Дунёдаги энг зўр Android-смартфонлар ўнталиги (AnTuTu рейтинги, 2019 йил апрель)

Энг зўр Huawei флагмани унинг аввалги моделларидан ҳам пастда – тўққизинчи ўринда жойлашган бўлиб, ҳатто Snapdragon 845 чипли Xiaomi Mi Mix 3 ҳам самарадорликда унга етай-етай деб қолган!

«Жонли» расмлар: Ҳали тақдим этилмаган Meizu 16S бенчмаркда Galaxy S10’дан устун келди!

Meizu 16S флагманининг Geekbench’даги натижаси акс этган «жонли» расм тарқалди. Унинг самарадорлигини ҳозирги замоннинг энг кучли смартфонларидан бири саналмиш Galaxy S10 билан таққослаб кўрсатишган.

Энг қудратли смартфонлар (2019 йил апрель): Xiaomi’нинг яп-янги флагмани AnTuTu рейтингида Mi 9’дан ҳам устун келди!

Samsung флагманлари атиги 4–5-ўринларни банд этган, қолган барча ўринларда – фақат хитойлик смартфонсозларнинг маҳсулотлари!

Galaxy Fold буклама смартфони илк бор Geekbench’да ўз кучини кўрсатди. Лекин афсус...

12 ГБлик «оперативка»ли қурилма анча юқори натижалар намоён этиши мантиқан тўғри бўларди. Афтидан, Geekbench’да унинг якуний варианти эмас, балки муҳандислик намунаси текшириб кўрилган бўлса керак.

Xiaomi’нинг яна бир арзон флагмани – Pocophone F2 ҳам Geekbench’да «қўлга тушди»: ҳаммаси зўр, лекин... (+«жонли» сурат!)

Pocophone F2 якка ядроли синовда 1776 балл, кўп ядроли имтиҳонда эса 6097 балл олган, бу эса Snapdragon 855 учун ўта паст натижа. Лекин у ҳали тақдим этилмаган Android Q тизимига эга.

Xiaomi OnePlus A6000 – ғалати смартфон: бу хитойликлар ҳамкорлигими ёки Geekbench хатоси?

Qualcomm Snapdragon 845 процессорли Xiaomi OnePlus A6000 тезкор хотираси ҳажми 6 гигабайтга тенг, у энг сўнгги – Android 9.0 Pie операцион тизим талқини билан таъминланган.

Galaxy S10 ва S10+ бенчмаркларда iPhone XS Max’га қарши: кутилмаган натижалар!

Бунисиям майли, GeekBench сервисидаги кўп ядроли тестда улардан иккитасини ҳатто Xiaomi Mi 9 ҳам ортда қолдирган!

Афсонавий бренднинг энг кутилаётган флагмани Geekbench’да шарманда бўлди!

Энг ҳафсалани пир қиладиган жиҳати – ушбу флагман бултурги Snapdragon 845 процессори базасида ишлар экан! Шунингдек, тезкор хотираси ҳам атиги 6 гигабайтлик...

Энг қиммат – 12 ГБ «оперативка»ли Galaxy S10+ бенчмаркларда ҳаммани ҳайрон қолдирди!

Бенчмаркларда янги текшириб кўрилган Galaxy S10+ флагмани керамика корпусли версия бўлиб, тезкор хотираси 12 гигабайт, ички хотираси эса нақ 1 терабайтни ташкил этади.

Xiaomi раҳбари AnTuTu’нинг янги рекордчисини эълон қилди! (2019 йил 16 февраль)

387 851 балл – аъло натижа, у Lenovo Z5 Pro GT моделининг кўрсаткичидан ҳам 15 000 баллга юқори!

Samsung максимал даражада, ҳатто Galaxy M10’дан ҳам арзон смартфон тайёрлади!

Exynos 7870 чипига, атиги 1 гигабайтлик тезкор хотирага, Android 8.1 Oreo тизимига эга бўлган бу смартфон якка ядроли тестда 726 балл, кўп ядроли синовда эса 2984 балл олган.

AnTuTu’нинг янги рейтингида iPad Pro 2018’лар етакчи (2019 йил февраль)

Бенчмарк мутахассислари энди 2019 йил январь ойи охиригача AnTuTu’да текшириб кўрилган iOS операцион тизимли қурилмаларнинг ҳам топ-ўнталигини эълон қилишди.

AnTuTu’да мутлақ рекорд: Lenovo Z5 Pro GT ваъда қилинганидан ҳам ошиқ натижа кўрсатди!

Lenovo Z5 Pro GT флагманининг илк бахтли харидорлари дарҳол уни AnTuTu бенчмаркида текширишган. Буни қарангки, мазкур смартфон ҳатто ишлаб чиқарувчи ваъда қилганидан ҳам ортиқ – 371 273 балл олган!

Galaxy S10+’нинг глобал версияси Geekbench тестида Samsung’ни шарманда қилди!

Snapdragon 855 процессорли Galaxy S10+ якка ядроли ва кўп ядроли тестларда тегишлича 3413 ҳамда 10256 балл олган. Буни қарангки, ушбу флагманнинг Exynos 9820 процессорли версияси яна паст балл олди!

Xiaomi Mi 9’нинг Antutu’даги натижаси чиқди – рекордчиликка у ҳам даъвогар!

Snapdragon 855 процессорли Xiaomi Mi 9 мазкур синовда 362570 балл олган. Бу эса самарадорлик бўйича рекорд кўрсаткичларга яқин бўлиб, Antutu рейтингларида юқори ўринларда туриши аниқ.

Galaxy S10+ ҳам Geekbench’да: яна бир карра уят, Samsung, уят!..

Афсуски, бу янгилик Samsung фойдасига эмас: ахир, замонамизнинг энг илғор флагмани бўлиши кутилаётган Galaxy S10 Plus смартфони кутилаётганидан анча паст натижа кўрсатган.

AnTuTu рекордчиси – Lenovo Z5 Pro GT флагмани Geekbench’да шарманда бўлди!

Lenovo Z5 Pro GT якка ядроли синовда 3284 балл, кўп ядроли тестда эса 10237 балл тўплаган, холос. Айни шу Snapdragon 855 чипли Sony Xperia XZ4 смартфони ҳозирда 12801 очко билан Geekbench’да етакчи.

Galaxy S10 Lite тақдимотдан аввал Geekbench’да тест топширди. Уят, Samsung, уят!..

Эҳтимол, Geekbench’да унинг якуний намунаси эмас, балки ҳали охирига етмаган прототипи текшириб кўрилгандир. Лекин барибир Snapdragon 855 чипли смартфон учун юқоридаги кўрсаткич ўта уятлидир.

Xiaomi Cepheus – Snapdragon 855 ва 6 ГБ «оперативка»ли смартфон Geekbench’да «қўлга тушди»!

Qualcomm’нинг энг сўнгги ва илғор Snapdragon 855 чипи ҳамда Android 9.0 Pie тизим талқини билан қуролланганига қараганда, бу Mi брендига мансуб кучли флагман бўлади.

2019 йил бошидаги AnTuTu рейтинги: iPad Pro 2018 катта фарқ билан олдинда!

Янги рейтингда 2018 йили тақдим этилган иккита – 11 ҳамда 12,9 дюймлик айпадлар жуда юқори натижа кўрсатди. iPad Pro 2018 моделларининг ўртача кўрсаткичлари 555 минг баллдан ошиб кетган.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун телеграм каналимизга аъзо бўлинг!

Йўқ Аъзо бўлиш