Божхонада жами $7 миллионлик – салкам 40 минг жуфт қалбаки AirPods мусодара этилди!

Агарда ҳақиқий AirPods қулочинининг бир жуфти 200 доллар туришини ҳисобга олсак, контрабандачилар ушбу бир партия товардан тахминан 7 миллион АҚШ доллари миқдорида ноқонуний фойда олишлари мумкин эди.

Шахсий маълумотларингизни қайси мессенжер энг кам, қайсилари кўпроқ «кавлаштиради»?

Энг оммабоп бир илова сизнинг браузерларингиз тарихи, электрон почтангиз, манзилингиз, ҳозирги жойлашувингиз, қурилмангиз ID рақами, телефон рақамингиз ва яна бир қатор маълумотларингизга қизиқади!

iOS 15 ҳамда iPadOS 15’га янгиланувчи 16 хил айфон ва 13 хил айпад рўйхати

WWDC 2021 конференциясида айфонлар учун iOS 15 ҳамда айпадлар учун iPadOS 15 тизимларининг намойиши кутилмоқда. Wccftech ресурси убу прошивкаларни олувчи смартфон ва планшетлар рўйхатини эълон қилди.

Энг зўр батареяли смартфонлар (DxOMark рейтинги, 2021 йил май)

DxOMark бунинг учун янги бенчмарк ишлаб чиқди ва унда батареяларнинг барча жиҳатлари – қувватланиш тезлиги, автономлик муддати, турли сценарийлар бўйича самарадорлик каби параметрлар текширилади.

Apple эплай олмаган ишни Xiaomi қойиллатди!

Xiaomi Multi-Coil Wireless Charging инновацион қувватлагичи купертинолик корпорация бир неча йилдан бери тақдим эта олмаётган Apple AirPower қурилмасини эслатади.

Apple ортидан Google ҳам янги қоидаларни жорий этяпти

Қидирув гигантининг вакиллари бу фойдаланувчиларга иловаларнинг қандай маълумотларни қайта ишлашини ва тўплашини тушунишга ёрдам беришини айтди.

2018 йилги бу айфон тезкорлик тестида iPhone 11 ва ҳатто iPhone 12’ни ҳам енгди! («жонли» видео)

Икки ярим йил аввалги смартфон ўзидан кейин чиққан айфонлардан ҳам кучли бўлишига ишонасизми? Ишонмасангиз, мана – ўзингиз кўрақолинг...

Блогер Apple устидан кулиб, механик клавиатурали MacBook Pro яратди (+видео)

«Янги маҳсулот»ини у «Appleе» компаниясининг «MechBook» номли девайси сифатида намойиш этиб, тақдимот пародиясини ҳам эълон қилди. Унда ҳатто Тим Кук акс этган лавҳалардан ҳам фойдаланган.

Apple, Google ҳамда Amazon баҳси: кимнинг овозли ёрдамчиси энг ақлли?

Айрим саволлар рақамли ёрдамчиларни чалғитишга мўлжалланган эди, чунки уларнинг шунчаки жавоби йўқ. Масалан, «Марсга қўнган биринчи инсон ким эди?» сингари.

5G-смартфонлар бозорида Samsung бирданига 4-ўринга тушди! (2021 йил 1-чорак)

5G-смартфонлар савдосида жанубий кореялик техногигантга аллақачон Xiaomi етай деб қолган. Хўш, унда Samsung’ни ҳам доғда қолдирган учта смартфонсоз қайсилари?

Янги смарт-соат қон босимини ҳам, қондаги шакар ва алкоголь миқдорини ҳам айта олади!

Учта янги кўрсаткич сенсорлари саломатликни мониторинг қилиш имкониятларини кенгайтиради. Улар ёрдамида диабет, гипертония ва бошқа хасталиклар ривожланишининг олдини олиш мумкин бўлади.

Apple’нинг энг янги гаджетига ғилоф олиш шартмас – биттагина дрель бўлса бас!

Девайснинг қадоқ жамланмасида ғилоф йўқ – уни алоҳида харид қилишга тўғри келади ва оддий ғилофлар ҳам унча арзон эмас. Бироқ фойдаланувчилар унинг учун алоҳида харажат қилмаслик йўлини топишди.

2020 йилги икки хил Apple Watch ҳам 100 долларгача арзонлашиб сотувга чиқди

Apple Watch Series 6 смарт-соати ҳамда арзонлаштирилган смартвоч – Apple Watch SE модели 2020 йил 15 сентябрдаги онлайн маросимда намойиш қилинган эди.

Европаликлар энг кўп қайси брендлар смартфонларини олишяпти?

Xiaomi’га рақиб арзончи бренд Европа бозорида атиги 2 фоизлик ҳиссаси билан еттинчи ўринда бўлса-да, смартфон савдоларини ўтган йилнинг мос даврига нисбатан энг кўп – нақ 183 фоизга ўстира олган!

Canalys: Samsung биринчи чоракда рекорд даражада смартфон етказиб берди

Ташкилотнинг хабар беришича, 2021 йилнинг биринчи чорагида нақ 347 миллион дона смартфон сотилган.

iOS 14.5 прошивкаси iPhone 12’ларнинг муҳим имкониятини очиб берди

Apple ўз смартфонлари учун iOS 14.5, планшетларига iPadOS 14.5 ва ақлли соатларига watchOS 7.4 тизимларини чиқарди. Янги прошивка ўн иккинчи авлод iPhone’ларнинг аввал очилмаган қиррасини намоён этди.

Microsoft янги – Surface Laptop 4 ноутбукининг реклама видеосида Apple’ни масхара қилди

Microsoft ноутбукининг асосий ўзига хослиги – сенсор экранини таъкидлашган; MacBook Air моделида бунақа дисплей йўқ. Surface Laptop 4 моделининг геймербоп имкониятларига алоҳида эътибор қаратишган.

AirTag учун ғилоф чиқди – аксессуарнинг аксессуари смартфондан ҳам қиммат!

Сотув жамланмасига AirTag’нинг ўзи ҳам кирган, сумкага илиб қўйилувчи ғилоф – Hermès’нинг бу туркум маҳсулотлари орасида энг арзони бўлиб, 299 АҚШ долларига баҳоланган.

2019 йилги айфон ҳатто iPhone 12’лардан ҳам зўр сотиляпти! (2021 йил 1-чорак)

Ҳисоботга кўра, бу даврда Apple сотган смартфонларнинг 61 фоизи янги – iPhone 12 оиласига тегишли экан. Шунга қарамасдан, энг харидоргир айфон барибир бошқа модели бўлиб чиққан!

iOS 15 ва iPadOS 15 ҳақида маълумотлар тарқалди

Янги iOS 15 тизимида билдиришномлар функцияси, iPadOS 15'да эса бош экран кўриниши ўзгариши кутилмоқда.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун телеграм каналимизга аъзо бўлинг!

Йўқ Аъзо бўлиш