Sony ҳали чиқмаган iPhone SE 2’га рақобатчи смартфон тайёрлаяпти

Xperia Compact туркумининг янги вакили энг энсиз Sony и смартфони бўлиб, қўлда қулай ўрнашиши билан iPhone SE моделига ўхшайди (унинг эни – 59 миллиметр).

ДИҚҚАТ: Ўзбекистонда телефон сотиб олсангиз, IMEI-код учун сиз пул тўламайсиз!

АКТ вазирлиги IMEI-код бўйича энг кўп берилаётган долзарб саволларга яна бир карра аниқ ва лўнда жавобларни эълон қилди.

Redmi K30 ҳақидаги янги хабар ҳафсалани пир қилди!

Redmi K30 таақдимот тадбирида яна бренднинг илк смарт-колонкаси ҳамда роутери кўрсатилиши, шунингдек, Mi Mix 4 ҳамда Pocophone F2 флагманларининг ҳам намойиш қилиниши кутилмоқда.

«Ундан нимам кам!?» – Xiaomi ҳам 140 долларлик 5G-смартфонлар ваъда қиляпти

Куни кеча Honor раҳбари мазкур бренд остида 280, 210 ва ҳатто 140 долларлик 5G-смартфонлар тайёрланишини айтган эди. Ҳамёнбоп смартфонлари билан машҳур бўлган Xiaomi ҳам бунга жим қараб тура олмади.

Атиги 140 долларга 5G-смартфон оласизми?

Honor имкон қадар кўпроқ фойдаланувчиларни 5G тармоғига жалб этмоқчи. Бу мақсадда у 280, 210 ва ҳатто 140 долларлик 5G-смартфонлар тайёрлайди. Шулардан биринчиси бозорга келаси йилдаёқ чиқарилади.

Xiaomi энг оммабоп флагманини энди ишлаб чиқармайди

Расмий каталогда Mi 9 смартфонини излашганида, харидорларга унинг ўрнига Mi 9 Pro 5G ёки Mi CC9 Pro таклиф этилмоқда. Булардан иккинчиси глобал бозорга Mi Note 10 модели тарзида тақдим этилган.

10 декабрда Xiaomi нафақат Redmi K30, балки Pocophone F2 ва Mi Mix 4’ни ҳам тақдим этиши мумкин!

Redmi K30 икки хил – 5G-модемли ва усиз вариантларда 10 декабрда тақдим этилиши маълум. Xiaomi ушбу матбуот анжуманига бағишлаб тайёрлаган расмий реклама постерида эса бошқа гаджетлар номлари ҳам бор!

Биринчи «ўлдириб бўлмас» 5G-смартфон энг кучли процессорга ҳам эга!

Ҳимояланган телефонлар ишлаб чиқарувчи Ulefone компанияси «ўлдириб бўлмас» 5G-смартфонлар тақдим эта бошлайди. Улардан биринчиси MediaTek Dimensity 1000 чипсетига эга бўлади.

Redmi’нинг иккита арзон флагмани рекорд ўрнатди

Xiaomi шу йилнинг сентябрида Redmi Note 8 ҳамда Redmi Note 8 Pro смартфонларини Хитойда намойиш этганди. Улар дунё бўйича тренддаги телефонлар рейтингида энг юқори ўринларни эгаллаб келишаётир.

Автономлик синови: 2019 йилнинг 10 та арзон ва актуал смартфонлари

Биз битта рўйхатга арзон қурилмалар сегментининг ўнта янги вакилини тўпладик: Xiaomi ва Realme'дан тортиб Oppo ва Huawei'гача.

Honor V30 Pro флагмани тақдимотдан аввал AnTuTu’да ҳайратга солди!

Тўғри, Honor V30 Pro тўплаган 476 480 баллни рекорд деб бўлмайди, лекин бу барибир зўр натижа. Мазкур девайс самарадорлигига кўра Huawei Mate 30 Pro флагманига тенг/

Xiaomi ва Redmi смартфонларида энди «яширин камера технологияси» қўлланади

Айрим кузатувчилар мазкур технологияга эга илк смартфон Xiaomi Mi Mix 5 модели бўлишини айтишмоқда. Яна ким билади, экраности камера технологиясини ундан аввалги – Mi Mix 4 флагманидаёқ кўрармиз.

ТОП-10: Энг кучли ўйинбоп смартфонлар (2019 йил, ноябрь)

Қизиғи шундаки, айнан геймерларга мўлжаллаб чиқарилган Black Shark 2 Pro, Asus ROG Phone 2 кабилар пастки ўринларга тушиб қолган. Рейтинг етакчиси эса аслида ўйинбоп смартфон ҳисобланмаган флагмандир.

Ишлаётган ҳолдаги Redmi K30 флагманини «жонли» кўрамиз!

Weibo ижтимоий тармоғи кенгликларида Xiaomi Redmi K30 смартфонининг «жонли» расмлари тарқалди. Унинг экранидаги ёзувлар қурилманинг асосий техник хусусиятларини ҳам акс эттирган.

Samsung учта арзонлаштирилган смартфонини эртароқ чиқаряпти

Бугунги кунгача унча кўп тилга олинмаган янги смартфонлардан бири Galaxy Note 10 Lite бўлади. SM-N770F модел рақамли бу қурилма Samsung’нинг бу йилги фаблетлари орасида энг арзони бўлиши аниқ.

FCC расман тасдиқлади – Galaxy S10 Lite тақдимотга тайёр!

Мазкур идора айнан АҚШ ҳудудида сотишга тайёр бўлган қурилмаларгагина сертификат беради. Шунга қараганда, Samsung Galaxy S10 Lite яқин орада намойиш қилиниб, АҚШда сотувга чиқарилади.

Ўз-ўзидан ёниб кетган оммабоп Redmi смартфонини Xiaomi тузатиб ё алмаштириб бермади!

Мижозларни қўллаб-қувватлаш хизматининг раҳбари фойдаланувчини тинглаб бўлгач, кулгили жавоб берди: «Кафолат батареяга татбиқ этилмайди».

Samsung ва Google смартфонлари блокланган ҳолда ҳам камера орқали жосуслик қилар экан!

«Камера» иловасидаги ушбу хатоликдан фойдаланиб, хакерлар масофадан туриб ҳам фойдаланувчига билдирмасдан, камерани бошқаришлари, смартфондаги фотосуратларни кўришлари мумкин.

«ЖОНЛИ» ВИДЕО: Xiaomi сир тутса ҳам, Pocophone F2 арзон флагманини қадоғидан олиб ишлатиб кўрамиз!

Гарчи расман тақдим этмаган бўлса-да, Xiaomi аллақачон Pocophone F2’ни ҳатто бозорга чиқаришга тайёр қилиб қўйгани маълум. Интернетда унинг «жонли» сурат ва ҳатто видеолари учрамоқда.

Samsung W20 5G – компаниянинг иккинчи букламафони намойиш этилди

Иккинчи букламафон Snapdragon X50 модемли Snapdragon 855 Plus процессори базасида ишлайди. Шунингдек, ташқи элементларида ҳам фарқлар бор – улар Galaxy Fold’га нисбатан такомиллаштирилган.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун телеграм каналимизга аъзо бўлинг!

Йўқ Аъзо бўлиш