Xiaomi флагманига битта қувватда 14 кун ишлаш имконини берувчи янги режим қўшилди!

Xiaomi Mi 11 Ultra флагманининг прошивкаси янгиланди – MIUI график қобиғининг V12.5.10.0.RKACNXM версияси тарқатилди. Унда бир қатор янги функциялар сафида Super Power Saver режими ҳам тақдим этилган.

Арзон «автономлик монстри» – Galaxy F22 тақдимоти ва хусусиятларини Samsung расман эълон қилди

Helio G80 процессорли Galaxy F22 моделида AMOLED-дисплей HD+ форматли, кадр янгиланиши эса 90 Гц. Квадрокамерада асосий модул 48 МПлик, селфи учун эса экран кемтигига 13 МПлик сенсор ўрнатилган.

Смартфонни зарядлашдаги энг кенг тарқалган бу хатоликни сиз ҳам такрорлаяпсизми?

Аккумуляторнинг ишлаш муддати зарядлаш цикллари сонига боғлиқ. Смартфонлар ўртача 300-500 зарядлаш циклини ҳисобга олган ҳолда чиқарилади, сўнг аккумулятор ўзининг ток сиғимини йўқотишни бошлайди.

Смартфоннинг қуввати кам қолганида асқотадиган 9 тавсия

Баъзида энг ноқулай вақтда телефон қуввати кам қолганини кўрамиз. Экранда 20% дан кам қувват қолгани ҳақида хавотирли билдиришнома пайдо бўлади, аммо биз ҳалиям телефонни ишлатишга муҳтож бўламиз...

Навбатдаги Samsung «автономлик монстри»нинг ожиз нуқтаси – айнан аккумуляторида!

FCC маълумотлар базасида Galaxy M32 модели пайдо бўлди. Ушбу нуфузли ташкилот фақат бозорга чиқаришга тайёр маҳсулотларнигина сертификатлашини ҳисобга олсак, мазкур смартфоннинг ҳам тақдимоти яқин.

iPhone эгалари норози: iOS янгиланиши аккумуляторини «еб» қўймоқда!

«Қурбон»лардан бири тунда ўзининг «уйқудаги» iPhone 12 смартфони зарядининг 30 фоизини йўқотгани ҳақида хабар берди.

iPhone 13 туркумидаги барча тўртта смартфоннинг аккумулятор ток сиғими маълум бўлди

2021 йили чиқадиган ўн учинчи авлод айфонларнинг барчасида аккумулятор сиғими ўз «аждод»идагидан юқори, лекин Pro Max версиясида бу фарқ яққол катта.

Энг кучли аккумуляторга эга 10 смартфон

Улар орасида 10,000 мА/соат аккумуляторлилари ҳам бор.

$150 эвазига 48 МПлик квадрокамера ва 6000 мАс батареяли Galaxy M12 тўлиқ намойиш қилинди!

Galaxy M12 дисплейи 90 герцлик ва юзасига Gorilla Glass 3 ҳимоя шишаси ётқизилган. Samsung уни Android 11 устига қурилган OneUI 3.0 Core график қобиғи билан таклиф этмоқда.

3687 мАс батареяли Phone 12 Pro Max автономлиги юқорими, ёки 5000 мАс аккумуляторли Galaxy S21 Ultra? («Жонли» тест видеоси)

Бирининг қуввати буткул тугаганида, иккинчисида ҳали 10% заряд қолган – шунинг ўзиёқ бир соат браузер ёки Instagram титкилашга, ё бўлмаса бир соатга яқин GPS модулини ишлатишга етади.

Galaxy A02 чиқди – атиги 100 долларга қўш камерали «автономлик монстри»!

Смартфон 6,5 дюймлик, TFT матрицали экранга эга, унинг тасвир узатиши HD+ форматида (1560 х 720 пикселлик). Дисплейнинг «V» шаклидаги кемтигида 5 мегапикселлик олд камера датчиги жойлашган.

Exynos 2100 чипли Galaxy S21 Ultra: тўртта флагманга қарши илк автономлик тести!

Тажрибада ундан ташқари яна Xiaomi Mi 11, iPhone 12 Pro Max, OnePlus 8 Pro ҳамда Galaxy S20 Ultra флагманлари қатнашган.

Компания раҳбари аллақачон Redmi K40 ишлатяпти: скриншот унинг зўр жиҳатини кўрсатди!

Redmi брендининг лаҳбари Weibo тармоғида ўзи ишлатаётган смартфоннинг экранидан скриншот эълон қилди. Бу сурат иккита фактни ошкор этган...

ТОП-15: Рекорд даражада тез қувватланувчи смартфонлар

Рўйхатда бирорта ҳам iPhone йўқ, кучли ўнталикдан эса фақат хитойлик компанияларнинг вакиллари ўрин олган! Ярим соатга ҳам етмасдан қувватланиб улгурувчи биттагина смартфон бор экан.

«Энергетик монстр» – Redmi 9 Power: тақдимот куни, Redmi Note 9 4G моделидан фарқлари ва расмий видеоси

Ушбу смартфоннинг кейинроқ бошқа бозорларга Xiaomi Redmi 9T номи остида чиқишини айтишмоқда.

Қуввати 32 кунга етувчи, квадрокамерали ва «ўлдириб бўлмас» бу смартфонни текинга ҳам олиш мумкин!

Нақ 10 050 мА/соатлик батареяга эга Doogee S59 Pro смартфонини Aliexpress орқали 199 долларга олиш мумкин, лекин компаниянинг расмий сайтида ундан учтаси ютуқли ўйинга ҳам қўйилган.

iPhone 12 mini: энг кичкина 5G-смартфоннинг катта нуқсони топилди

2020 йилнинг 13 ноябридан яна икки айфон: iPhone 12 mini ҳамда iPhone 12 Pro Max сотувига старт берилади. Релиз арафасида булардан ихчамининг тафсилотлари, хусусан, камчиликлари ҳам очиқланмоқда.

Xiaomi машҳур флагманининг рекорди борасида барчани лақиллатган экан!

Android Authority нашри таҳририяти Xiaomi’нинг юбилей суперфлагманини тест қилиб кўрди ва бу борада ишлаб чиқарувчининг алдаганини фош этди.

iPhone 12’лар геймерларга ёқмайди: ўйин, интернет ва видео учун энг зўр смартфонлар (учта рейтинг)

Ўйин учун iPhone 12 олмоқчи бўлган дўстларингизга ҳам буни етказиб қўйганингиз маъқул. Лекин ҳар учала тестда ҳам рейтинг етакчиси айнан битта, тағин арзон флагман бўлиб чиққанига нима дейсиз?

Қуввати энг узоқ вақтга етувчи 15 смартфон билан танишинг

Android Insider тўртинчи авлод уяли алоқа стандарти – LTE тармоғида интернет ишлатганда қуввати қанча вақтга етиши бўйича ўтказилган тест асосида смартфонларнинг автономлик рейтингини тақдим этди.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун телеграм каналимизга аъзо бўлинг!

Йўқ Аъзо бўлиш