ЯНГИЛИК: Galaxy Note 8’ни кредит бўйича сўмга олинг! (2017 йил 9 октябрь)

Яқиндагина тақдим этилган Samsung Galaxy Note 8 фаблетини ҳам ҳақини бўлиб-бўлиб тўлаш йўли билан харид қилиш имконияти мавжуд.

Афсонанинг қайтиши: BlackBerry Motion расман тақдим этилди

463 долларлик BlackBerry Motion диагонали 5,5 дюймга тенг, тирналишга қарши Premium Anti-Scratch тизимли FHD-экранга эга. У ярим соатгача бир метргача чуқурликдаги сув остида «жон сақлай» олади.

2017 йилнинг энг яхши смартфонлари аниқланди

Samsung компанияси иккита совринга эга бўлди. Унинг ўзи жорий йилдаги энг яхши ишлаб чиқарувчи сифатида эътироф этилган бўлса, Galaxy S8 қурилмаси 2017 йилнинг энг яхши смартфони, дея тан олинди.

Ҳали тақдим этилмаган BlackBerry Motion сурати чиқди

Motion – мазкур бренднинг IP67 стандарти бўйича сувдан ҳимояланган илк смартфони бўлиши мумкин. Мақтанишга арзирли хусусиятларидан яна бири – у тўлиқ қувват билан 26 соатгача ишлай олади.

Хушхабар: куни кеча тақдим этилган Pixel 2 ва Pixel 2 XL учун ҳозироқ буюртма бериш мумкин!

Сайтимиз ҳамкори ўзбекистонлик хоҳловчилар учун ҳам ҳозирданоқ энг илғор Google Pixel 2 ва Pixel 2 XL смартфонларини олдиндан буюртма бериш асосида етказиб беришни йўлга қўйган.

Эксклюзив видео: Nokia 8 тиғ ва олов синовида!

Nokia 8 флагманининг мустаҳкамлигини тиғ ва аланга ёрдамида синаб кўришди.

Xiaomi ходими тасодифан янги смартфонни «сотиб қўйди»

Компаниянинг бир ходими Weibo тармоғига жойлаган суратда у харидорлар билан бирга селфи қиляпти. Қўлида эса – ғилоф билан яширилган, аммо шу пайтгача чиқарилган бирорта моделга ўхшамайдиган смартфон.

Nokia 9: мовий флагман суратини кўрсатишди

Nokia 9 флагмани IP68 сертификати бўйича сувга ва чангга чидамли. Шунингдек, кўз ёй пардаси сканери билан ҳам жиҳозланиши ҳақида маълумотлар мавжуд. Бармоқ изи датчиги эса орқа панелдан ўрин олади.

Тақдим этилмаган Pixel XL 2’нинг янги суратлари чиқди

Pixel XL 2 смартфонининг олд қисмида иккита динамик мавжуд. Шунингдек, Google лаунчерининг дизайни ҳам бирмунча ўзгарган. Google Pixel 2 дисплейи оддий, аммо дизайни Pixel XL 2’никига ўхшаш.

Ромсиз Mate 10 Pro камераси ҳам iPhone X ва LG V30’дан қолишмайди

Mate 10 Pro асосий камераси LG V30 ва iPhone X’дан қолишмайди, унинг ҳар иккала модули ҳам f/1,6 ёруғлик кучига эга объектив билан жиҳозланган. Kirin 970 процессори эса худди инсон миясидек ишлайди.

Huawei мақтанди: «Бу сизга смартфон эмас!» (+видео)

Mate 10 одамдек ўрганишга, ўйлашга ва кўришга қодир, ишлаш принциплари эса инсон миясининг ишлаш тамойилларига ўхшаш. Буларнинг барчаси Huawei’нинг сунъий идрокка эга Kirin 970 процессори шарофатидир.

Тақдим этилмаган «қўшкўз» Xiaomi Redmi Note 5 суратлари тарқалди

Redmi Note 5 моделига Qualcomm Snapdragon 660 ёки MediaTek Helio P25 процессори ўрнатилади. Унинг тезкор хотираси 3 ёки 4, доимий хотираси эса 32 ёхуд 64 гигабайтлик ҳажмга эга бўлади.

Ромсиз BLUBOO S1 смартфонини атиги 149,99 долларга олинг!

BLUBOO S1 ўлчамлари 148,6×74,3×7,9 миллиметр, вазни 175 грамм. Ромсиз Full HD-экранининг ўлчами диагоналига 5,5 дюймни ташкил этади. Асосий камераси 16+3 (Sony модуллари), олд камераси 8 мегапикселли.

«Малика»да HTC смартфонларининг сўмдаги нархлари (2017 йил 28 сентябрь)

HTC смартфонларига «Малика» савдо мажмуаси дўконларида сўмда белгиланган нархлар билан танишинг.

Panasonic 125 долларга кучли чақноқли смартфон чиқарди

Ҳамёнбоплигига қарамасдан, Eluga I4 хусусиятлари ҳозирги замон фойдаланувчисининг смартфонга қўядиган барча талабларини қондира олади.

Nokia’нинг навбатдаги флагмани инновацион дизайнга эга

Пресс-рендерга кўра, Nokia 9 ташқи кўриниши Samsung’нинг 2017 йилги Galaxy тизими флагманларига ўхшаш, яъни дисплейи қайрилма ва ён томонлари ромсиз дизайнда ишланган, камераси эса қўш модулли бўлади.

LG смартфонларининг «Малика»даги сўмдаги нархлари (2017 йил 26 сентябрь)

LG смартфонларига «Малика» савдо мажмуаси дўконларида сўмда белгиланган нархлар билан танишинг.

Nokia бу флагманини Европа учун махсус «кучайтириб» чиқармоқчи

Nokia’нинг янги талқиндаги флагмани 6 гигабайтлик тезкор ва 128 гигабайтлик ички флэш-хотирага эга. У 669 евро нархида Европада (биринчи ўринда Германияда) 20 октябрда савдога қўйилади.

«Малика»да Sony смартфонларининг сўмдаги нархлари (2017 йил 25 сентябрь)

Sony смартфонларига «Малика» савдо мажмуаси дўконларида сўмда белгиланган нархлар билан танишинг.

Ҳамёнбоп Android-смартфонни қандай танлаш керак?

Агар ҳамёнбоп смартфон олиб, кейинчалик афсусланиб қолишни истамасангиз, у ҳолда хариддан аввал мутахассисларнинг ушбу тавсияларига қулоқ тутинг.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун телеграм каналимизга аъзо бўлинг!

Йўқ Аъзо бўлиш