Google мегабайтни тежовчи иловасини дафн этди, лекин уни бошқа жойдан юклаб оламиз!
Яхшиямки, иловаларнинг APK-файллари жойланган ишончли ресурслар бор. Агарда сиз телефонингизда интенет-трафикни тежамоқчи бўлсангиз, Datally утилитасини шу ердан кўчириб олиб ўрнатишингиз мумкин.
Google’нинг интернет тежовчи иловаси энди уни ғамлаб қўйишни ҳам ўрганди
Emergency Bank функцияси керакли интернет-трафикни сақлаб туради; уни қийин аҳволда қолганингизда ишлатишингиз мумкин. Тунги режим смартфонингизда бошқалар интернетга киришларининг ҳам олдини олади.
Datally мобил трафикни ҳам, Wi-Fi тармоқларидаги трафикни ҳам тежаш имкониятига эга. Ҳар иккала ҳолатда ҳам у фон режимида ишловчи иловаларнинг интернетдан фойдаланишини чеклаш эвазига бунга эришади.