iPhone 12’лар тезкорлик тестида Galaxy Note 20 Ultra, OnePlus 8T, Google Pixel 5 ва ROG Phone 3’ни ер тишлатди!

Автономлик тестида iPhone 12 ҳамда iPhone 12 Pro нафақат Android-смартфонларга, балки ҳатто бултурги iPhone 11 ва iPhone 11 Pro’ларга ҳам мағлуб бўлган эди. Лекин самарадорлик бобида улар зўр экан!

iPhone 12 ҳамда 12 Pro тестда нафақат Android-смартфонларга, балки ҳатто бултурги айфонларга ҳам мағлуб бўлди!

Тест ғолиби эса Samsung ёки Google флагмани эмас, балки хитойлик смартфонсознинг янги модели бўлиб чиқди!

Apple’ни калака қилган Xiaomi’нинг ўзи энди смартфон қадоғини ихчамлаштиряпти!

Буни қарангки, купертиноликларнинг устидан биринчи бўлиб кулган Xiaomi энди ўзи ҳам смартфонларининг қутисида айрим қисқартиришларни амалга оширмоқчи!

Турли давлатларда iPhone 12 Pro сотиб олиш учун қанча вақт ишлаш керак?

Ишонасизми, аҳолиси атиги 4,4 кунлик иш ҳақига iPhone 12 Pro харид қила оладиган мамлакат ҳам бор!

iPhone 12 ҳамда iPhone 12 Pro’ни илк бор қадоғидан олиб кўрамиз! (Иккита «жонли» видео)

Иккинчи роликда қулоқчин ва қувватлагич олиб ташланган iPhone 12 қутисининг қанчалик ихчамлашганига ҳам гувоҳ бўлишингиз мумкин.

iPhone 12 харидорларини Apple қандай алдаяпти? (+видео)

Apple ушбу қурилмаларнинг реклама роликларида ёлғон ишлатишдан ҳам тоймаяпти.

Xiaomi ва Samsung’дан кейин OnePlus ҳам Apple’ни калака қиляпти

Apple қадоқдан қулоқчин ва зарядчикни олиб ташлаганига сабаб қилиб, атроф-муҳитни асрашга ҳисса қўшишини кўрсатган. Бироқ аксарият харидорлар бу аксессуарни барибир сотиб оладилар – қўшимча харажат.

Apple’нинг эски касали қўзиди: у iPhone 12’ларда процессорни махсус секинлаштиряпти!

iPhone 12 ҳамда 12 Pro смартфонлари AnTuTu’да тегишлича 564 899 ва 572 133 балл олган. Ҳолбуки, сентябрь рейтингида ЭНГ ОХИРГИ ЎРИНДАГИ смартфон ҳам булардан анча юқори – 602 584 балл олганди!

iPhone 12’лар қаерда энг арзону қаерда энг қиммат?

Statista тадқиқот компанияси турли мамлакатларда iPhone 12 ҳамда iPhone 12 Pro моделларининг қандай нархларда сотилишини ўрганиб чиқиб, фарқларни яққол кўрсатувчи графикни тақдим этди.

AnTuTu’да текшириб кўрилган iPhone 12 ҳамда iPhone 12 Pro ҳафсалани пир қилди

Стандарт модел 564 899 балл, Pro-версияси эса 572 133 баллик натижа кўрсатган. Ҳолбуки, AnTuTu’нинг сентябрь рейтингида ЭНГ ОХИРГИ ЎРИНДАГИ смартфон ҳам булардан анча юқори – 602 584 балл олган!

iPhone 12 туфайли Xiaomi ва Samsung компаниялари Apple’ни масхара қилди (+видео)

Бу икки компания iPhone 12’лардаги турли янги жиҳатлар устидан кулиб постлар чиқаришган.

iPhone 12’лар учун MagSafe Charger – магнитли қувватлагич ва MagSafe Duo Charger док-станцияси тақдим этилди

MagSafe Charger оддий зарядлаш ускунасидир; 15 ваттлик қувват узатувчи MagSafe Duo Charger док-станцияси ёрдамида эса бир вақтнинг ўзида iPhone ҳамда Apple Watch’ни зарядласа бўлади.

Apple iPhone 12, 12 mini, 12 Pro ва 12 Pro Max: моделлар ўртасидаги фарқ нимада?

Йилнинг энг кутилган тақдимоти! “Тандирдан янги узилган“ смартфонларнинг ўхшаш ва фарқли жиҳатлари билан танишамиз.

Apple расман iPhone 12 тақдимотига таклифнома тарқатяпти!

Ўн иккинчи авлод айфонлар оиласига тўртта модел кириши, уларнинг барча версиялари нархлари ва ҳатто сотувга чиқиш саналарини ҳам аллақачон эълон қилганмиз.

Барча версиялардаги iPhone 12’ларнинг нархлари, намойиш ва сотув саналари билан танишинг!

Булардан ташқари, Хитойда машҳур Tmall онлайн дўкони аллақачон икки хил рангдаги iPhone 12 Pro Max смартфонларининг сифатли суратларини эълон қилди.

Купертиноликлардан олдин россияликлар iPhone 12 Pro Apple 1 Edition смартфонини тақдим этишди! (+видео)

Унда табиий ёғочдан ташқари, оригинал Apple 1 компьютерларининг она платаси парчаларини ҳам ишлатишган. Шуниси алоҳида эътиборга лойиқ, зеро, Apple бу компьютердан атиги 200 дона ишлаб чиқарган эди.

«Жонли» сурат барча янги iPhone’ларнинг расмий номларига аниқлик киритди!

Улардан учта «катта»си 5 нанометрлик тех-жараён асосида тайёрланган Apple A14 Bionic чипсети, энг кичкинаси эса самарадорлиги ундан пастроқ бўлган Apple B14 процессори базасида ишлайди.

iPhone 12 mini ҳам тайёр: бу қанақа модел бўлди?

Биз учун янгилик бўлган iPhone 12 mini модели, номидан ҳам англашилиб турганидек, энг ихчам айфон бўлади. Қолган барча параметрларига кўра у стандарт iPhone 12 билан бир хил, дейишмоқда.

Apple’дан ҳам аввал «хитойча iPhone 12 Pro»ни тақдим этишяпти!

Етакчи гаджетларни клонлаштириш бўйича устаси фаранг хитойликлар ҳали намойиш қилинмаган iPhone 12 Pro моделининг хитойча нусхасини аллақачон тайёрлаб улгуришди.

15 сентябрда iPhone 12’ларни кутиб хомтама бўлманг!

Ўн иккинчи авлод айфонларнинг тақдимот ва олдиндан буюртма қилиш саналарини АҚШдаги уяли алоқа операторларидан бири сотиб қўйди ва, афсуски, бу – хушхабар эмас...

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун телеграм каналимизга аъзо бўлинг!

Йўқ Аъзо бўлиш