Бу янги флагман барчани «чангида қолдирди»! (AnTuTu рейтинги, 2020 йил октябрь)

Қизиғи – Qualcomm компаниясининг энг зўр – Snapdragon 865 Plus процессори базасидаги ўйинбоп моделлар ўтган ойда бешинчи ва олтинчи ўринларни олган бўлса, бу гал 7–8-поғонага тушиб қолган.

Қуввати энг узоқ вақтга етувчи 15 смартфон билан танишинг

Android Insider тўртинчи авлод уяли алоқа стандарти – LTE тармоғида интернет ишлатганда қуввати қанча вақтга етиши бўйича ўтказилган тест асосида смартфонларнинг автономлик рейтингини тақдим этди.

iPhone 12’лар тезкорлик тестида Galaxy Note 20 Ultra, OnePlus 8T, Google Pixel 5 ва ROG Phone 3’ни ер тишлатди!

Автономлик тестида iPhone 12 ҳамда iPhone 12 Pro нафақат Android-смартфонларга, балки ҳатто бултурги iPhone 11 ва iPhone 11 Pro’ларга ҳам мағлуб бўлган эди. Лекин самарадорлик бобида улар зўр экан!

Бу компания энг кучли флагманлар рейтингини остин-устун қилиб юборди! (AnTuTu, 2020 йил сентябрь)

Кутилмаган Хитой компанияси вакиллари шоҳсупани ҳамда яна иккита юқори ўринни забт этди, Xiaomi Mi 10 Ultra – учинчи поғонада. Ўтган ой рейтингининг лидери эса бу гал зўрға олтинчи ўринни олди!

«Рулни бер буёққа!» – Qualcomm энди ўзи геймерлар учун смартфон тайёрлади!

Qualcomm геймерофонини Tech Summit 2020 маросимида кенг жамоатчиликка кўрсатишса керак. Унинг айни шу тадбирда тақдим қилинадиган Snapdragon 875 чипсетли илк смартфон бўлиши мантиққа мос келади.

AnTuTu рекордчиси – дунёдаги энг кучли геймерофон энг арзон версияда чиқяпти! (+расмий анбоксинг видеоси)

Геймерофон энг сўнгги технологиялар билан қуролланган: 6,59 дюймлик ва 144 герцлик AMOLED-экран, флагман – Snapdragon 865+ чипи, 6000 мА/соатлик аккумулятор, ўйин тугмачалари, илғор совитиш тизими...

Ўз нархини кўп йўқотмайдиган смартфонлар рейтинги: iPhone 11 атиги 9-ўринда!

Хитойнинг Huishoubao нашри оммабоп смартфонларнинг янги рейтингини тақдим этди. Унда қурилмаларнинг тақдим этилганидан бир йил ўтиб арзонлашуви бўйича рўйхат акс эттирилган.

Жаҳондаги энг кучли ўнта флагман (AnTuTu рейтинги, 2020 йил август)

Бу галги ўнталикда сон жиҳатидан энг кўпи – тўрттаси Samsung вакиллари бўлса, учтаси Xiaomi корпорциясининг маҳсулотидир. Лекин рейтингнинг кучли учтлигини умуман бошқалар забт этишган!

AnTuTu: энг қудратли флагманлар рейтингида туб бурилиш! (2020 йил август)

Oppo Find X2 Pro март ойидан бери хитойча рейтингларда етакчи бўлиб, июнь ва июлда эса глобал миқёсда ҳам лидерликка эришган эди. Ниҳоят, уни тахтдан ағдаришди – бу гал унга атиги олтинчи ўрин теккан!

Айланма учталик камерали Zenfone 7 ҳамда Zenfone 7 Pro флагманлари чиқди! (+видео)

Камера 35 кг.гача юкни кўтара олади ва 200 000 цикл айланишга бардош беради. Бундан ташқари, мазкур механизмнинг моторчаси ZenFone 6’никига нисбатан 40 фоизга кичикроқ, лекин икки карра кучлироқ.

