АҚШ Ой ресурсларини қазиб олиш учун етти мамлакат билан келишиб олди

Саккизта давлат Ойни ривожлантириш (шу жумладан қазиб олиш) бўйича халқаро битим тузди. Россия, Хитой ва сўнгги пайтларда Ой дастурида олдинга силжишларга уринаётган Ҳиндистон улар қаторига кирмаган.

12 яшар бола ўз уйида ядро реакторини йиғди (видео)

Жексон Освальт олдинги рекордчи – 14 ёшида реакторни йиғишга муваффақ бўлган Тейлор Уилсоннинг ютуқларидан илҳомланиб, ядровий реактор йиғишга киришган ва энг ёш рекордчи номига сазовор бўлди.

Facebook, Amazon, Apple ва Google компанияларини парчалашмоқчи!

Техногигантлар ўз хизматларини афзал кўриш ўрнига уларни рақобатчилар билан мослаштириши ва «тенг маҳсулотлар учун тенг шароитларни» таклиф қилиши мумкин.

Трамп TikTok’ка қарши: Хитой ва АҚШ ўртасида лидерлик кураши қандай кетяпти? (Таҳлил)

TikTok активлари қиммат сотилиши, бу тармоқ АҚШ ҳукуматини нега ташвишлантираётгани ва келажакда ушбу вазият бошқа компания билан ҳам содир бўлиш эҳтимоли кабиларга чуқурроқ назар соламиз!

АҚШ суди TikTok’ка қарши Трамп тақиқини тўсиб қўйди

Аслида тақиқ 20 сентябрдан кучга кириши керак эди, аммо АҚШ президенти 19 сентябрда журналистларга TikTok'нинг Америкадаги активлари Oracle ва Walmart томонидан сотиб олинишини маъқуллаганини айтди.

Huawei’га қарши санкциялар сабабли Xiaomi, Oppo ва Vivo қандай фойда кўраётганини биласизми?

Маҳаллий қўллаб-қувватлашларга қарамасдан, етакчи корпорациянинг аҳволи чатоқ. Huawei – смартфон бозорининг етакчиси, унинг «ўйиндан чиқиши» эса бошқаларга кенг йўл очиб бериши шубҳасиз.

Трамп ниҳоят маъқуллади: TikTok’ни америкалик иккита компания сотиб оляпти!

Янги ташкил этилаётган TikTok Global компанияси АҚШда 25 мингдан ошиқ иш ўринлари яратади ва АҚШ ғазначилигига 5 миллиард доллардан ошиқ тўлов қилади.

20 сентябрдан TikTok ҳам, WeChat ҳам App Store ва Google Play’дан ўчириб ташланяпти!

Бу хусусда мамлакат Савдо вазирлиги расман хабар берди. Блоклаш сабаби – мазкур дастурларнинг миллий хавфсизликка таҳдид туғдиришидир, дейилади унда.

Қойилмисиз: iPhone тутганларни ишдан бўшатишяпти!

Талаб қатъий: Apple смартфонларидан тутаётган ходимлар 30 кун ичида уни маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг телефонига алмаштиришлари лозим. Акс ҳолда бундай ходимлар ўз вазифасидан озод қилинадилар.

Божхоначилар икки мингта «қалбаки Apple AirPods»ни қўлга олиб, ўзлари шарманда бўлишди!

Божхона ва чегара хизмати халқаро аэропортда катта партиядаги контрафакт товар ушлаганини мақтаниб эълон қилди. Унга кўра, Гонконгдан келиб тушган самолётда 2000 жуфт «қалбаки Apple AirPods» бор экан.

Microsoft компанияси TikTok’дан қуруқ қолди

Microsoft компанияси таъкидлашича, ушбу битим имзоланганда ҳам TikTok фойдаланувчилари ютарди, ҳам миллий манфаатлар талаблари қондириларди.

TikTok’ка Америкадаги бизнесини сотиш учун Трамп тўрт кун муҳлат берди

«Мен улар учун белгиланган муддатни узайтирмайман. 15 сентябрь ва тамом <...> Келинг, нима бўлишини кўриб чиқайлик. Хизмат ё ёпилади ёки сотилади», – деди у журналистларга.

Microsoft: «Шу учта давлат хакерлари АҚШ сайловларига аралашган!»

Microsoft компанияси учта мамлакат хакерлари президент Дональд Трамп ва унинг демократ рақиби Жо Байденнинг сайловолди штабига ҳужум қилганини хабар бермоқда.

Трамп барибир TikTok’ка бас кела олмади!

2020 йилда TikTok фақат апрель ойидагина энг кўп юклаб олинган дастур мақомида эмас эди – пандемия авжига чиққан пайтда у етакчиликни Zoom'га топширганди.

Трамп билан можаролар туфайли TikTok раҳбари истеъфога чиқди

Топ-менежер май ойида TikTok раҳбарлигига тайинланган эди. Бунгача у Walt Disney'да Disney+ стриминг хизматини муваффақиятли бошқарган.

TikTok илк бор фойдаланувчилар статистикасини эълон қилди: тенги йўқ ўсиш!

Унда айнан АҚШдаги юзерлар алоҳида ажратиб ҳам кўрсатилган: 2018 йилнинг январидаги ҳолатга қиёслаганда, америкалик юзерларнинг ойлик фаол аудиторияси нақ 800 фоизга ўсган!

TikTok сервиси Трампни судга берди

TikTok вакилларининг таъкидлашларича, америкалик фойдаланувчиларнинг шахсий маълумотлари АҚШ ҳамда Сингапурдаги серверларда сақланади ва уларга Хитой ҳукуматининг «қўли етмайди».

Apple ҳам, Microsoft ҳам эмас: Трамп бошқа компания TikTok’ни харид қилишини маъқуллади

Гарчи АҚШ президенти TikTok’ни айнан у сотиб олишини истаётган бўлса-да, ByteDance интернет-компанияси ҳали мазкур бизнесини кимга сотиш борасида бир қарорга келгани йўқ.

AliExpress ҳам блокланиш хавфи остида!

Alibaba – Хитойдаги энг йирик интернет-компания ва 1999 йилдан бери электрон тижоратда соҳасида фаолият олиб бормоқда. У бир нечта машҳур Интернет сайтларига, хусусан AliExpress.com’га эгалик қилади.

Россия махсус хизматлари яратган «ўтинёрар» вирус қўлга тушди

Гарчи унинг номи «ўтинёрар» маъносида бўлса-да, ахборот хавфсизлиги мутахассисининг сўзларига кўра, русийзабон хакерлар «дрова» деганда драйверларни назарда тутишади.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун телеграм каналимизга аъзо бўлинг!

Йўқ Аъзо бўлиш