Apple бош акционери ҳам, ниҳоят, Samsung тугмачали телефонини ташлаб iPhone олди, лекин...

Forbes рейтингида учинчи ўринда турувчи бу миллиардер Apple’нинг энг кўп акциясига эгалик қилади. Шунингдек, у бир вақтлари нақ Стив Жобс’ни Apple’даги ишидан ҳайдагани билан ҳам машҳур!

Galaxy S20 флагманларини iPhone 11’лар билан таққослаб кўрамиз! (Фотогалерея)

PhoneArena ресурси Samsung Galaxy S20 оиласидаги флагманларни Apple корпорациясининг 2019 йилги смартфонлари – iPhone 11 моделлари билан солиштириб кўрсатди.

Танловда қатнашинг – айфонда туширган суратларингизни Apple сотиб олмоқчи!

Ғолиб бўлган расмларни кейинчалик компания реклама мақсадларида билбордларда, турли нашрларда ва бошқа жойларда қўллаши мумкин. Шу сабабли корпорация сурат муаллифига лицензия ҳақини тўлайди.

Apple сизни ҳам «слоуфи» қилишга чорлаяпти (+4 та видео)

iPhone 11’ларнинг ўзига хос жиҳатларидан бирини Apple тақдимотда алоҳида таъкидлаб ўтганди. Бу – олд камерадаги «слоуфи» режими бўлиб, бунда селфи-камера орқали секинлаштирилган видео олинади...

ТОП-10: Дунёдаги энг харидоргир смартфонлар (2019 йил, декабрь)

2019 йилнинг учинчи чорагида жаҳон смартфон бозорида сотилган барча қурилмаларнинг тахминан 17 фоизи мана шу ўнта моделга тўғри келган.

2019 йилнинг энг сара саккизта смартфони (IGN версияси)

Компьютер ўйинлари, сериаллар ва кинофильмлар йўналишидаги йирик ахборот ва янгиликлар ресурси – IGN нашри охирги 12 ойда тақдим этилган энг яхши смартфонлар рейтингини эълон қилди.

ДИҚҚАТ: Яп-янги iPhone’ни ҳам дўконнинг ўзидаёқ қадоғини очиб текшириб олинг!

iPhone 11 Pro Max жамланмасида USB Type-C ва Lightning портларини туташтирувчи кабел бўлади. Аммо айрим смартфонлар қадоғига эскича – USB-A ва Lightning портларига тушадиган кабел солинган экан.

iPhone 11’лар учун «ҳомиладор» ғилофлар чиқди – нақ битта Redmi 8 нархида!

Smart Battery Case ғилофларига аккумулятор ҳам қўшилгани боис улар «букри» ёки «иккиқат» кўринишда. Қўшимча батарея шарофати билан iPhone 11’ларга 50 фоизгача қўшимча қувват бахш этиш мумкин.

iPhone 11’ларнинг тақдимотда Apple айтмаган бешта камчилиги

Купертинолик корпорация яқинда iPhone 11 туркуми смартфонларини тақдим этган эди. Бироқ олдинги авлод айфонлардаги айрим жиҳатлар янги моделларда йўқлиги ҳақида Apple бу намойишда лом-мим демади...

Хитойда стандарт iPhone 11’дан ҳам арзон iPhone 11 5G расман сотиляпти!

Ушбу махсус 5G-айфон ҳатто оддий iPhone 11’дан арзонроққа сотиляпти! Қизиқ-а: барибир 5G-модеми йўқ бўлган смартфон қанақасига бешинчи авлод уяли алоқа тармоғида ишлаши мумкин!?

iPhone 11’лар янги рекорд ўрнатди, лекин бу кўрсаткич Samsung’нинг флагманига ета оладими?

Рекорд тарзида қайд этилган рақам харид қилинганидан сўнг ишга туширилган – активация қилинган iPhone 11’лар асосида келтирилган. Аслида эса ўша куни улардан янада кўпроқ сотилган бўлиши табиий.

iPhone 11 Pro ҳамда iPhone 11 Pro Max ишончни оқлай олмади!

Йилнинг охиригача iPhone 11 туркумидан жами 70 миллионта сотилади. Кейинги йилда эса анчадан бери кутилаётган энг арзон айфон Apple’нинг бозорда ўз ўрнини мустаҳкамлаши тахмин қилинмоқда.

«Келинни келганда кўр...»: iPhone 11’лар бўйича оммавий шикоятлар бошланди

Буни қарангки, роса мақталган смартфонлар харидорларнинг қўлларига етиб боргач, фойдаланиш жараёнида уларнинг айби чиқа бошлади. Аниқроғи – бу йилги iPhone 11’ларнинг экрани тез қирилар экан.

АҚШнинг нуфузли нашри «смартфонлар қироли»ни эълон қилди!

Тест жараёнида мазкур смартфоннинг аккумулятори қуввати 40,5 соат ишлашга етди, бу эса Apple’нинг ўтган йилги энг зўр флагмани – iPhone XS Max моделидан нақ 29,5 соатга ошиқ!

Барча моделлардаги iPhone 11’ларнинг мустаҳкамлигини ўзаро ҳамда Galaxy Note 10+ билан солиштирамиз! (учта дроп-тест видеоси)

Купертинолик корпорация iPhone 11, iPhone 11 Pro ҳамда iPhone 11 Pro Max смартфонлари сотувга чиқаргач, уларнинг мустҳакамлиги синаб кўрилган видеолар интернетда тарқала бошлади.

Ҳали очиқ савдога чиқмай туриб энг оммалашган айфон қайси эканини биласизми?

iPhone 11‘лар ҳали дўконлар пештахталарига эртага – 20 сентябрь кунидан қўйилади. Таниқли таҳлилчи Мин-Чи Куо (Ming-Chi Kuo) эса уларга олдиндан буюртма беришлар ҳисоботини эълон қилди.

Янги тақдим этилган iPhone 11’лар қаерда энг арзону қаерда энг қиммат?

512 ГБлик ички хотирага эга iPhone 11 Pro Max битта мамлакатда 2053 долларга сотилади, яъни, АҚШдагидан нақ 500 долларга қиммат! Шу фарқнинг ўзига битта зўр смартфон олиш мумкин-ку!

Ҳар учала iPhone 11 модели AnTuTu’да: бор-йўғи шуми!?

Бу йилги энг арзон айфон атиги 4 ГБ тезкор хотирага эга эканлиги маълум эди. AnTuTu тести натижаларига кўра, унинг ҳар иккала «ака»си ҳам шунақа – бор-йўғи 4 гигабайтлик «оперативка»га эга экан!

Geekbench’да янги рекорд: Kirin 980 ва Snapdragon 855+ чипли барча флагманлар «дамини олаверсин»!

Энг янги процессори эвазига ушбу флагман мазкур бенчмаркда рекорд натижа қайд этди. У якка ядроли тестда 5472 балл, барча ядролари иштирокидаги текширувда эса салкам 14 000 балл тўплаган!

Барча iPhone 11’ларни энг зўр Android-флагманлар билан битта жадвалда таққослаймиз!

iPhone 11, iPhone 11 Pro ҳамда iPhone 11 Pro Max моделлари ушбу тадқиқот доирасида Samsung Galaxy Note 10, Galaxy S10, Galaxy S10+, Google Pixel 3 ҳамда OnePlus 7 Pro кабилар билан таққосланган.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун телеграм каналимизга аъзо бўлинг!

Йўқ Аъзо бўлиш