Илк бора битта чоракда миллиондан ошиқ VR-шлем сотилди

2018 йили шу каби қурилмалар бозорининг янада ўсиши кутилаётир. Зеро, Windows Mixed Reality платформали кўплаб компьютер ишлаб чиқарувчиларнинг мазкур йўналишга қизиқишлари катта.

Huawei ҳам Apple ва Google'дек "ҳаводан пул қилиш"ни бошлади

Бир неча йиллар аввал Apple компанияси "ҳаводан пул қилиш"ни бошлаган эди. Huawei ҳам уларнинг ортидан бирдан калласи ишлаб қолди.

2018 йили iPhone X’га ўхшаш iPad чиқади: Face ID бор, «Home» тугмачаси йўқ!

Планшет билан бир қаторда янгиланган Apple Pencil стилуси ҳам тайёрланмоқда, унда қўлланиш имкониятларини кенгайтирувчи янги дастурий жиҳозлар ҳам бўлади.

Prynt: смартфонингизни «полароид»га айлантиринг! (+видео)

Ушбу қурилма смартфонга USB Type-C тирқиши орқали уланади ва қўшимча қувват талаб этмайди. Унинг ўзига ўрнатилган аккумуляторнинг қуввати 20 та суратни чоп этишга етарли. Батарея microUSB орқали қувват олади.

Samsung «ақлли» трекер-брелок ишлаб чиқди

Samsung Connect Tag ўзи бириктирилган объектнинг жойлашув ўрнини уяли тармоқлар, Wi-Fi, GPS/ГЛОНАСС орқали юқори даражада аниқлайди ва маълумотни Android-қурилмага жўнатади.

Google барибир яна Apple’га эргашди ва танқидларга учради

Google ўзининг янги девайслари учун USB Type-C портидан 3,5 мм.лик тирқишга ўтказиб берувчи адаптерни савдога чиқарди, аммо у «инсофни четга суриб қўйиб», адаптерни нақ 20 доллардан сота бошлади-да!

iPhone учун Apple Pencil стилусини яратишади

Apple ҳамёнбопликни кўзда тутган ҳолда, айфонлар учун «суперконденсатор» туридаги стилус тақдим этади. Уни ишлаб чиқариш нисбатан арзонга тушади, аммо қўллашда у оддий ручкага ўхшаш бўлади.

Mate 10 Pro – Huawei’нинг илк стилусли флагмани суратлари чиқди

Бу флагманини Huawei ўзининг энг илғор Kirin 970 процессори билан жиҳозлайди. Девайснинг диагонали 5,99 дюймга, аниқлиги 1440x2880 пикселга тенг IPS-дисплейининг томонлари ўзаро 18:9 нисбатда.

Қарши олинг: илк телефон-спиннер! (+видео)

Мўъжаз Chilli K188 гаджети – ғайриоддий корпусли оддий тугмачали телефон бўлиб, спиннер қилиб ўйнашдан ташқари, ундан қўнғироқ қилиш ва SMS-хабарлар ёзиш ҳам, ҳатто интернетга кириш ҳам мумкин.

Аккумулятор турлари: литий-ионли яхшими ёки литий-полимерли?

Samsung’нинг Galaxy Note 7 фаблетлари аккумулятордаги носозлик туфайли ёниб кетишни бошламаганида, балки, кўпчилик фойдаланувчилар батарея ҳақида ўйлаб ҳам кўришмасди.

Compectus – динамикли, ўралувчи Bluetooth-клавиатура

Ўз аудиотизимига эга бўлган Compectus клавиатураси трубка шаклида ўралади ва деярли жой эгалламайди.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун телеграм каналимизга аъзо бўлинг!

Йўқ Аъзо бўлиш