АҚШ Хитойнинг энг машҳур иккита иловасини қора рўйхатга киритди

Хитойнинг AliExpress ва WeCHat платформалари Америка қароқчилик бозорлари рўйхатига қўшилди.

Яна бир Xiaomi қурилмасининг нархи рекорд даражада пастлади

Аввалроқ Double 11 акциясида Xiaomi смартфонлари икки баробар арзонлашгани ҳақида хабар берган эдик.

Redmi 10 смартфонининг глобал версияси сотувга чиқди

Қурилмани AliExpress онлайн дўконидан ҳозироқ сотиб олишингиз мумкин.

AliExpress’дан россияликлар энг кўп олаётган олтита ноутбук ва энг оммабоп бешта бренд

Тадқиқотлар натижаларига кўра, ярим йилликда энг кўп сотилган лаптоплар – нархлари 33 минг рублдан 65 минг рублгача (тахминан 455–900 АҚШ доллари орасида) бўлган моделлар экан.

AliExpress’даги энг оммабоп ўйин смартфонлари (2021 йил май)

Кейинги пайтларда харидорлар кўпроқ мобил гейминг учун товарлар харид қилишмоқда. Геймерофонлардан ташқари, яна мобил геймпадлар ва кулерларни, яна VR-кўзойнакларнинг ҳам бозори чаққон.

AirPods Pro’нинг кераги йўқ: унинг Siri ва Bluetooth 5.0’ли клони атиги 12 доллардан сотиляпти!

Энг қизиғи – хитойликлар Air Pro 3 моделига ҳам Siri овозли ёрдамчисини интеграция қила олишган! Қулоқчин сенсор панеллар ёрдамида бошқарилади ва Android-смартфонлар билан ҳам ишлайди.

AliExpress: Россияликлар энг кўп олаётган ўнта смартфоннинг дастлабки бештаси битта компанияга тегишли

ТОП-ўнталикка жами бешта бренд маҳсулотлари кирган. Қанчалик ғалати туюлмасин, улар орасида дунё бўйича етакчи смартфонсоз – Samsung компаниясининг бирорта ҳам телефони йўқ!

Глобал версияли оммабоп Redmi смартфони 144 долларгача арзонлашди!

Расмий намойишидан бир йил ўтгач, Xiaomi ушбу моделини арзонлаштириб, AliExpress онлайн савдо майдончасида атиги 144 доллардан сота бошлашди.

Ҳарбий ҳимоя ва NFC модулли «ўлмас» смартфон атиги 170 доллардан сотувга чиқди (видео)

Корпуси IP69K даражасида ва АҚШнинг MIL-STD-810G ҳарбий стандартига кўра ҳимояланган смартфон сув, чанг ва зарбага чидамли. У на қаттиқ ерга тушиб кетишдан, на сув, на муз ва на лойдан қўрқмайди.

Хитойни танқид қилиб, уч ой «йўқолиб кетган» AliExpress раҳбари етакчи тадбиркорлар рўйхатига киритилмади

Жек Ма ўрнига газетанинг бош саҳифасидан унинг «асосий рақиби», Tencent раҳбари Ма Хуатэн жой олди. Рўйхатга Huawei асосчиси Жен Чжэнфэй, Xiaomi раҳбари Лей Цзюнь ва BYD лидери Ван Чуанфу киритилган.

Энг антиқа – биттаям клавиши бўлмаган тугмачали телефон 19 доллардан сотиляпти!

Бу телефонда биттагина – қурилмани ўчириб-ёқиш тугмачаси бор, у корпуснинг тепа қиррасида жойлашган. Ҳаттоки смартфонларда ҳам мавжуд бўлган овозни созлаш тугмачасиниям унда топа олмайсиз!

AliExpress асосчиси топилди: Жек Ма уч ой давомида қаерда эди?

$50,9 млрд.лик сармояга эга бўлган энг бой хитойлик 2020 йил 24 октябрдаги можароли нутқидан сўнг жамоатчилик кўз ўнгидан йўқолиб қолганди.

340 долларлик Realme 7 5G смартфонини 2 кун давомида атиги 200 долларга олиш мумкин!

Европада 279 евродан сотилаётган Realme 7 5G смартфони учун AliExpress интернет-дўконида 219 доллар нарх белгиланган. Лекин кикки кун давомида унинг харидида 20 долларлик чегирма купони амал қилади.

AliExpress’дан товар сотиб олишни ҳукумат тақиқламоқда

Тақиқ 45 кундан сўнг кучга киради, унгача Савдо вазирлиги санаб ўтилган дастурларни қўллаган ҳолда айнан қандай транзакцияларни амалга ошириш чекланишига аниқлик киритиши керак.

Ҳукумат билан зиддиятга борган AliExpress раҳбари ғойиб бўлди!

24 октябрь куни Шанхайдаги чиқишида мамлакатдаги юқори технологиялар соҳасини тартибга солувчи қоидаларни танқид қилган Жек Ма ўшандан кейиноқ ҳеч қаерда оммавий кўриниш бермай қўйган.

Хитой ҳукумати AliExpress асосчисига қарши уруш очди

Ant Group (Alibaba’нинг шўъба компанияси) молиявий-технология компанияси акцияларини жойлаштиришни тўхтатиш тўғрисида ХХР раиси Си Цзиньпиннинг шахсан ўзи буйруқ берган.

Ўзбекистонда ҳам Alibaba Group расмий вакили иш бошлади

Ўзбекистонда расман иш бошлашидан ҳеч қанча ўтмай, у маҳаллий қандолатчи корхона билан 3 миллион АҚШ долларига тенг шартномани имзолаган.

Alibaba раҳбари энди Хитойнинг энг бой одами эмас

Чжун ҳозир Осиёдаги энг бадавлат кишилари рейтингида иккинчи поғонасини эгаллаб турибди, у фақат ҳиндистонлик магнат Мукеш Амбани (85,2 миллиард доллар)дан кейин ва дунёда 17-ўринда туради.

AliExpress ҳам блокланиш хавфи остида!

Alibaba – Хитойдаги энг йирик интернет-компания ва 1999 йилдан бери электрон тижоратда соҳасида фаолият олиб бормоқда. У бир нечта машҳур Интернет сайтларига, хусусан AliExpress.com’га эгалик қилади.

PUBG Mobile, AliExpress ва яна уч юзта хитойча илова хавф остида!

TikTok’дан ташқари, ByteDance стартапининг Resso ҳамда Ulike сервислари ҳам хавф остида турибди. Шунингдек, Xiaomi компаниясининг 14 та иловаси тақиқланиши мумкин.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун телеграм каналимизга аъзо бўлинг!

Йўқ Аъзо бўлиш