MDC Prime Lite – Ўзбекистондаги энг ҳамёнбоп қўш камерали смартфон

Унинг камераларидан ташқари бошқа хусусиятлари ҳам чаккимас (металл ром, 5.2 дюймли HD-экран, 4 ядроли процессор, 2/16 ГБ хотира). MDC ўз смартфонларига 1 йиллик бепул кафолат хизматини йўлга қўйган.

Арзон Galaxy J6 (2018) смартфони FCC’да ҳам «кўринди» – тақдимот санаси яқинми?

Galaxy J6 (2018) янгича урфга оид – томонлари ўзаро 18,5:9 нисбатдаги, 5,6 дюймлик дисплей билан жиҳозланади. Эҳтимол, бунда компания флагманлари сингари «ниҳоясиз экран» назарда тутилгандир.

OPPO тайёрлаган – дисплейдаги дактилоскопик датчик дунёда тенгсиз!

Oppo тайёрлаган модулнинг асосий хусусиятларидан бири шундаки, нафақат ўчиқ экранда, балки экран ишлаб турган пайти ҳам дактилоскопик сканер ишлайди, бармоқ тегинишларини сезаверади.

Xiaomi Cereus – ҳали тақдим этилмаган процессорли смартфон бенчмаркда «қўлга тушди»

Техник хусусиятларига қараганда, Xiaomi Cereus ўрта нарх тоифасидаги смартфон бўлади. Бироқ унга Android операцион тизимининг энг илғор – 8.1 Oreo талқини ҳамда энг янги процессор ўрнатилмоқда.

Samsung янги – ҳамёнбоп Aura смартфонларини тайёрлаяпти

Кузатувчиларнинг тахминларига кўра, Samsung янги Aura смартфонларида ўзининг Exynos процессорларини қўллайди. Уларнинг экрани диагоналига 5,5 дюймдан ошмаслиги эҳтимоли юқори.

Samsung интернетга кира олмайдиган Galaxy J2 Pro смартфонини тақдим этди

Қариялардан ташқари, ўқувчи-талабаларга ҳам Galaxy J2 Pro (2018) жуда қўл келади. Бу смартфон билан улар дарс қилиш ўрнига сайтларда кезиб, ижтимоий тармоқ ё мессенжерларда гап сотиб ўтира олишмайди.

Янги рекорд: йилнинг энг тезкор смартфони AnTuTu’да 356 918 балл тўплади!

Бугина эмас, мазкур флагман ҳатто ҳозирда етакчи саналган – Snapdragon 845 базасидаги Samsung Galaxy S9 Plus моделидан нақ тўқсон минг очкога ўзиб кетган!

ЭКСКЛЮЗИВ ВИДЕО: Redmi Note 5 Pro’ни iPhone X Red Edition’га «айлантирса» бўлади!

«Хитойча Apple»нинг смартфонидан жудаям чиройли iPhone X Red Edition чиқди! Ушбу усул ёрдамида бошқа компанияларнинг турли моделлардаги смартфонларидан ҳар хил iPhone’лар «ясаш» иложи бор!

MDC Uzbekistan компанияси Блогерлар чемпионати учун махсус соврин ажратди

«Ҳамёнбоп смартфонлар ҳақидаги энг яхши тавсиф-блогпост» номинацияси ғолиби қўшалоқ камера ва HD-экран билан жиҳозланган, ноодатий дизайндаги MDC Prime Lite смартфони билан тақдирланади.

«Galaxy S9+ Mini» – iPhone X дизайнидаги Samsung смартфони тайёр!

TENAA базасида SM-G8850 модел рақами билан қайд этилган ушбу смартфон нафақат Galaxy S9 ва S9+ моделларининг, балки ҳатто iPhone X’нинг ҳам битта муҳим хусусиятини ўзида жамлаган.

Black Shark рақиби – Nubia Red Devil смартфонининг ҳам тақдимот санаси айтилди

ZTE Nubia’нинг ушбу «Қизил Иблис» геймерофони ўз юртдоши бўлган Xiaomi компаниянинг «Қора Акула»сига қарши майдонга тушади.

«Сурайё» дунёдаги илк сунъий йўлдош смартфонини тақдим этди

Thuraya X5-Touch тўлақонли иккита SIM-карта билан ишлай олади, радиомодуллари ҳам иккита. Улар бир вақтнинг ўзида сунъий йўлдош алоқасини ҳам, GSM тармоғи алоқасини ҳам қўллаб-қувватлайди.

Xiaomi’нинг қудратли Black Shark смартфонини тақдимотидан бир кун аввал «жонли» видеода кўрсатишди!

Xiaomi Black Shark смартфонининг орқа панели «Х» шаклидаги дизайнга эга, асосий камераси иккита объективли қилиб ишланган. Экран остида тугмачага дактилоскопик датчик жорий этилган.

Xiaomi смартфонлари ва бошқа гаджетларининг нархлари (2018 йил 12 апрель)

«Хитойча Apple»нинг бир йиллик ва бир ойлик кафолатга эга смартфонларига, фаблетлари, «ақлли» билагузуклари ва смарт-соатларига сўмда белгиланган нархлар билан танишинг!

Ниҳоят, Xiaomi узоқ кутилган Mi 6X тақдимотига таклиф этди!

Xiaomi бу гал тақдимот маросимига ўзгача ёндашган – тадбир компания бош директори Лэй Цзюнь таълим олган даргоҳ – Хитойнинг Ухань шаҳридаги университетда бўлиб ўтади.

Xiaomi Mi 7’нинг «жонли» суратларида унинг янги жиҳатлари фош бўлди

Хитойлик манбалар бугун ушбу гаджетнинг «жонли» олинган янги расмларини интернетга жойлашди. Улар Xiaomi Mi 7’нинг ташқи кўринишига хос айрим янги хусусиятларни намоён этди.

Янги ҳамёнбоп смартфон – Galaxy J7 Duo хусусиятлари фош этилди

Камера масаласида Samsung зиқналик қилмаган – ҳамёнбоп бўлса-да, Galaxy J7 Duo бош камераси 13 ва 5 мегапикселли модулларга эга. Селфи учун эса экран тепасига 8 мегапикселли олд камера жойланган.

Nubia ўйинбоп смартфонлари учун Red Magic брендини тақдим этди

Яқин келажакда Red Magic бренди доирасида кўплаб миқдорда ҳар хил электрон гаджетлар ишлаб чиқарилади, улар геймерларнинг мобил ўйинлардан тўлақонли завқ олишларини таъминлашга йўналтирилган бўлади.

192 евролик Meizu 15 Lite ҳақида янги маълумотлар ва «жонли» суратлар!

Meizu 15 Lite моделининг нархи 192 евро атрофида бўлар экан. Snapdragon 660 процессори базасида ишловчи бу қурилманинг тезкор хотираси 6 гигабайтгача, доимий хотираси эса 128 гигабайтгача бўлади.

Galaxy A туркуми смартфонлари яна бир флагманча хусусиятга эга бўлади

Samsung айни кунларда диагонали 5,78 дюймлик, бурчаклари қайрилма AMOLED дисплей устида ишламоқда. Бу экранлар шу йилиёқ чиқадиган Galaxy A7 2019 ҳамда Galaxy A8 2019 смартфонларига қўйилади.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун телеграм каналимизга аъзо бўлинг!

Йўқ Аъзо бўлиш