Samsung энг арзон 5G-смартфонини ҳам сиғимдор аккумулятор билан таъминлаяпти!

Хитойнинг 3C регулятори маълумотлар базасида ушбу моделнинг айрим хусусиятлари пайдо бўлди. Тахминларга кўра, ҳали 5G технологияси етиб бормаган мамлакатлар учун унинг 4G-версияси ҳам чиқади.

Qualcomm арзон 5G-смартфонлар учун Wi-Fi 6’ни ҳам қўлловчи Snapdragon 690 чипини чиқарди

Бир қатор компаниялар ушбу чипсетни янги моделларида қўллашмоқчи; аммо ҳали бу тақдимотдан анча олдин хитойлик бир компания унинг базасида энг арзон 5G-смартфон тайёрлаётгани маълум бўлган...

Энг йирик 5G тармоқларидаги интернет тезлигини таққослаб кўрамиз

Эслатиб ўтамиз, Ucell уяли алоқа оператори Ўзбекистонда илк бор 5G тармоғини синовдан ўтказган ва кейинроқ амалда ишга туширган. Шунингдек, Uzmobile ҳам 5G технологиясини синов тариқасида жорий этган.

Xiaomi энди 4G-смартфон чиқармайди – у аллақачон 6G билан шуғулланяпти!

Компания 6G технологиялари борасида Хитой ҳукумати билан ҳамкорлик қилмоқда. Шунингдек, Xiaomi сунъий йўлдош орқали интернет технологиясини ҳам такомиллаштирмоқчи.

Samsung арзонроқ 5G-смартфонлар учун янги процессор тақдим этди

Exynos 880 модели айни дамда мавжуд бўлган 5G-процессорлар орасида самарадорлиги энг паст чипсет ҳисобланади. Шунга яраша унинг нархи ҳам паст бўладими ё йўқми – бунисини Samsung айтмаган.

Дунёдаги барча 5G-тармоқлар харитаси ишга тушди: Марказий Осиёда биттагина мамлакат!

Ookla ходимлари бунда тижорий мақсадларда абонентларга тўлиқ тақдим этилган 5G тармоқларини ҳам, тест тарзида – чекланган режимда ишлаётганларини ҳам ҳисобга олишган.

Келажак флагманларининг процессори – Qualcomm Snapdragon 875 ҳақида илк маълумотлар чиқди!

Америкалик чипсоз уни SM8350 кодли номи остида тайёрламоқда. 5 нанометрлик технологик жараён бўйича ишлаб чиқилаётган мазкур чипсетнинг асосини Kryo 685 ядролари ташкил этади.

Коронавирусда 5G’ни айблаётган фитначилар ортида ким турибди?

Атиги бир сутка мобайнида Twitter ҳамда Reddit тармоқларида 5G ҳамда коронавирусни ўзаро боғлаб фитна қилувчи эллик мингдан ошиқ пост эълон қилинган.

«Коронавирусга ҳам 5G айбдор!» – кишилар алоқа антенналарини ёқиб, оператор ходимларига ҳужум қилишяпти

5G технологиясининг хавфи борасидаги тажриба кутилмаган натижани кўрсатган эса-да, унинг жорий этилишига қарши бўлганлар ҳам кўп. Аммо ҳаттоки коронавирус инфекциясининг тарқалишиида ҳам уни айблаш...

5G тармоғи ишга тушган 34 та мамлакатдан биттаси аллақачон монопол бўлиб улгурди!

Ucell уяли алоқа оператори Ўзбекистонда илк бор 5G тармоғини синовдан ўтказган ва кейинроқ амалда ишга туширган. Шунингдек, Uzmobile ҳам 5G технологиясини синов тариқасида жорий этган.

Xiaomi заводида роботлар сониясига биттадан смартфон чиқаради!

Компания бутунлай автоматлаштирилган заводларнинг янги авлодини тайёрламоқда. Уларда 5G каби янги технологиялар қўлланади ва роботларнинг хизматидан кенг фойдаланилади.

Хитой бутун бошли мамлакатларни интернетдан узиб қўйиши мумкин!

АҚШ ўзига иттифоқдош мамлакатлардаги технологик компаниялар билан ҳамкорлик ҳақида ўйлаб кўриши лозим. Бу эса 5G технологиялари борасида Хитойнинг гегемонлиги хавфидан халос этиши мумкин.

Мана, 5G тармоқларининг биринчи ва ҳақиқий хавфи!

Ucell уяли алоқа оператори Ўзбекистонда илк бор 5G тармоғини синовдан ўтказган ва кейинроқ амалда ишга туширган. Шунингдек, Uzmobile ҳам 5G технологиясини синов тариқасида жорий этган.

5G тармоғи бизга қандай муаммолар олиб келади?

Бешинчи авлод уяли алоқа тармоғи дегани – фақат якуний фойдаланувчи учунгина қулай бўлиши мумкин, аммо бу қулайлик интернетни етказиб берувчилар учун ҳам, абонентлар учун ҳам жуда қимматга тушади.

Dimensity 1000 процессорли илк 5G-смартфон – Oppo Reno 3 тақдим этилди

Чипсет жамланмасида 5G-модем ҳам мавжуд. Смартфон тақдимот тадбирида унинг қудратини кўрсатиш учун бешинчи авлод уяли алоқа тармоғида ўйин ўйнаб ҳамда Full HD форматида видеоқўнғироқ қилиб кўрсатишди.

«Qualcomm, нарироқ сурил!» – MediaTek иккинчи 5G-процессорини тақдим этди

Хусусиятларига қараганда, Dimensity 800 америкалик чипсознинг Snapdragon 765/765G процессорлари билан беллаша олади; аммо ҳали уни бенчмаркларда текшириб, имкониятларини баҳолаб кўрсатишмаган.

Россияда аллақачон 5G тармоғида голографик қўнғироқ қилиб кўрсатишди! (+видео)

Москва ҳамда Кронштадт орасида икки томонлама видеотрансляция ўрнатилди. Қўнғироқнинг ҳар икки томондаги иштирокчилари ўз суҳбатдошларини голографик 3D-тасвир тарзида, реал вақт режимида кўриб турди.

5G тармоғининг хавфи борасидаги тажриба кутилмаган натижани кўрсатди!

Австралиянинг Радиацион муҳофаза ва ядро хавфсизлиги агентлиги мутахассислари 5G тармоғининг кишиларга таъсирини тажрибада ўрганишди. Натижада...

«Ундан нимам кам!?» – Xiaomi ҳам 140 долларлик 5G-смартфонлар ваъда қиляпти

Куни кеча Honor раҳбари мазкур бренд остида 280, 210 ва ҳатто 140 долларлик 5G-смартфонлар тайёрланишини айтган эди. Ҳамёнбоп смартфонлари билан машҳур бўлган Xiaomi ҳам бунга жим қараб тура олмади.

Хитойда стандарт iPhone 11’дан ҳам арзон iPhone 11 5G расман сотиляпти!

Ушбу махсус 5G-айфон ҳатто оддий iPhone 11’дан арзонроққа сотиляпти! Қизиқ-а: барибир 5G-модеми йўқ бўлган смартфон қанақасига бешинчи авлод уяли алоқа тармоғида ишлаши мумкин!?

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун телеграм каналимизга аъзо бўлинг!

Йўқ Аъзо бўлиш