AnTuTu рекордчиси – Lenovo Z5 Pro GT флагмани Geekbench’да шарманда бўлди!

Lenovo Z5 Pro GT якка ядроли синовда 3284 балл, кўп ядроли тестда эса 10237 балл тўплаган, холос. Айни шу Snapdragon 855 чипли Sony Xperia XZ4 смартфони ҳозирда 12801 очко билан Geekbench’да етакчи.

Galaxy S10 Lite тақдимотдан аввал Geekbench’да тест топширди. Уят, Samsung, уят!..

Эҳтимол, Geekbench’да унинг якуний намунаси эмас, балки ҳали охирига етмаган прототипи текшириб кўрилгандир. Лекин барибир Snapdragon 855 чипли смартфон учун юқоридаги кўрсаткич ўта уятлидир.

Xiaomi Cepheus – Snapdragon 855 ва 6 ГБ «оперативка»ли смартфон Geekbench’да «қўлга тушди»!

Qualcomm’нинг энг сўнгги ва илғор Snapdragon 855 чипи ҳамда Android 9.0 Pie тизим талқини билан қуролланганига қараганда, бу Mi брендига мансуб кучли флагман бўлади.

Xiaomi аллақачон арзонроқ смартфонида Android Q тизимини синаб кўрмоқда!

Модомики компания бу моделини Android Q талқинигача янгилаётган экан, шундай хулоса қилиш мумкин: мазкур апдейт «хитойча Apple»нинг унча қиммат бўлмаган бошқа смартфонларига ҳам тақдим этилади.

Snapdragon 8150 флагман процессори AnTuTu’да мутлақ рекорд ўрнатди!

Бу процессор самарадорлиги Geekbench ҳамда AnTuTu бенчмаркларида синаб кўрилди ва кутилганидан ҳам ортиқ натижа кўрсатди. У аввалги рекордсмен – Huawei Kirin 980 чипини тор-мор қилди!

Geekbench’да кейинги авлод – Snapdragon 8150 флагман процессорини текшириб кўришди!

Snapdragon 8150 чипи янги авлод Kryo ядроларига асосланади. Маълумотларга кўра, Qualcomm бунда одатдаги 4 + 4 ўрнига 2 + 2 + 4 кўринишидаги ядролар схемасини танлаган.

Энг қудратли янги процессор Geekbench’да ўз кучини кўрсатди

Apple’нинг таъкидлашича, A12X Bionic шарофати билан янги авлод планшетлари аввалги iPad Pro’га нисбатан якка ядроли иш режимида 35, кўп ядроли режимда эса 90 фоизга тезкор ишлайди.

Android 9 Pie тизимли «флагманлар кушандаси» – OnePlus 6T бенчмаркда имтиҳон топширди

Snapdragon 845 ва 8 гигабайтлик тезкор хотирали OnePlus 6T бирйўла янги – Android 9 Pie талқинидаги операцион тизим билан чиқарилади.

Энг кучли процессорли энг илғор Android-смартфон ҳам тезкорликда iPhone XS’га бас келолмади!

Бу смартфонсоз яқинда ўзининг янги процессори Apple A12 Bionic’дан, флагмани эса iPhone XS’лардан зўр эканлигини айтиб мақтанган. Аммо Geekbench сервисидаги тест натижалари бунинг аксини кўрсатмоқда.

Razer Phone 2: орқа панелининг расми пайдо бўлди

Razer 2 ўйин смартфонининг иккинчи авлоди яқинда AnTuTu ва Geekbench’да тестдан ўтказилган эди, энди унинг ажойиб сурати ҳам намойиш этилмоқда

ZTE’нинг энг бақувват – Axon 9 Pro смартфони Geekbench’да ўз кучини синаб кўрди

Axon 9 Pro моделига саккиз ядроли ва Adreno 630 видеочипли Snapdragon 845 процессори ҳамда 6 ГБлик тезкор хотира ўрнатилган. У доимий хотира ҳажми 64, 128 ва 256 гигабайтлик талқинларда чиқарилади.

5G-смартфон ва ноутбукларга мўлжалланган Snapdragon 850 илк бор бенчмаркда синаб кўрилди

Snapdragon 850 чипи ноутбукларга ҳам ўрнатилади ва Windows 10 платформаси билан мувофиқлаштирилади. Lenovo’дан ташқари, бу процессор базасидаги гаджетларни ASUS, HP ҳамда Samsung ҳам ишлаб чиқармоқчи.

Xiaomi’нинг ҳамёнбоп Pocophone F1 флагмани Geekbench’да OnePlus 6, Mi 8 ва Galaxy S9+’ларни ортда қолдирди!

Pocophone F1 якка ядроли режимдаги синовда ҳам 2467 баллик кўрсаткични намоён этган, бу эса фақат Samsung Galaxy S9+ флагманининг натижасидангина пастдир.

Google Pixel 3 XL флагмани Geekbench’да: атиги 4 ГБ тезкор хотира! (+«жонли» суратлар)

10 ГБ «оперативка»га эга смартфонлар эшик қоқиб турган бир пайтда Google бор-йўғи 4 ГБлик ва тағин якка камерали флагман тайёрлабди!

Ҳаммаси режадагидек: Meizu 16 флагмани GeekBench тестидан ўтди

Машҳур GeekBench бенчмарк маълумотлар базасида ҳали маълум қилинмаган Meizu 16 смартфони тестдан ўтгани ҳақда маълумот пайдо бўлди

Xiaomi Mi A2 Geekbench’да ҳам «кўринди» – у эртагаёқ намойиш этилиши мумкин!

Android 8.1 операцион тизим талқини бошқаруви остида ишловчи мазкур смартфон ўзининг аппарат платформасига кўра яқинда тақдим этилган Mi 6Х моделидан фарқланмайди, аммо...

Samsung’нинг янги флагмани Geekbench’да рекорд ўрнатди!

Exynos 9810 процессорли Galaxy Note 9 якка адроли тестда 2737 балл, кўп ядроли синовда эса 9064 балл олиб, рекорд натижа кўрсатган!

Хоҳ ишонинг, хоҳ ишонманг – Xiaomi’нинг яна битта янги смартфони Geekbench’да «кўринди»!

Xiaomi E6’га 8 ядроли, 2,0 ГГц такт частотали Qualcomm процессори ўрнатилган, бу Snapdragon 625 чипи бўлиши эҳтимоли юқори. 3 ГБ тезкор хотирали смартфон Android 8.1.0 Oreo базасида ишлайди.

Xiaomi Strakz: номаълум арзон смартфон бенчмаркда ғалати натижа кўрсатди

Geekbench’даги хусусиятларига қараганда, Xiaomi Strakz ҳамёнбоп смартфон бўлади, зеро, унинг процессори сифатида якка кристалли Snapdragon 625 тизими танланган, тезкор хотираси эса 4 гигабайтлик.

LG G7 ThinQ флагмани Geekbench’да юқори кўрсаткич намоён этди

Geekbench сервисининг маълумотлар базасида LG G7 ThinQ кўрсаткичлари пайдо бўлди. Мазкур қурилманинг базаси сифатида якка кристалли Qualcomm Snapdragon 845 тизими хизмат қилади.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун телеграм каналимизга аъзо бўлинг!

Йўқ Аъзо бўлиш