Apple буклама iPhone учун янгича – қайишқоқ аккумулятор тайёрлади!

Патентда қайишқоқ батареяли мобил қурилма тузилиши баён қилинган. Алоҳида бўлимда эса янгича аккумуляторнинг буклама дисплейга интеграцияланиши ҳам айтиб ўтилган.

Galaxy Fold 2 рендерлари чиқди. Дизайн билан танишамиз

Рендерлар визуал ёрдамчи вазифасини бажариб, букламафоннинг иккинчи авлоди қандай кўринишга эга бўлиши ҳақида тушунча ҳосил қилишингизга ёрдам беради, холос.

Бу смартфонни битта электромобил нархида сотишмоқда!

Huawei Mate Xs’нинг илк партияси бир зумдаёқ сотиб тугатилди. Уни харид қилишга олдиндан ариза бериб қўйганларнинг аксарияти расмий сайтдаги «Сотиб олиш» тугмачасини босишга ҳам улггурмай қолишган!

Huawei'нинг энг қиммат смартфонини арзонроққа харид қилинг!

Смартфон хотираси ҳажми Европа версияси билан бир хил — 8ГБ тезкор, 512ГБ доимий.

Kirin 990 5G чипли қиммат букламафон – Huawei Mate Xs намойиш қилинди (+«жонли» видео)

Мазкур смартфон 8 гигабайтлик тезкор ва 512 гигабайтлик ички хотира, 40 + 16 + 8 мегапикселлик камера ҳамда суратга олинаётган саҳна чуқурлигини ўлчовчи TOF-камера билан таъминланган.

Huawei Mate Xs ҳақидаги маълумотлар билан танишинг

Mate Xs компания биринчи авлод йиғма смартфонининг такомиллаштирилган версияси бўлади.

Galaxy Z Flip кутилганидан арзон нархда тақдим этилди! (+видео)

Samsung вакили тақдимотда у ҳақда: «Сиз шишани эмас, балки физика қонунларини буклайсиз», дея дадил гапирган.

Бу смартфондан олсангиз, смарт-соат, симсиз қулоқчин ва ғилоф ҳам қўшиб беришади! (+видео)

Смартфоннинг ушбу версияси Samsung Galaxy Z Flip Thom Browne Edition деб номланади ва 2500 доллар туради.

Samsung кутилмаганда «Оскар» тадбирида Galaxy Z Flip’ни намойиш этди! (+расмий видео)

10 февраль куни ўтган йилнинг энг зўр фильмларини тақдирловчи «Оскар» маросими бўлиб ўтди. Унда реклама берувчилар ўзларининг муҳим маҳсулотларини намойиш этишди.

Galaxy S20 Ultra 5G ҳамда Galaxy Z Flip илк расмий суратлар ва «жонли» видеода!

Galaxy S20 Ultra бош камерасидаги асосий модул – 108 мегапикселлик махсус датчик бўлиб, Mi Note 10 ҳамда Mi Note 10 Pro фаблетларида қўллаш учун Xiaomi’га сотилган сенсордан фарқ қилади.

Хитой регуляторида Xiaomi’нинг яна бир – Mi Mix Fold букламафони «қўлга тушди»!

Mi Mix Fold экранининг тирқишида қўшалоқ камера кўзга ташланади. Ундан смартфон «ёйиқ» бўлган ҳолатда ҳам, «ёпилган» ҳолатдаям фойдаланса бўлади – селфи учун бошқа камерага эҳтиёж йўқ.

Galaxy Z Flip букламафонининг нархи ҳақида хушхабар бор!

Samsung бунчалик арзон сота олиши учун Galaxy Z Flip’га ўтган йилги Snapdragon 855 процессорини ўрнатган. Уни 11 февралда, Galaxy S20 туркумидаги флагман смартфонлари билан бирга кўрсатишади.

11 февралда чиқаётган Galaxy Z Flip смартфонини «жонли» расмда кўрамиз

Миш-мишларга таниқли инсайдер Ice Universe чек қўйди: унинг ёзишича, Galaxy Bloom – инновацион девайснинг шунчаки ишчи номи экан. Бозорга эса уни Samsung Galaxy Z Flip номи остида чиқаришади.

Кокаин можароси: Samsung ва бошқалар атиги 349 долларлик букламафондан нега қўрқяпти?

«Биз билан битта тадбирда, ёнма-ён туришдан ва уникидан сифатли маҳсулотни аъло нархда тақдим этишимиздан Samsung қўрқяпти... Пабло Эскобар улардан анча аввал ҳам бўлган ва улардан кейин ҳам бўлади».

Samsung янги флагманларининг тақдимот кунини эълон қилди! (+расмий видео)

Навбатдаги флагманлар саноқ бўйича Galaxy S11 эмас, балки Galaxy S20 деб номланиши ҳақида хабарлар тарқалган. Шунингдек, Samsung бу тадбирда яна Galaxy Fold 2 букламафонини ҳам кўрсатиши кутилмоқда.

Samsung «раскладушка»сини илк «жонли» расмларда батафсил томоша қилинг!

Samsung худди Motorola RAZR сингари – тиккасига букланувчи «раскладушка»дан ташқари, ҳар икки томонга букилувчи смартфон ҳам тайёрламоқда.

4200 долларлик 5G-смартфон савдога чиқди, VIP-хизматлари билан!

«Осмон ости салтанати»да унга етарлича харидор чиқиши тайин; ахир, компаниянинг аввалги – 2300 долларлик смартфонини 5 дақиқадаёқ талашиб тугатишганди!

Машҳур наркобароннинг акаси энг арзон букламафон тақдим этди ва Apple’ни яксон қилишга сўз берди!

Escobar Fold 1 диагоналига 7,8 дюймлик AMOLED-дисплейга эга. Full HD+ сифатида тасвир узатишга қодир экран ўртасидан букилади. Қўшимча экрани йўқлиги боисдан смартфондан кўра кўпроқ планшетга ўхшайди.

Samsung W20 5G – компаниянинг иккинчи букламафони намойиш этилди

Иккинчи букламафон Snapdragon X50 модемли Snapdragon 855 Plus процессори базасида ишлайди. Шунингдек, ташқи элементларида ҳам фарқлар бор – улар Galaxy Fold’га нисбатан такомиллаштирилган.

Motorola RAZR изидан: яна иккита хитойлик смартфонсоз «раскладушка» тайёрламоқда

Улардан биринчиси «раскладушка» тайёрлашни ҳатто Motorola’дан ҳам аввал бошлаган экан. Етакчи смартфонсоз эса қизиқ – ёйилганида ташқи дисплейи яширинадиган букламафон устида ишламоқда!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун телеграм каналимизга аъзо бўлинг!

Йўқ Аъзо бўлиш