CES 2019 кўргазмасида SanDisk нақ 4 терабайтлик USB-флешка тақдим этди!

Флешка бозорга қачон чиқарилиши ҳозирча маълум эмас, аммо у ўта қиммат бўлиши аниқ. Аввалроқ айни шу SanDisk бренди остида чиқарилган 2 терабайтлик USB-флешкаларнинг нархи 1000 доллардан ҳам ошиқ.

CES 2019: LG дунёдаги илк ўралувчи «ақлли» телевизорни тақдим қилди!

Amazon Alexa орқали ҳам бошқарилувчи LG SIGNATURE OLED TV R ўзгарувчи форм-факторга эга ва учта форматга кира олади: Full View – тўлиқ кўриниш, Line View – чизиқсимон ракурс, Zero View – ноль ракурс.

CES 2019: Илк инқилобий юмшоқ аккумуляторни Jenax тайёрлади! (+видео)

Гарчи хоҳлаганча буклаш, исталган шаклга солиш мумкин бўлса-да, мазкур батарея литий-ион қисмларидан таркиб топган. Бу эса унинг нархи юқори бўлмаслигини таъминлайди.

CES 2019: Padrone EasySMX Ring Mouse – инновацион узук-сичқонча! (+видео)

Узук тегишли сенсорлар ёрдамида кўрсаткич ва ўрта бармоқ ҳаракатларини, стол юзасига чертишларини сеза олади. Уларни Bluetooth орқали компьютерга узатиб, сичқончанинг ўрнини бемалол босади.

Apple рекламани «илиб қўйди»: у CES 2019 қатнашчиларини масхара қилмоқда!

CES 2019’да қатнашмаётгани етмагандек, Apple унинг иштирокчиларини калака қилмоқда. У кўргазма бўлиб ўтадиган Лас-Вегас шаҳридаги SpringHills меҳмонхонаси деворини реклама учун ижарага олган...

CES 2019’да Samsung нималарни кўрсатмоқчи? (СПОЙЛЕР: бу рўйхатда бирортаям смартфон йўқ!)

Реклама тасвирига қараганда, CES 2019 доирасида Samsung музлатгич ва кир ювиш машинаси, «ақлли» колонка ва соат тақдим этади. Яна «сунъий идрок» турмушни қай тарзда осонлаштиришини ҳам кўрсатади.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун телеграм каналимизга аъзо бўлинг!

Йўқ Аъзо бўлиш