Янги акция: 14 мартгача «Хушомад қилинг!» ва iPhone 11 ютиб олинг!

«Xushomad qiling!» танлови 2021 йил 14 мартга қадар бўлиб ўтади, ғолиб эса 16 март куни, тасодифий сонлар генератори ёрдамида аниқланади. Имкониятни бой берманг!

Эгасини рози қилган iOS-гаджетлар ТОП-ўнталигида беш йилдан бериги бирорта айфон йўқ! (AnTuTu рейтинги, 2021 йил февраль)

Айтиш керакки, янги ғолиб шу йилнинг январь рейтингида иккинчи ўринда бўлиб, 12,9 дюймлик iPad Pro планшети 99,5 фоизлик кўрсаткич билан кетма-кет тўртинчи ой етакчилик қилган эди.

3687 мАс батареяли Phone 12 Pro Max автономлиги юқорими, ёки 5000 мАс аккумуляторли Galaxy S21 Ultra? («Жонли» тест видеоси)

Бирининг қуввати буткул тугаганида, иккинчисида ҳали 10% заряд қолган – шунинг ўзиёқ бир соат браузер ёки Instagram титкилашга, ё бўлмаса бир соатга яқин GPS модулини ишлатишга етади.

Кузда чиқадиган iPhone 13 Pro’нинг рекордчи жиҳати нимада?

Эслатиб ўтамиз, янги iPhone’ларда 120 герцлик янгиланиш частотаси бўлиши ва Тouch ID сенсорининг қайтишини ҳам башорат қилишмоқда.

Apple расмий сайтида 1563 долларлик буюртма қилган қизга iPhone 12 Pro Max ўрнига олмали йогурт келди!

Лю исмли қиз унча-мунча жойдан эмас, нақ Apple расмий онлайн дўконидан харид қилган эди-да! Буюртма ҳам чакки эмас – 1563 доллар эвазига ички хотираси 256 гигабайтлик iPhone 12 Pro Max смартфони...

2020 йили дунёда энг кўп сотилган ўнта смартфон (Omdia рейтинги)

Кучли учликни ва умуман рўйхатнинг нақ ярмини фақатгина битта компания маҳсулотлари эгаллаган. Samsung смартфонлари эса рейтингда тўртинчи поғонадан бошланяпти.

iPhone Fold: худди ҳақиқийдек Apple букламафонининг 3D-видеоси чиқди

Учта модулга эга камера ва Lidar датчиги қурилманинг орқа томонига жойлаштирилган. Фронтал камераси эса ички экранда «кўринмас» ҳолатга келтирилган.

Хитойнинг бу «ўлмас» смартфони iPhone 12 ва Xiaomi Mi 10 Ultra’ни мағлуб этди! («жонли» видео)

Ulefone Armor 11 5G модели Dimensity 800 5G чипи асосида тайёрланган бўлиб, корпуси IP68/IP69K стандартларидаги ҳимоядан ташқари, АҚШнинг ҳарбий MIL-STD-810G стандарти талабларига ҳам жавоб беради.

Хитойлик камерофон iPhone 12 Pro Max’ни маҳв этиб, DxOMark рейтингида кучли бешликка кирди!

Атиги 700 долларлик бу қурилма дунё тан олган энг зўр ва қиммат камерофонлар – Huawei Mate 30 Pro, Xiaomi Mi 10 Pro, Galaxy S20 Ultra ва ҳатто iPhone 12 Pro Max флагманларини ҳам ортда қолдирган!

Galaxy S21 ҳамда iPhone 12 бенчмаркда ўзаро «жанг» қилди (видео)

Speed Test G номли YouTube-канал муаллифи эса Apple ва Samsung компанияларининг сўнгги флагманларини бевосита бенчмаркда, бир вақтнинг ўзида синаб кўрди ва видеосини эълон қилди.

Huawei раҳбари рақиблар флагманини дунёдаги энг зўр смартфон, деб эълон қилди!

«Huawei’нинг ўзида энди премиум-класс телефонлари йўқлиги сабабли, Huawei тақдим этган 5G технологияси қанчалик зўр эканлигини исботлашда бизга шу смартфонлар ёрдам берди», деган Жэнь Чжэнфэй.

Эгасини рози қилган ўнта iPhone ва iPad (AnTuTu рейтинги, 2021 йил январь)

Қанчалик ғалати бўлмасин, ўнликка учтагина смартфон кирган ва улар ҳам нисбатан эски моделлардир.

Apple ишлаб чиқаришдан олинган флагман айфонларини 170 долларгача арзонлаштириб сота бошлади

iPhone 12 тақдим этилгач, Apple ўтган йил октябрда iPhone 11 Pro ҳамда 11 Pro Max моделларини ишлаб чиқармай ва сотмай қўйган эди. Энди улар яна компаниянинг расмий дўконида сотувга қўйилди, лекин...

Дунё бўйича симсиз 5G-интернет тезлиги рейтинги: Нью-Йоркда ўта паст...

Мазкур тадқиқот учун iPhone 12 смартфонидан фойдаланилган – унга ўрнатилган Ookla Speedtest иловаси орқали 15 та йирик шаҳарда 5G-интернет тезлиги ўлчанган.

Унча-мунчага ўз нархини йўқотмайдиган ўнта смартфон

Ишлаб чиқарувчилар кесимида олганда, кучли ўнталикка учтагина компаниянинг смартфонлари кирган, холос. Samsung’нинг бирортаям вакили бу рўйхатда йўқ.

Apple умуман iPhone 13 номли смартфон чиқармаслиги мумкин!

Ишончли инсайдер Жон Проссер мазкур корпорация бу йил iPhone 13 номли смартфон чиқармаслигини айтмоқда. Бироқ бу – iPhone 12 туркумининг давомчиси умуман бўлмайди, дегани эмас...

iPhone 12 ҳамда Huawei Mate 40 мустаҳкамлигини тасодифан... кир ювиш машинасида синаб кўришди!

Кир ювиш машинасида «ишлов берилгани»да, бирининг экранидаги ҳимоя шишаси бироз дарз кетибди, иккинчисига эса умуман шикаст етмабди! Лекин сизларга бунақа усулда синаб кўришни тавсия этмаймиз...

Ниҳоят, жаҳон смартфон бозорида Samsung’ни қувиб ўтишди!

Лекин битта чорак эмас, балки бутун 2020 йилда сотилган смартфонлар сонига қарасак, Samsung етакчиликни қўлдан бермаганини кўрамиз. Realme эса энг тез ўсиб келаётган бренд сифатида эътироф этилмоқда.

«Кичкина деманг бизни...» – DxOMark энг ихчам 5G-смартфон камерасига ҳукм ўқиди

iPhone 12 mini камерасининг баҳоси стандарт талқиндаги iPhone 12 моделиники билан бир хил. iPhone 12 Pro ва 12 Pro Max флагманлари эса камерофонларнинг кучли ўнталигига кирган.

Мутахассислар iPhone 12 туркуми смартфонларининг хавфини аниқлашди!

Эътибор беринг: бу ерда ушбу сериядаги тўртта смартфон – стандарт iPhone 12, ундан илғорроқ iPhone 12 Pro, энг катта iPhone 12 Pro Max ҳамда энг ихчам iPhone 12 mini моделлари ҳақида гап кетяпти.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун телеграм каналимизга аъзо бўлинг!

Йўқ Аъзо бўлиш