«Жонли» видео: битта Mate X нархига учта буклама 5G-смартфон – Energizer Power Max P8100S олиш мумкин!

Android 9.0 Pie тизимли бу 5G-смартфон Snapdragon 855 чипи, 8/256 ГБ хотира, 48+12 МПлик бош ва 24 МПлик олд камерага эга. Аккумулятори эса буклама гаджетлар учун рекорд даражада – 10 000 мА/соатлик!

Samsung’нинг илк 5G-смартфони – 6 камерали Galaxy S10 X нархи, савдога чиқиш куни ва жиҳатлари эълон қилинди!

Galaxy S10 X номидаги «Х» қисми Galaxy туркумидаги смартфонларнинг ўн йиллигини англатади. Шунингдек, у «eXperience» («тажриба») ҳамда «eXpand» («кенгайиш, кенгайтма») сўзларига ҳам ишора қилади.

OnePlus 7 янги ва «жонли» расмларда: 5G модулли, ромсиз экранли слайдер!

OnePlus 7 энг кучли – Snapdragon 855 процессорига, 10/512 ГБ хотирага эга. Унинг симсиз қувватлаш технологиясига эга бўлиши, модификацияларидан бири 5G тармоғини қўллаб-қувватлаши ҳам айтилган.

«Тўрткўз» OnePlus 7: сирли 5G-смартфоннинг илк «жонли» расми ва техник хусусиятлари!

Эълон қилинган фотосурат OnePlus компаниясининг аллақандай ёпиқ йиғилишида олингани кўриниб турибди.

СЮРПРИЗ: Mi Mix 3 тақдимотида Xiaomi айтмаган ёқимли сир фош бўлди!

Snapdragon 855 чипи куни кеча расман намойиш этилгач, унинг базасидаги илк смартфон ҳам дарров эълон қилинди. Энг қизиғи, бу – аллақачон расман тақдим этилган Mi Mix 3 флагмани бўлиб чиқди!

Xiaomi Mi Mix 3s: суратлари, тақдимот вақти, нархи ва техник жиҳатлари

Ромсиз экрани дактилоскопли Mi Mix 3s флагманининг тезкор хотираси 8 дан 12 гигабайтгача, доимий хотираси эса 128 гигабайтдан нақ 1 терабайтгача ҳажмли бўлади!

Ниҳоят, илк 5G-смартфон – Xiaomi Mi Mix 3 тақдим қилинди: атиги 475 доллардан бошланувчи, рекорд «оперативка»ли флагман!

Xiaomi Mi Mix 3 – дунёдаги илк 5G-смартфон, яна у рекорд даражадаги тезкор хотираси, буткул ромсиз экрани, кучли тўртта камераси ва бошқа жиҳатлари ҳамда арзон нархи билан ҳам мақтанса арзийди!

Xiaomi Mi Mix 3 чиндан ҳам Snapdragon 855 (Snapdragon 8150) процессорли бўлади!

Электроника маҳсулотлари дўкони «меню»сида кўрсатилган ҳафта «таом»и – Mi Mix 3’нинг энг қизиқарли «масаллиғи» – Qualcomm компаниясининг энг зўр, янги авлод Snapdragon 855 процессоридир.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун телеграм каналимизга аъзо бўлинг!

Йўқ Аъзо бўлиш