15 сентябрь куни Apple нималарни кўрсатяпти, нималарни – йўқ?

Янги айфонларнинг бу тадбирда тақдим этилмаслиги – мухлислар учун нохуш ҳолат бўлса-да, Apple’нинг ўзи учун бунақа эмас. Хўш, компаниянинг янги маҳсулотлари рўйхатига назар соламизми?

Арзон версиядаги Apple Watch ҳам тайёр: унинг стандарт моделдан фарқи қанақа?

Бу ақлли соат ўз дизайнига кўра компаниянинг Apple Watch Series 4 моделига ўхшаб кетади. Apple уни ўлчамига кўра икки хил – 40 миллиметрлик ва 44 миллиметрлик версияларда тақдим этади.

Қуввати 10 кунга етувчи, 96 хил спорт режимли Huawei Watch Fit смарт-соати чиқди (+видео)

Бу соатнинг корпуси ўлчами 46х30х10,7 миллиметрни ташкил этади, у компаниянинг олдинги смартвочларига хос бўлмаган тўртбурчак экранга эга. Always-on Display режими учун унда олтита янги циферблат бор.

37 кун автоном ишловчи, ретро-дизайнли Amazfit Neo смарт-соати чиқди

Дизайни ретро усулида бўлса-да, Amazfit Neo моделининг «ички дунёси» анча замонавий. Корпуси эса 5 атмосфера босимигача бўлган даражада сувдан ҳимояланган.

Дунёдаги энг оммабоп смарт-соатлар (2020 йилнинг 1-ярми)

Counterpoint жорий йилнинг биринчи ярми ҳолатига кўра ақлли соатлар бозори бўйича ҳисоботни эълон қилди. Коронавирус пандемиясига қарамасдан, мазкур бозорда пул ҳисобига кўра 20 фоизлик ўсиш бўлган.

iPhone 12 тақдимоти барибир кечикади – ишончли инсайдер аниқ саналарини айтди

Ўн иккинчи авлод айфонлардан ташқари, янги авлод Apple Watch ҳамда iPad’ларнинг ҳам сотувга чиқиш кунлари аллақачон маълум бўлган.

Galaxy Watch 3 намойиш қилинди: икки версия, ишорали бошқарув, ЭКГ ва пульсоксиметр...

Мазкур аксессуар уйқу сифатини ҳамда стресс даражасини назорат қилишга қодир. Эгаси йиқилиб тушса, соат буни пайқайди ва контактларда олдиндан белгилаб қўйилган яқинларига билдиришнома юборади.

Huawei иккита камерали ва NFC чипли смарт-соат тақдим этди (+видео)

Бош камераси 4 карралик рақамли зум функциясидан ташқари, сунъий онг билан ҳам таъминланган; у кадрдаги объектни аниқлабгина қолмасдан, интернетдан у ҳақида маълумот излашга ҳам қодир!

Galaxy Watch 3’ни илк бор «жонли» видеода ишлатиб кўрсатишди!

Samsung янги смарт-соатини 8 гигабайтлик доимий хотира, LTE, NFC ва GPS модуллари билан таъминлмоқда. Унга қон босимини ўлчаш функцияси ва ЭКГ датчиги ҳам қўшилган.

Фақат 22–27 июль кунлари Realme смартфонларини 27% арзон олиш мумкин

Realme гаджетлари харидида бутун мамлакат ҳудуди бўйлаб бепул етказиб бериш хизмати амал қилади. Барча товарлар сертификатланган бўлиб, уларга расмий кафолат жорий этилган.

Samsung Galaxy Watch 3: тўққизта версияси, нархи ва тақдимот куни

Жанубий кореялик техногигант ўзининг Galaxy Watch 3 смарт-соатини шу ойдаёқ, буткул симсиз Galaxy Buds Live қулоқчини билан бирга намойиш этади.

Сувдан ҳимояли смарт-соатни атиги 16 доллардан сотишяпти, лекин у аввал янада арзон эди!

Вазни атиги 34 грамм келадиган Haylou LS01 диагоналига 1,3 дюймлик, аниқлиги 240х240 пикселлик TFT-экран билан жиҳозланган. Афзалликларидан бири – корпуси IP68 стандартига кўра муҳофаза этилган.

iPadOS 14, watchOS 7 ва macOS Big Sur тақдим этилди – уларга янгиланувчи барча қурилмалар рўйхатлари

Apple’нинг қайси планшетларига iPadOS 14, смарт-соатларига watchOS 7, ноутбук ва компьютерларига macOS Big Sur операцион тизимлари келишини кўриб чиқамиз.

Galaxy M01’дан ҳам арзон Samsung смартфони ва Galaxy Watch 3 сертификатланди

Ҳиндистон стандартлаш бюро (BIS) ушбу икки девайсни сертификатлади ва шунда уларнинг баъзи техник жиҳатлари тасдиқланди.

Apple Watch’нинг оригинал функцияси қандай ишлашини секинлаштирилган видеода кўрамиз

Иккинчи авлодидан бошлаб Apple Watch’ларда корпуснинг турли тирқишларига кирган сув томчилари ўзига хос усулда чиқариб ташланади. Бунинг қандай ишлашини «жонли» видеода томоша қилишингиз мумкин.

Galaxy Watch 3 хусусиятлари ва илк «жонли» суратлари тарқалди

Ҳар икки хил соатда 8 ГБ ички хотира, LTE, NFC, GPS, ЭКГ датчиги, қон босимини ўлчаш функцияси, IP68 стандартида сувдан ҳимоя ҳамда MIL-STD-810G ҳарбий стандартига мос зарбадан муҳофаза мавжуд.

Samsung ловиясимон симсиз қулоқчини ва яна бир девайсини Galaxy Note 20’лардан олдин чиқаради (+видео)

Қулоқчин август бошида 150 доллардан пастроқ нархда сотувга чиқишини айтишяпти. Эҳтимол, Galaxy Note 20 ёки Samsung букламафонларидан бирига олдиндан буюртма берувчиларга ундан қўшиб ҳам беришар.

Навбатдаги Galaxy Watch: ҳарбий ҳимоя, механик гардиш, ЭКГ ва қон босими датчиги...

Samsung уни 8 гигабайтлик ички хотира, 330 мА/соатлик аккумулятор, Wi-Fi, Bluetooth ҳамда NFC модуллари билан таъминлаган. AMOLED-экран устига Gorilla Glass DX шишаси ётқизилган.

Realme илк смарт-соатини чиқарди: нарх ва жиҳатлари

Realme Watch юрак частотасини узлуксиз кузатиб боради, қоннинг кислородга тўйинганлик даражасини аниқлайди. Унинг ёрдамида смартфондаги мусиқа плеерини бошқариш, камера затворини ишга тушириш мумкин.

Samsung смартфонлари, планшетлари ва телевизорларига чегирма, яна совғалари ҳам бор!

Акциялар доирасида айрим планшетлар, телевизор ва флагман смартфонларни қулай шартлар асосида олиш мумкин. Баъзи гаджетлар харидида телевизоргача бўлган совғалар қўйилган!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун телеграм каналимизга аъзо бўлинг!

Йўқ Аъзо бўлиш