Xiaomi’нинг 51 долларлик янги гаджети: 4G-телефон, аккумулятор, GPS-трекер ва овозли таржимон – барчаси биттада!

Шунингдек, ундаги «сунъий идрок»ли Xiao Ai овозли ёрдамчиси керакли маълумотни интернетдан топиб бериши, бирор мусиқани ёки аудиокитобни қўйиб бериши ҳам мумкин.

Huawei’нинг нияти жиддий: у Mi Band 3 «кушанда»сини тайёрлади!

Ҳар иккала модификациядаги Honor Band 4 билагузуги NFC, биттаси эса яна GPS модули билан ҳам таъминланади. IP68 стандартига кўра ҳимояланган мазкур гаджет 50 метргача сув остида ҳам ишлайверади.

Samsung ўз «ақлли» соатларини арзонлаштирди

Samsung компанияси ўзининг Samsung Gear S3 смарт-соатлар туркуми (Gear S3 Classic, Gear S3 Frontier ва Gear Sport) нархларини пасайтирди.

Apple’нинг кейинги икки йилдаги энг харидоргир гаджетлари аниқланди – бу iPhone ҳам, iPad ҳам эмас

Хоҳ ишонинг, хоҳ ишонманг – булар йирик гаджетлар эмас, аммо iPhone 7 чиқиши сабабли мазкур рейтинг кўп ўзгаришларга учраган.

Made in Uzbekistan: ноутбуклар учун махсус гиламчали таглик!

Ўлчамлари 650х350 см.лик тагликнинг махсус тирқишлари иш жараёнида девайснинг қизиб кетмаслигини таъминлайди. Унда нафақат сичқонча учун гиламча, балки ҳатто смартфон учун ҳам алоҳида жой мавжуд.

Foxconn ходимлари Apple’ни 1,3 миллион долларга туширишди

Foxconn фабрикасининг бир нечта ходими тил бириктириб, бутловчи қисмларни ўмаришган. Суд ҳукми билан улар, қамоқ жазосига ҳукм этилишидан ташқари, жарима тўлашади ва Apple зиёнини ҳам қоплаб беришади.

«Вақти келди»: Qualcomm смарт-соатлар процессорининг иккинчи авлодини тақдим этяпти!

Qualcomm компанияси 10 сентябрга белгиланган тақдимот маросими учун таклифнома тарқатмоқда. Унда фақатгина доирасимон шаклли «ақлли» соат тасвири ҳамда «It's Time» («Вақти келди») ёзуви мавжуд.

Apple Watch яна бир «қаҳрамонлик» кўрсатди!

Айни кунларда ўз уйида саломатлигини тиклаш билан машғул Майк Лавнинг таъкидлашича, агар Apple Watch ишлатмаганида, у ҳозир қабрда бўлишиям мумкин эди.

LG смартфони харидорларига – 500 долларлик қулоқчин совға!

Signature Edition 2018 айни дамда бозордаги энг қиммат смартфон бўлиб, ҳадясини ҳам ҳисобга олсак – шунга арзийдиям.

Google кузда қандай гаджетларини тақдим этади?

Инсайдерлар берган маълумотларга кўра, Google’нинг барча янги қурилмалари жорий йилнинг охиригача савдога ҳам чиқарилади.

Samsung бехосдан Galaxy Watch’нинг сурат ва жиҳатларини эълон қилиб юборди

Сайт маъмурлари бу хатоликни пайқаб қолиб, тезда маълумотларни ўчиришган, аммо шунгача сайтдан олинган скриншотлар ҳам етарли...

Galaxy Watch «ақлли» соатининг тақдимот ва савдога чиқиш вақти маълум бўлди

Samsung Galaxy Watch ўлчамига кўра икки хил вариантда чиқишини ҳам айтишмоқда. Табиийки, уларнинг нархида ҳам фарқ бўлади.

Смартфонингиз учун «ҳимоя ёстиқчаси»: бу ғилоф билан у ерга тушиб кетмайди! (+видео)

AD Case’даги махсус датчиклар смартфоннинг енгил тушиш ҳолатига ўтганини тезда қайд этади ва шу ондаёқ ғилофнинг бурчакларидан пружинасимон «оёқча»лар чиқади.

Samsung смарт-узук тайёрламоқда – энди телефоннинг кераги бўлмайди!

USPTO сайтида Samsung’нинг янги ишланмаси – «ақлли» узук тавсифи пайдо бўлди. Шунчаки «Тақилувчи қурилма» (Wearable device) деб номланган бу гаджет телефонсиз ҳам ишлайдиган бўлиши кутилмоқда.

Xiaomi’нинг қайси гаджети Mi 8 флагманидан ҳам зўр сотиляпти?

Агарда 17 кунда миллионта сотилган бу девайс шу суръатда сотилишда давом этса, Xiaomi мазкур бозорда етакчилик шоҳсупасидан Apple’ни ағдариши ҳам мумкин!

Ckyrin S10 – қуввати 4 кунга етувчи, 5 метр сув тубида ишловчи, 3G-модем ва камерага эга «ақлли» соат

Смарт-соатда NanoSIM-карта уячаси мавжуд – 3G тармоқларида сўзлашиш ва SMS-хабар алмашиш имкони бор. Шунингдек, у Wi-Fi, Bluetooth 4.0, GPS модуллари ҳамда 2 мегапикселли камера билан жиҳозланган.

Apple Watch’ларда энди тугмача ҳам ўзгача бўлади!

Apple смарт-соатларининг ён қиррасидаги моддий тугма ўрнига сенсор тугмача қўлланади. Бу шунчаки сенсор бўлмасдан, балки худди смартфонлардаги каби Taptic Engine функциясига эга бўлади.

Яширин қуролларни ва жиноятчиларни аниқловчи – «полициячи» смартфон ғилофи яратилди! (+видео)

SWORD сканерланаётган кишининг қиёфасини жиноят бўйича қидирув рўйхатидагилар билан таққослайди. Агарда у бирор гумондор билан бир хил чиқса, бу ҳақда хавфсизлик хизмати ходимларига хабар беради.

Xiaomi’нинг янги инновацион гаджети атиги 8 долларга баҳоланди

Номидаги «Wireless» сўзидан бу девайснинг симсиз эканини, «Youth Edition» қисмидан эса ёшларга мўлжалланганлигини англаш қийин эмас.

Ўзбекистон бўйича элтиб берилувчи Xiaomi смартфонлари ва бошқа гаджетлари нархлари (2018 йил 29 май) – пулини харидингиз қўлингизга текканидан сўнг тўлайсиз!

Xiaomi’нинг 1 151 000 сўмдан бошланувчи, бир йиллик кафолатли смартфонлари ва бошқа девайслари нархлари билан танишинг! Пулини харидингиз етиб борганидан сўнг, ўзингиз истаган усулда тўлайсиз!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун телеграм каналимизга аъзо бўлинг!

Йўқ Аъзо бўлиш