Смартфон ишлаб чиқарувчи компания электромобиллар бозорига кириб келмоқда.

Аввалроқ компания электр скутерлар ишлаб чиқаришни бошлаган эди.

Samsung'дан электромобил кутманг!

Жанубий Корея компаниясининг икки раҳбари сўзларига қараганда, Samsung қуйидаги икки сабабга кўра Galaxy Car ишлаб чиқармайди.

Tesla электромобиллар учун уй зарядлаш блокини тақдим этди

Қизиғи шундаки, ушбу зарядлаш блоки Tesla электромобиллари учун мос келмайди.

Электромобилларда алоҳида рўйхатдан ўтказиш рақам белгилари бўлади

2021 йил 1 ноябрга қадар электромобиллар учун расмийлаштирилган рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тўлов ва йиғимлар ундирилмасдан алмаштириб берилади.

Tesla директори Илон Маск бутун 2020 йил давомида олган маош кулгили – ноль доллар!

Tesla’дан таъкидлашларича, унда ҳар бир ходимнинг иш ҳақи бевосита унинг жамоадаги ролидан, меҳнат самарадорлигидан ва бозордаги рақобатбардошликдан келиб чиқиб белгиланади.

Tesla Model X ҳақиқий танк билан куч синашди! («Жонли» видео)

Dobre Cars номли YouTube-каналда ўта ғайриоддий беллашув видеоси эълон қилинди. Унда Tesla Model X электрокроссовери Scorpion русумли танк билан рақобатга киришган!

Tesla автопилоти рулда ухлаб қолган маст ҳайдовчининг ҳаётини сақлаб қолди

Нимадир нотўғри эканлигини сезган электромобиль аввалига ўз тезлигини пасайтирган, кейин эса йўл четига бориб тўхтаган. Шунда ҳам ҳайдовчи ўзига келмаган, ғирт маст ва уйқуда эди.

Сотувга чиққанига бир ой ҳам тўлмасидан, Tesla Model S Plaid ғалати ҳолатда ёниб кетди

Одатда электромобиллар кучли тўқнашув оқибатида ёки қувватлаш жараёнида ёниб кетар эди. Филадельфиядаги ҳолатда эса на униси, на буниси бўлмаган.

Илон Маскнинг бойлиги бир ҳафтада 10 млрд долларга кўпайди

Ўтган ойнинг охирида Louis Vuitton ва Sephora брендлари эгаси Бернар Арно дунёдаги энг бой одамга айланган эди. Лекин кейин яна «ҳаммаси ўз ўрнига тушган»...

Ўн ойлик чақалоқ Tesla электромобили учун 10 минг долларлик харид қилди

Ушбу дастурий таъминот ёрдамида электромобил автопилотда ҳаракатлана олади, автоматик равишда қатнов қисмларини ўзгартиради ва тўхтаб туради, тўлиқ автоном компьютерга ўтиб, светофорларни таний олади.

Андижонда электромобил ишлаб чиқарилади

Президент ушбу лойиҳалар етарли эмаслигини таъкидлаб, «Ўзавтосаноат» ва «Элтехсаноат»га бир ой муддатда янги лойиҳаларни амалга ошириш бўйича таклиф ишлаб чиқиб, тақдимот қилиш вазифасини юклади.

Tesla дунёдаги энг тезкор автомобилни сота бошлади (+видео)

Model S Plaid бир марта қувватланиб, 630 километр йўл юриши мумкин. Ушбу электромобил икки сония ичида тезлигини соатига 100 километрга етказа олади, унинг максимал тезлиги эса 320 км/соатга етади.

Бор-йўғи 2000 долларлик бу электромобил бозорни «портлатади»! (+видео)

Ток сиғими 4,8 кВт/соатлик аккумуляторининг битта тўла қуввати билан электрокар 130 километргача йўл боса олади.

Электромобиллар келажаги: электр қачон ёнилғини буткул енгади?

1913 йилда Ҳенри Форднинг илк ишлаб чиқариш линияси ишга тушгандан кейин содир бўлган энг катта инқилоб даврида яшаяпмиз. Бу инқилоб кутилганидан кўра анча тез содир бўлиши мумкин.

Лас-Вегас остида Илон Маск тоннели ишга тушди, унда Tesla тезлиги 185 км/соатга чиқди!

The Boring Company таъкидлашича, ушбу тоннеллар 45 дақиқалик саёҳатни атиги икки дақиқалик сафарга айлантиради. Компания улар орқали соатига 4400 нафар йўловчи ташишни йўлга қўймоқчи.

Энг арзон электромобил ҳатто Toyota Corolla’ни ҳам ортда қолдирди!

Ушбу ихчам ва арзон электрокарни аккумуляторининг юриш захираси 120 ҳамда 170 километрга етувчи версияларда сотишади, биринчисининг Хитойдаги нархи тахминан 4500 АҚШ долларига тўғри келади.

«МДҲ мамлакатларида ҳам Tesla заводлари пайдо бўлади» – Илон Маск

«Тез орада Россияда Tesla пайдо бўлади. Шунингдек, Қозоғистон, МДҲ давлатларига ҳам эътибор қаратиш керак. Бу биз учун муҳим, шунингдек, бизга Tesla’ни қўллаб-қувватловчи одамлар ҳам муҳим», деган у.

Ўзбекистонда электромобил импорти: қаерлардан, қаерларга, нечта ва қанчага?

2021 йилнинг январь-апрель ойларида Ўзбекистонга хориждан 156 та электромобиль импорт қилинган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 138 тага кўп.

Илон Маск ҳаттоки McLaren P1 суперкарини енгган – дунёдаги энг тезкор автомобилнинг сотувга чиқиш кунини айтди

Ушбу электрокар ҳозир серияли ишлаб чиқарилаётган автомобиллар орасида энг тезкори эканлигини Маск яна бир бор таъкидлаган. Аввалроқ эса биз бунинг амалдаги исботи бўлган «жонли» видеони улашган эдик.

Tesla ҳали ишлаб чиқарилмаган электрокарларини ҳам аллақачон сотиб тугатди!

Компания Model S, Model 3, Model X, Model Y машиналарини бозорга тақдим этган. Лекин барчасидан арзон бўлиши кутилаётган Model 2 ёки Model H электромобилини 2022 йилдаёқ оммавий ишлаб чиқара бошлайди.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун телеграм каналимизга аъзо бўлинг!

Йўқ Аъзо бўлиш