Атиги 12 евролик Energizer E12 чиқди – мультимедиали дуал-SIM телефон!

Energizer E12 олд ва орқа томонларида VGA-камералар, юқори қиррасида эса LED-фонарик бор. 1000 мА/соатлик аккумулятори эса тинимсиз 8 соат мусиқа тинглашга ёки кутиш режимида бир ҳафта ишлашга етади.

Дунёдаги энг чидамли смартфон ҳеч кимга кераксиз бўлиб чиқди!

Energizer PowerMax P18K Pro бир ҳафтагача қувватлашсиз ишлай олади, яна бошқа қурилмаларни зарядлашга қодир. Бироқ шунга яраша ўлчами ҳам катта – iPhone X моделидан деярли уч бараварга қалин.

«Жонли» видео: битта Mate X нархига учта буклама 5G-смартфон – Energizer Power Max P8100S олиш мумкин!

Android 9.0 Pie тизимли бу 5G-смартфон Snapdragon 855 чипи, 8/256 ГБ хотира, 48+12 МПлик бош ва 24 МПлик олд камерага эга. Аккумулятори эса буклама гаджетлар учун рекорд даражада – 10 000 мА/соатлик!

Energizer рекордчи смартфон тақдим этди: қуввати нақ олтита iPhone XS Max билан тенг!

Energizer Power Max P18K Pop моделининг иккинчи ўзига хослиги эса корпуснинг юқори қиррасидан чиқувчи қўшалоқ селфи-камерасидир.

MWC 2019 кўргазмасида Energizer нақ 26 моделда янги телефон намойиш этмоқчи!

Energizer дунёни гаджетлар сони билангина ҳайратга солмоқчи эмас. Улар орасида нақ 18 000 мА/соатлик батареяли смартфон ва қайишқоқ экранли, камераси корпус ичидан чиқувчи буклама смартфон ҳам бор.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун телеграм каналимизга аъзо бўлинг!

Йўқ Аъзо бўлиш