Apple тиббий ускуналардан узоқроқ тутиш шарт бўлган гаджетлари рўйхатини эълон қилди

Рўйхат жуда катта: унга смартфон, планшет, ноутбук, компьютер, смарт-соат, қулоқчин ва ҳатто уларнинг ғилофлари, зарядчикларию бошқа аксессуарлар ҳам кирган. Бир текшириб қўяверинг – зарар қилмайди.

AirPods Pro’нинг кераги йўқ: унинг Siri ва Bluetooth 5.0’ли клони атиги 12 доллардан сотиляпти!

Энг қизиғи – хитойликлар Air Pro 3 моделига ҳам Siri овозли ёрдамчисини интеграция қила олишган! Қулоқчин сенсор панеллар ёрдамида бошқарилади ва Android-смартфонлар билан ҳам ишлайди.

AirPods 3 нархи ва илк «жонли» расмлари: уни AirPods, AirPods 2 ҳамда AirPods Pro билан таққослаб кўрсатишди!

Инсайдерлар берган хабарларга кўра, AirPods 3 янги процессорга эга бўлиб, овозни янада сифатли узатади. Ҳаттоки унинг тахминий нархини ҳам айтишмоқда...

Galaxy Buds Pro симсиз қулоқчини тақдимотдан аввал AirPods Pro’га мағлуб бўлди (+видео)

Samsung компанияси ўзининг тўлиқ симсиз Galaxy Buds Pro наушникларини 14 январда тақдим этади. Ушбу қурилманинг «жонли» варианти устида ўтказилган тест синовлари тасвирланган видео интернетга чиқди.

Ўта оммабоп Apple гаджетининг икки карра арзон рақибини тақдимотдан аввал ишлатиб кўрамиз! (иккита «жонли» видео)

Хитойлик машҳур компания бу аксессуарини 13 октябрда расман намойиш қилади. Apple девайсига тўғридан-тўғри рақиб бўлган бу аксессуар ундан анча (инсайдерларга кўра – икки бараварга) арзон нархланади.

Аслидан фарқлаб бўлмайдиган AirPods Pro клонини атиги 16 долларга олинг!

iOS-қурилмаларга уланганида, махсус ойна қалқиб чиқади. Янаям қизиғи – сохта AirPods Pro сенсор бошқарувга ҳамда сувдан ҳимояга эга! Қувватлаш учун унда Lightning порти ҳам борлигини айтмайсизми!?.

Apple янги авлод AirPods’ларга ғайриоддий датчик ҳам қўшяпти

Янги сенсорнинг вазифалари ҳақидаги тафсилотлар маълум қилинмаяпти, бироқ у фойдаланувчи пульсини, қадам ўлчагич ишини назорат қилиш, шунингдек, бош ҳаракатини кузатиб бориш учун хизмат қилса керак.

Apple’нинг зиқналиги авжига чиқди: у iPhone қадоғидан муҳим аксессуарни олиб ташлаяпти!

«Тишланган олмали» корпорациянинг бундай йўл тутишдан кўзлаган мақсади эса сизга ҳам ёқмаслиги аниқ. Шу йўл билан у бошқа гаджетларини алоҳида ҳолида кўпроқ сотишни кўзлаган.

Apple’нинг энг харидоргир гаджетлари ҳам коронавирусдан жабр кўряпти

Ишлаб чиқарувчиларнинг қўлида ҳозирда уларни териш учун нари борса икки ҳафтага етгулик материаллар бор. Бутловчи қисмларни етказиб берувчи Хитойдаги заводларнинг эса ҳали-вери очилишини кутиш қийин.

iFixit рейтинги: 2019 йилнинг энг таъмирга яроқли ва яроқсиз гаджетлари (+видео)

Рақамли электротехника қурилмаларининг таъмирга яроқлилигини баҳолашга мўлжалланган iFixit лабораторияси ўтган йилнинг якунларини видеоролик форматида эълон қилди.

AirPods Pro’нинг ҳақиқий кушандасини ким тайёрлаётганини биласизми?

Шаклига қараганда, қулоқчиннинг ўзи қулоқ чиғаноғи ичида туради. Чизмада унинг микрофони учун тирқиш кўзга ташланади, ғилофи шакли айнан Apple AirPods Pro’никига ўхшаш.

Қулоқчиннинг «додаси» чиқди – нақ 67 655 долларлик!

Бундан ташқари, компания корпуси ҳар хил рангдаги, ғилофлари аллигатор ва питон териси билан қопланган AirPods Pro версияларини ҳам таклиф этади – нархлари «атиги» 1 002,3 – 1 550,44 доллар орасида!

Хитойликлар буни уддалашди: AirPods Pro’нинг арзон клонини ҳам iPhone худди оригиналидек қабул қиляпти! (+видео)

iPhone смартфони ушбу арзон матоҳни ҳам Apple’нинг оригинал гарнитураси сифатида қабул қиляпти! Бироқ бу клон қулоқчинлар AirPods Pro сингари функциялар жамланмасига эга ёки йўқлиги ҳозирча номаълум.

AirPods Pro савдога чиқиб улгурмасидан хитойликлар унинг 40 долларлик клонини сота бошлашди!

Тўғри, унга Apple’нинг янги қулоқчинидаги барча имкониятлар татбиқ этилмаган, кўринишидан ҳам фарқласа бўлади. Лекин бир неча кундаёқ хитойликлар уни клонлаштириб улгуришганига қойил қоласиз!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун телеграм каналимизга аъзо бўлинг!

Йўқ Аъзо бўлиш