Google компанияси Mi Band 6’нинг «кушанда»сини чиқаряпти

Бошқа фитнес-билагузуклардан фарқли равишда, Fitbit Luxe модели премиал ташқи кўринишга эга. Гаджет металл корпусда бўлиб, уч хил (Black, Soft Gold, Platinum) рангли вариантда таклиф этилади.

20 апрелда чиқаётган Apple AirPods 3 дизайни буткул янгича! («жонли» сурат)

Нисбатан қимматроқ AirPods Pro моделидаги фаол тарзда шовқин тўсиш имконияти бу қулоқчинга ҳам жорий этилиши кутилмоқда.

Бу гаджетлар бозорида тўрт йилдан бери Xiaomi’га ҳеч ким бас кела олмаяпти!

Ишлаб чиқарувчи бу ҳақда Twitter ижтимоий тармоғидаги ўз расмий саҳифасида мақтанди.

Атиги 10 доллардан «Хитойча AirPods Max» сотувга чиқди

AirPods Max қулоқчини учун Apple ҳаттоки 2020 йилги iPhone SE’дан ҳам юқори нарх белгилаган. Номдор гаджетларни клонлаштирувчи хитойликларнинг эътиборидан бу маҳсулот ҳам четда қолгани йўқ.

Эски русумдаги айфонни атиги 2 долларга iPhone 12’га «айлантириш» йўли топилди!

Қўлингизда замонавий iPhone 12 билан мақтангингиз келади-ю, лекин уни чўнтак кўтармаяптими? Тиниб-тинчимаган хитойликлар бунинг чорасини топишди!

Рекорд даражадаги чегирма билан iPhone 12 ва iPhone 12 mini зўр сотиляпти

Шу билан бирга, буткул симсиз AirPods қулоқчинини ҳам 190 доллар ўрнига 120 доллардан сотиляпти. Унинг харидорларига яна Apple Music сервисидан 4 ой бепул фойдаланиш имкони ҳам тақдим этилади.

Қуввати 19 кунга етувчи Xiaomi Mi Band 6 чиқди – видеоси, нарх ва жиҳатлари

Mi Band 6 диагоналига 1,56 дюймлик, яъни Mi Band 5 моделидагидан 50 фоизга катта AMOLED-дисплейга эга. Трекер корпуси сувдан ҳимояланган – уни таққан ҳолда 50 метргача сув остига шўнғиш мумкин.

Apple расман WWDC 2021 санасини айтди: илк тизерда узоқ кутилган гаджетга ишора бор

Одатда дастурчилар учун Worldwide Developers Conference анжумани пулли бўларди, ўтган йил эса коронавирус пандемияси туфайли WWDC 2020 анжумани илк бора бепул ва онлайн ўтказилган.

NFC, GPS ва SpO2 датчикли Xiaomi Mi Band 6 илк «жонли» расмда: экрани Mi Band 5’никидан ўзгача!

Xiaomi Mi Band 6 фитнес-браслетида жами ўттизтача жисмоний машқларнинг янгича режимлари, шунингдек, Telegram ва WhatsApp билан интеграциялашув функцияси ҳам бўлади.

AirPods 3 нархи ва илк «жонли» расмлари: уни AirPods, AirPods 2 ҳамда AirPods Pro билан таққослаб кўрсатишди!

Инсайдерлар берган хабарларга кўра, AirPods 3 янги процессорга эга бўлиб, овозни янада сифатли узатади. Ҳаттоки унинг тахминий нархини ҳам айтишмоқда...

Realme’дан баҳорги чегирма: Buds Q симсиз қулоқчинини совға сифатида олинг!

Биз ҳар йили 8 март куни яқинларимизга қандай совға харид қилиш ҳақида бош қотирамиз. Энг яхши совға — Realme 6 4/128 смартфони ва Buds Q симсиз қулоқчинлари.

Xiaomi смартфонлари ва бошқа гаджетларини 3 мартгача 40% чегирма билан олиш мумкин!

Шунингдек, Xiaomi Mi Band 4 NFC ақлли билагузуги ва Xiaomi Mi AirDots Pro симсиз қулоқчини учун 40 фоиз, Xiaomi Mi Band 5 ҳамда Mi True Wireless Earbuds 2 учун эса 30% чегирмалар белгиланган.

Apple’нинг баҳорги конференцияси: 16 мартда у нималарни кўрсатмоқчи?

2012 йили дунё юзини кўрганидан буён iPad mini сериясининг дизайни умуман ўзгармаган. Бу гал эса iPad mini 6 тубдан янгиланган – техник таъминоти ҳам, экран ва дизайни ҳам.

«Энг чидамлилар учун»: автономлиги нақ бир йилгача борувчи ақлли соат чиқди! (+видео)

Бунда иккита омил муҳим ўрин тутади: аввало, Garmin Enduro моделида қувватни бошқаришнинг созланувчи режимлари мавжуд. Қолаверса, унда махсус – қуёш нуридан қувват олувчи Power Glass шишаси қўлланган.

16 февралгача «Шеърият сеҳри» танловида қатнашиб, Mi Band 3 ютиб олинг!

Уяли алоқа оператори Навоий ва Бобур таваллуд кунларига бағишлаб «Шеърият сеҳри» танловини эълон қилди. Унда ютуққа беш дона Xiaomi Mi Band 3 ақлли билагузуги қўйилган.

Ухлаётган одам ютиб юборган AirPods бус-бутун чиқди!

Нафас олиши оғирлашавергач, у шифокор ҳузурига борган. Шифокорлар даставвал уни заҳарланган деб ўйлашди, рентген эса қулоқчинни топди — ошқозонда экан!

Mi Band 6’нинг асосий хусусиятлари билан танишамиз!

Фитнес-трекернинг кодли номи Pangu бўлиб, компания уни икки хил – XMSH15HM ва XMSH16HM модел рақамли модификацияларда тайёрламоқда. Афтидан, буларнинг бирида NFC модули бўлади, иккинчисида эса – йўқ.

Galaxy Unpacked’нинг барча роликлари битта жойда: Galaxy S21, Galaxy Buds Pro ҳамда Galaxy SmartTag билан тўлиқ танишамиз!

Қуйида биз ушбу маросимда тақдим этилган 21 та видеолавҳани жамладик. Улар орқали Samsung янги гаджетлари билан батафсил танишиш, энг сўнгида эса яхлит тадбирнинг видеосини кўриш мумкин.

Galaxy A50 смартфони ва бошқа қимматбаҳо совринлар ютуққа қўйилган танловга марҳамат!

Иккинчи босқичнинг тақдирлаш маросими тез орада – 2021 йил 21 январь куни бўлиб ўтади. Ушбу танловга тақдим этилган видеолар кўриб чиқилиб, энг кўп лайк тўплаган ўнта лавҳа аниқланади.

Атиги 7 долларлик бу розетка исталган жиҳозни «ақлли» қилади!

Интеллектуал функциялар ҳали етиб бормаган маиший техника жиҳозларига ҳам «ақл бахш этиш» учун «Хитойча Apple» махсус ақлли розетка тақдим этди.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун телеграм каналимизга аъзо бўлинг!

Йўқ Аъзо бўлиш