Xiaomi сир тутаётган яна бир арзон флагманни Geekbench фош этди!

Poco X2 якка ядроли тестда 547 балл, процессорнинг барча ядролари иштирокидаги синовда эса 1767 балл олган. Xiaomi уни қадоғиданоқ Android 10 операцион тизими билан таъминлаб чиқаради.

2019 йилнинг энг барқарор смартфонлари ва прошивкалари (Master Lu рейтинги)

Master Lu смартфонларнинг бир текис ва барқарор ишлаши, шунингдек, энг барқарор прошивка бўйича 2019 йил якунларини ҳам эълон қилди. Ҳар иккала рейтингда ҳам хитойлик компаниялар маҳсулотлари етакчи.

Samsung’нинг яна бир арзон смартфони Geekbench’да «қўлга тушди»

Geekbench маълумотлар базасига кўра, Galaxy M31 модели Android 10 операцион тизими бошқаруви остида ишлайди ва унинг тезкор хотираси 6 гигабайтлик.

ЖИДДИЙ ЖАНГ: Snapdragon 865 vs Apple A13 Bionic! (+«жонли» видео)

Snapdragon 865 процессорини синовдан ўтказган AnTuTu уни рекордчи, дея эълон қилди. Лекин Geekbench тести натижаси бошқачароқ; Speed Test GX 2.0 синови эса буткул ўзгача...

AnTuTu тезкорлик бўйича янги рекордчини эълон қилди

Айни дамда Android тизимли флагман смартфонлар AnTuTu’да ўртача 544 минг балл олаётган бўлса, рекордчи ушбу синов сервисида 568 919 баллик натижа намоён этган.

Redmi K30’нинг чирангани AnTuTu тестигача экан! (+«жонли» суратлар)

Оммабоп AnTuTu сервисида Redmi K30 самарадорлиги текшириб кўрилган ва жуда кам балл олган. Флагманлар 500 минг баллдан ошиқ кўрсаткичлар намоён этаётган бугунги кунда бу – жуда паст натижа...

Энг тезкор саккизта янги смартфон (Master Lu рейтинги, 2019 йил декабрь)

Бу рейтинг фақат ноябрда савдога чиқарилган кучли смартфонларнинг натижаларини акс эттирган. Шу боисдан ҳам унга Huawei Mate 30 Pro ёки Samsung Galaxy Note 10 каби зўр флагманлар кирмаган.

Honor V30 Pro флагмани тақдимотдан аввал AnTuTu’да ҳайратга солди!

Тўғри, Honor V30 Pro тўплаган 476 480 баллни рекорд деб бўлмайди, лекин бу барибир зўр натижа. Мазкур девайс самарадорлигига кўра Huawei Mate 30 Pro флагманига тенг/

Тўртта нарх тоифасига кўра энг зўр смартфонлар рейтинглари (AnTuTu, 2019 йил октябрь)

AnTuTu энди масалага ўзгача ёндашиб, ўз нархи ва кучлилиги ўзаро энг мутаносиб бўлган смартфонлар рейтингларини тўртта нарх тоифасига кўра тузиб чиқарди.

AnTuTu иккита рейтинг чиқарди: энг кучли флагманлар ва энг зўр ўрта нархли смартфонлар (2019 йил, октябрь)

Бенчмарк жамоаси бу гал янгича ёндашди: флагманлар ва ўрта нархли смартфонлар учун алоҳида-алоҳида рейтингларни тақдим этди. Қизиғи – иккала рўйхатда ҳам бирорта Samsung Galaxy смартфони йўқ!

Энг кучли йигирмата смартфон (Master Lu, 2019 йил октябрь рейтинги)

Юқори ўринларни энг кучли Android-процессор – Snapdragon 855+ базасидаги флагманлар забт этган. Kirin 990 5G чипсети базасидаги флагманлар олтинчи ва еттинчи поғоналарнигина эгаллай олган.

Samsung сир тутган Galaxy S10 Lite ҳамёнбоп флагманини Geekbench фош этди!

Бу ихчам флагман Galaxy S10 ва Note 10 флагманларидагидек Snapdragon 855 чипсетига, Android 10 операцион тизим талқинига ҳамда 8 гигабайтлик тезкор хотирага эга.

Realme X2 Pro чиндан ҳам Geekbench тестида Redmi Note 8 Pro’ни «ер тишлатди»!

Realme X2 Pro энг юқори версияда 12 гигабайтлик, LPDDR4X турига мнсуб тезкор хотирага ҳамда 256 гигабайтлик UFS 3.0 туридаги ички хотирага эга. Бенчмаркда айни шу илғор флагман текширилган.

Энг қудратли смартфонлар ўнталиги (AnTuTu, 2019 йил, сентябрь)

AnTuTu бенчмарки Android-смартфонларнинг самарадорлик тестига кўра кучли ўнлигини эълон қилди. Унда жорий йилнинг сентябрида мана шу сервисда синаб кўрилган моделларнинг энг қудратлилари акс этган.

Redmi K20 Pro Premium тақдим этилди ва AnTuTu’да кучини ҳам кўрсатди!

Premium версияси «оддий» Redmi K20 Pro моделидан фарқлари унчалик ҳам кўп эмас. Асосий афзаллиги – унда Snapdragon 855 Plus процессори қўлланган ва AnTuTu тестида 20 фоиз устунликни таъминлаб берган.

AnTuTu’нинг янги қироли: «шаршара экранли» илк смартфон салкам 500 минг балл олди! (+нархлари)

Black Shark 2 Pro тезкор хотираси 12 ГБ бўлса-да, «атиги» 8 ГБлик «оперативка» билан ҳам Vivo NEX 3 5G уни ортда қолдирди! Ҳали ким билади – унинг 12 гигабайтлик версияси қандай мўъжиза кўрсатар экан.

Ҳар учала iPhone 11 модели AnTuTu’да: бор-йўғи шуми!?

Бу йилги энг арзон айфон атиги 4 ГБ тезкор хотирага эга эканлиги маълум эди. AnTuTu тести натижаларига кўра, унинг ҳар иккала «ака»си ҳам шунақа – бор-йўғи 4 гигабайтлик «оперативка»га эга экан!

Geekbench’да янги рекорд: Kirin 980 ва Snapdragon 855+ чипли барча флагманлар «дамини олаверсин»!

Энг янги процессори эвазига ушбу флагман мазкур бенчмаркда рекорд натижа қайд этди. У якка ядроли тестда 5472 балл, барча ядролари иштирокидаги текширувда эса салкам 14 000 балл тўплаган!

ТОП-10: Энг кучли смартфонлар билан танишамиз! (AnTuTu, 2019 йил август)

Кучли ўнликнинг нақ тўртта поғонасини битта компания смартфонлари эгаллаган ва биринчи марта унинг ҳамёнбоп бренди вакили қудратлилар рейтингига кирган.

Бу йилги энг арзон iPhone тақдимотдан аввал Geekbench’да кучини кўрсатди

Apple A13 процессорига ва 4 гигабайтлик тезкор хотирага эга ушбу айфон iOS 13.1 операцион тизими бошқаруви остида ишлайди. Айтиб ўтиш керакки, iPhone XR атиги 3 ГБлик «оперативка»га эга.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун телеграм каналимизга аъзо бўлинг!

Йўқ Аъзо бўлиш