Xiaomi яна битта янги бренд остида селфи-смартфонлар чиқаради

Смартфонсозлик бизнесини Xiaomi’га сотаётган компаниянинг ўзи бу брендга шуҳрат келтирган асосий омил – фотосуратларни қайта ишлаш технологиялари бўйича ҳамкор бўлиб қолади.

Snapdragon 8150 процессорли Meizu 16s флагмани илк суратда!

Meizu 16s ромсиз экранли дизайнга эга; унда ҳам дактилоскопик датчик дисплейнинг ўзига жорий этилади. Шунингдек, анъанавий 3,5 миллиметрлик қулоқчин тирқиши ҳам сақланиб қолади.

Беш модулли инқилобий камерали Nokia 9 ғилофининг суратлари чиқди!

Орқа панелда доирасимон шаклда жойлашган еттита тешик бор: булардан бири фоточақноқ учун, яна бири PDAF-лазер учун, қолган бештаси эса бош камеранинг бешта сенсори учун очилган.

Xiaomi смартфонларини Terashop.uz’дан олинг (2018 йил 20 ноябрь) – харидингиз Ўзбекистон бўйлаб бепул етказилади!

2018 йилнинг апрелидан октябригача бенчмаркларда биринчи ўринни қўлан бермай келган Xiaomi Black Shark геймерофони ҳамда «Тезкорлик устаси» – Pocophone F1 ҳамёнбоп флагмани ҳам Terashop.uz’да бор!

РАСМАН: Geekbench’да 9000 балл тўплаб, Xiaomi ва Huawei флагманларидан ўзиб кетган смартфонни кейинги ҳафтадаёқ кўрамиз!

AnTuTu’да салкам 320 000 балл олган бу геймерофон Geekbench сервисида ҳам текшириб кўрилди. Якка ядроли тестда у 2375 балл, барча ядроларини ишга солганида эса 9000 баллдан ошиқ натижа кўрсатди!

Энг кучли процессорли энг арзон Huawei смартфонини тақдимотдан аввал «жонли» кўрамиз!

Mate 20 флагманларининг ҳамёнбоп муқобили бўлувчи Honor View 20 уч модулли камерага, Android 9.0 Pie операцион тизим талқинига асосланган EMUI 9.0 прошивкасига эга.

Galaxy A8s’нинг тешик экранини илк бор «жонли» томоша қиламиз!

Аввалроқ Galaxy A8s экранига ўрнатилувчи ҳимоя ойнасининг расми эълон қилинган бўлса, энди инсайдерлар дисплейнинг ҳам «жонли» суратини тарқатиб юборишди.

Xiaomi шу ойдаёқ барқарор MIUI 10 прошивкасигача янгиланувчи смартфонларини маълум қилди

Одатда, хитойча прошивка тарқатилганидан сўнг унинг глобал талқини ҳам тақдим этилади. Шундай экан, нисбатан эски русумлардаги Xiaomi смартфонлари эгалари ҳам янгиланишларни кузатиб боришлари лозим.

Google тайёрлаган «камбағалбоп» Pixel 3 Lite тақдимотдан аввал фош этилди

Google компанияси ушбу туркумда яна битта смартфон тайёрлагани шу кунларда маълум бўлиб қолди – унинг суратларигача эълон қилишди.

Бенчмаркда Xiaomi Black Shark Helo ҳамда Huawei Mate 20’лардан устун келган флагман билан танишинг!

AnTuTu сервисида у салкам 320 000 балл олган. Бу эса Xiaomi компаниясининг янги геймерофони – Black Shark Helo (309 000 баллга яқин) ҳамда Huawei Mate 20 туркуми флагманларидан юқори натижадир!

Huawei Mate 20 иккита кўрсаткичда рекорд ўрнатди!

Гарчи бошқа смартфонсозлар ўз флагманлари ҳам Huawei Mate 20 билан тенглашишини айтсалар-да, аслида вазият бошқачароқ...

Meizu 16 флагмани ва бу бренднинг бошқа смартфонларини Terashop.uz’дан олинг (2018 йил 16 ноябрь) – харидингиз Ўзбекистон бўйлаб бепул элтиб берилади!

Буюртма Тошкент шаҳри бўйича 12 иш соати, вилоятларга эса икки иш кунида етиб боради! Terashop.uz’да қулай тўлов шакллари (нақд пул, терминал ва Payme тизими орқали электрон тўловлар) жорий этилган.

Xiaomi’нинг кейинги слайдери – Mi Mix 3S ҳақидаги илк маълумотлар билан танишамиз!

Mi Mix 3S флагмани ҳали тақдим этилмаган Snapdragon 8150 чипига ва уч модулли камерага эга. Унинг тезкор хотираси 4, 6 ёки 8 гигабайтлик, доимий хотираси эса 128 ёки 256 гигабайтлик қилиб чиқарилади.

Meizu Note 8 Plus – тўрт модулли камерага эга иккинчи смартфон!

Айни дамда бунақа камерофон ягона – Samsung Galaxy A9 ҳисобланади. Meizu Note 8 Plus фаблетида бўлса асосий камера оптик датчиклари Huawei P20 туркуми флагманларидаги каби жойлашган.

Xiaomi яна иккита ҳамёнбоп смартфонига барқарор глобал MIUI 10 прошивкасини тарқатмоқда

Уларда янги дастурий таъминотнинг асосий афзалликлари татбиқ этилган. Жумладан, бу смартфонлар эгалари Android Pie дизайнида янгиланган интерфейс ҳамда «сунъий онг» имкониятларидан фойдалана оладилар.

Дубай, 5 декабрь: Nokia бирйўла учта смартфон тақдим этади!

Ушбу маросимда Nokia 8.1, Nokia 7.1 Plus ҳамда Nokia 2.1 Plus моделлари кўрсатилиши кутилмоқда.

Sharp Aquos R2 Compact – экрани иккита «кемтик»ли илк смартфон! (+видео)

Ихчам флагман 5.2 дюймлик IGZO-дисплей билан жиҳозланган бўлиб, у худди iPhone XR сингари 120 Гц частотага эга. Юқоридаги «кемтик» олд камера учун, пасткиси эса – бармоқ изи сканери учун «ўйилган».

285 долларлик Xiaomi Mi Note 4 намойишига ҳам оз вақт қолди!

Snapdragon 710 чипли ва 6 ГБ “оперативка”ли Mi Note 4 доимий хотираси 64 ёки 128 ГБлик. 12 + 8 МПлик асосий ва 20 МПлик селфи-камераси билан у ёшларга жуда маъқул келади.

Meizu 16s ҳам Galaxy S10 ва Mi 9 даражасида кучли бўляпти!

Ушбу компания барчани лол қолдиришга янада қаттиқроқ бел боғлаган кўринади: у навбатдаги флагманига ҳали расман тақдим этилмаган, энг илғор Qualcomm Snapdragon 8150 процессорини ўрнатяпти.

Яна тўртта оммабоп Xiaomi смартфонига «сунъий онг»ли барқарор глобал MIUI 10 чиқди!

Бу смартфонлар эгалари MIUI 10 афзалликларидан баҳра олишади: Android Pie дизайнида янгиланган интерфейс, смартфонни бошқариш учун экранда қўл ишораларидан фойдаланиш, тизимнинг янги товушлари каби.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун телеграм каналимизга аъзо бўлинг!

Йўқ Аъзо бўлиш