2020 йилнинг энг зўр Android-ўйинлари (Google Play талқини)

Хабардаги ҳар бир ўйиннинг номига жойланган ҳавола орқали уни юклаб олиш саҳифасига ўтишингиз мумкин.

Барча Android-смартфонлар соҳибларига Microsoft’дан хушхабар бор!

Microsoft ҳозир Windows 10 тизимли компьютерларда Android-иловаларни ишга тушириш устида ишламоқда. Бу имконият айрим Samsung смартфонларида аллақачон бор, биз уларнинг рўйхатини ҳам берганмиз.

2021 йилги Android'лар борасида 10 башорат

TechRepublic нашри журналисти Жек Уаллен Android келажагига оид саволларга жавоб беради.

Android-смартфонлар учун Apple дизайнери яратган график қобиқ чиқяпти!

Origin OS график қобиғи асосидаги янгича прошивка ушбу компаниянинг нафақат янги, балки аллақачон бозорга чиққан смартфонларига ҳам тақдим этилади.

Смартфонга масофадан туриб илова юклашни ўрганамиз

Смартонингиз қўлингизда бўлмаса ҳам, унга севган дастурингизни ўрнатсангиз бўлади.

Android’да аввалдан бўлган YouTube функцияси, ниҳоят, iPhone ва iPad’ларга ҳам етиб келди! (+видео)

Ҳозирда у кам сонли фойдаланувчиларга тақдим этилган ва фақатгина онлайн-трансляцияларда ишлайди. Яъни, бу ҳолатни мазкур функциянинг синовдан ўтказилиши дея баҳолаш мумкин.

Telegram’нинг Android, iOS ва десктоп версияси янгиланди: видеоқўнғироқ ва бошқа имкониятлар!

Мулоқот мобайнида овозли суҳбатни видеосуҳбатга ва аксинча айлантириш мумкин. Шунингдек, видеоқўнғироқ давомида унинг ойнасини кичрайтириб бурчакка тақаб қўйиб, бошқа чатларда ёзишиш имкони ҳам бор.

Fuchsia OS сертификациядан ўтди – Android’нинг куни битдими?

Android, Chrome OS ва бошқа операцион тизимларнинг ўрнини босувчи Fuchsia OS, мобил қурилмалар ва компьютерлардан ташқари, «ақлли уй» гаджетларида ҳам қўлланади.

Android учун ҳам Civilization VI стратегия ўйини чиқди, тағин бошида бепул! (+видео)

Steam дўконида бултур энг кўп сотилган ўйинлар рейтингида иккинчи ўринни Civilization VI эгаллаган. Қадам-бақадам стратегия йўналишидаги мазкур ўйин «яшил роботчали» тизимга ҳам энди етиб келди.

Ниҳоят, Telegram видеоқўнғироқлари Android ва macOS’да ҳам ишлай бошлади!

Видеоқўнғироқ қила олишингиз учун, суҳбатдошингизда ҳам Telegram’нинг шу талқини ўрнатилган бўлиши лозим. Шундай экан, бу хабарни яқинларингизга ҳам улашинг ва биргаликда янги имкониятдан баҳра олинг!

Айфонлардаги ажойиб функция барча Android-смартфонларга ҳам қўшиляпти! (+видео)

Nearby Share технологияси аллақачон Android 6.0 ва ундан янги операцион тизимлардаги смартфонларда пайдо бўла бошлаган. Google уни компьютерлардаги Chrome браузерига ҳам қўшишни режалаштирган.

Android 11’нинг «ширин» номи маълум бўлди

Google компанияси Android 10’дан бошлаб, операцион тизимларни ширинликлар номи билан аташдан воз кечган. Лекин ходимлар уларни компания ичида ширинликлар номлари билан атаб келишаётган экан.

Android-смартфонлар учун Microsoft антивируси тақдим этилди

Microsoft Defender смартфонда зиёнкор дастурлар бор-йўқлигини текширади ва фишинг ҳужумларининг олдини олади. У яна хавфсиз бўлмаган уланишларни блокловчи SmartScreen функциясига ҳам эга.

2021 йилги Android'лар қайси ядроларда ишлайди?

Самарадорлик ошади, энергия сарфи камаяди.

Google Play’дан нақ 16 та ўйинни бепул олишга улгуринг! (тайёр ҳаволалар)

Иккита ўйиннинг бепул берилиши бугун, учинчисиники эса эртага тугайди. Қолганларининг ҳам бепуллик муддати чекланган, шу боисдан тезроқ юклаб олишга шошилинг ва бу хабарни дўстларингизга ҳам улашинг!

Android’нинг умуман кераги йўқ: Harmony OS ва «яширин камера»ли Huawei Mate 40’ни илк бор «жонли» кўрамиз!

Harmony OS тизимидан ташқари, асосий ўзига хослиги – олд камера учун экранда кемтик ёки тирқиш йўқ. Фақат дисплейнинг юқори қисми ўртасида битта квадрат, иккита доирача шакли сал-пал кўзга ташланади.

Android борасида Samsung’нинг энг улкан хатосини биласизми?

Android асосчиси нутқини тугатгач, орага жимлик чўкади – Samsung вакиллари маъноли нигоҳлар билан бир-бирига қараб олишади. Уларнинг бари бир хил фикрга келганди: «Бу йигитча бизни аҳмоқ қилмоқчими!?»

Ҳамёнбоп интернет пакетлар ҳамда тарифлар ҳақида биласизми?

Энг ҳамёнбоп интернет пакетлар, мобил алоқанинг сиз учун қулай тарифлари ҳақида билишни хоҳлайсизми? Энди бу жуда осон - барча маълумотлар битта ёрдамчи иловада!

«Жонли» видео: iPhone’ларга энди Android ўрнатиш мумкин!

Project Sandcastle сайтидан аллақачон иккита моделдаги iPhone учун Android прошивкаларини кўчириб олиш мумкин. Уларни ўрнатиш жараёни оддий Android-смартфонга кастом прошивка ўрнатишдан фарқ қилмайди.

Google чўчиб қолди: у АҚШ ҳукуматидан Huawei учун афв сўраяпти!

Аммо АҚШ ҳукумати Google илтимосини ерда қолдирадиган кўринади: миш-мишларга кўра, Дональд Трамп маъмурияти аксинча – Huawei фаолиятига янада кўпроқ чекловлар қўйишга ҳозирлик кўраётир.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун телеграм каналимизга аъзо бўлинг!

Йўқ Аъзо бўлиш