Asus ROG Phone 3 чиқди: бош рақибидан икки карра қиммат, лекин шунга яраша зўр-да! (+видео)

30 ваттлик тезкор қувватланувчи 6000 мА/соатлик аккумулятор эвазига ROG Phone 3 билан PUBG Mobile ўйинини 9,2 соат, Asphalt 9’ни 9,6 соат, Call of Duty: Mobile’ни эса 9,3 соат узлуксиз ўйнаш мумкин.

Дунёда ҳозир қайси брендлар ноутбуклари энг оммабоп?

Gather таҳлил компанияси ҳисоботида айтилишича, коронавирус пандемияси туфайли биринчи кварталда лаптоплар савдоси кескин тушиб кетган бўлса, иккинчи чоракда яна кўтарила бошлаган.

Жаҳондаги энг зўр иккита Android-смартфон бир кунда чиқяпти!

8 июль куни Qualcomm компанияси навбатдаги флагмани – Snapdragon 865+ процессорини тақдим этди. Унинг базасида ишловчи илк флагманлар – иккита энг кучли ўйинбоп смартфоннинг тақдимот кунини айтишди.

72 ёшли бу бобой нега ўз велосипедига 64 та смартфон ўрнатиб олган?

Чен Сан Юань ўз шаҳрида шунчалик машҳурки, ASUS компанияси уни ZenFone Max Pro тақдимотида сўзга чиқишга таклиф этиб, бир неча смартфон совға қилган.

Жаҳон рекордчиси илк сифатли «жонли» расмда: Qualcomm атай шу геймерофон учун эксклюзив процессор тайёрлаб берган!

AnTuTu сервисида жаҳон рекордини янгилагаан смартфон орқа панелидаги логотип ичкаридан ёритилувчи эканини, яна «Republic of Gamers» ўрнига бу гал «Tencent Games» ёзуви туширилганини кўрамиз.

Snapdragon 865+ ва 16 ГБ «оперативка»ли бу геймерофон AnTuTu’да жаҳон рекордини янгилади! (+ илк «жонли» расмлар)

Snapdragon 865+ чипсетини Qualcomm шу йилнинг 3-чорагида чиқариши, унга асосланувчи илк смартфон эса Lenovo Legion бўлиши айтилган. Лекин бу компания «отни қамчилаяпти», тағин рекордни айтинг!

Snapdragon 865 чипли энг кучли флагман TENAA’да: аккумулятори ҳам бақувват экан!

Ўтган йилнинг июлида чиққан ROG Phone 2 геймерофони ҳозиргача энг зўр смартфонлар рейтингларидан тушмай келаётир. Унинг давомчиси эса янада кучли бўлишини TENAA ошкор этди.

Ер юзидаги энг тезкор смартфонлар (AnTuTu глобал рейтинги, 2020 йил май)

ТОП-ўнталикда Samsung’нинг 4, Xiaomi’нинг 3 флагмани бўлса, Realme, OnePlus ҳамда ASUS’ларнинг биттадан смартфонлари бор. Huawei’нинг эса бирорта ҳам модели бу гал кучлилар сафига кирмаган!

Android 11’гача биринчи тўлқинда янгиланувчи 129 та смартфон рўйхати чиқди!

Рўйхатга 8 та Google, 22 та Samsung, 10 та Nokia, 8 та OnePlus, 18 та Xiaomi, Redmi ва POCO, 18 та Huawei ва Honor, 26 та Oppo ва Realme, 9 та Vivo 9, 2 та Sony, 6 та LG, 2 та ASUS смартфони кирган.

Asus ROG Phone 3 ҳам тайёр – уни Geekbench фош этди!

Wi-Fi Alliance сайтида ҳам ROG Phone 3 пайдо бўлган: Asus I003DD тавсифига кўра, у Qualcomm QCA6390 чипсетига эга, икки полосали уланишни ҳамда Wi-Fi Direct ва Miracast стандартларини қўллайди.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун телеграм каналимизга аъзо бўлинг!

Йўқ Аъзо бўлиш