Android-смартфондаги Chrome’ни доимо «Инкогнито» режимида ишлайдиган қиламиз

Турли браузерларда махфийлик режимини ёқишнинг энг оддий усуллари ҳақида батафсил маълумот берганмиз. Лекин Google Chrome браузерини ҳамиша «Инкогнито» режимида очиладиган қилиш ҳам мумкин.

Google сурат қидируви ўзгариб қолган – уни аввалги ҳолига қайтарамиз

Қидирув гиганти расмлар излаш хизматининг дизайнига яқинда ўзгариш киритган. Агарда бунақа кўриниши сизга маъқул келмаётган, кўникиш қийинроқ бўлса, олдинги ҳолига қайтариш йўли бор.

Google ва Mozilla vs. Қозоғистон

Google ва Mozilla Қозоғистон ҳукуматининг интернет трафик ўтказилишига аралашишини тўхтатишга киришди.

YouTube интерфейсидан ортиқча нарсаларни олиб ташлаймиз – ресурс, вақт ва мегабайт тежалади!

Мазкур плагин кўплаб элементларни блоклаши эвазига, саҳифанинг юкланиши ҳам тезлашади, яна уларга сарфланадиган компьютер ресурслари ва мегабайт ҳам (демак – маблағлар ҳам!) тежалади.

Google Chrome’ни саҳифаларни бир зумдаёқ очишга мажбурлаймиз

Сиз курсорни бирор ҳавола устига олиб борсангиз, кенгайтма ўша саҳифани браузер кэшига юклай бошлайди. Шу сабабли, ҳавола устига босишингиз билан веб-саҳифа дарҳол очилади.

Google’нинг сахийлиги тутди: Chrome хатосини топиб, 150 минг долларгача мукофот олинг!

Компания топилган нуқсонлар учун рағбатлантирувчи дастури бўйича 2010 йилдан буён саккиз ярим мингдан зиёд мактуб олган ва улар учун жами беш миллион АҚШ долларидан ошиқ мукофот пули тўлаган.

Chrome’да узоқ кутилган функция ишга тушди, уни қандай ёқамиз?

Афсуски, Windows учун чиқарилган Chrome’да тунги режимни ёқиш унчалик осон эмас, шу боис ҳам уни қандай фаоллаштиришни қадам-бақадам кўриб чиқамиз.

Google Chrome’га энди қўшиладиган рекламасиз мутолаа режимини ҳозироқ синаб кўриш мумкин!

Янги функция веб-ваҳифадаги реклама, изоҳлар ва бошқа чалғитувчи элементларни яширади. Фойдаланувчи бунда фақат энг керакли маълумотлар: сарлавҳалар, мақола матни ва ундаги суратларнигина кўради.

Интернетингизни 98 фоизгача тежовчи Google Chrome’нинг тезкор янги версиясини ҳозироқ синаб кўринг!

Chrome 75 май ойида Windows, Mac, Linux, Chrome OS ҳамда Android учун расман тақдим этилади. Аммо ўта қизиқувчилар унинг экспериментал – Canary талқинини ҳозироқ синаб кўришлари мумкин.

Chrome хавфли экан, Google уни тезда янгилашингизни тавсия этяпти!

Ушбу заифлик Chrome’нинг барча платформалар: Android, iOS, macOS, Linux ва Windows учун ишлаб чиқилган дастурларида мавжудлиги таъкидланмоқда.

Google Chrome энди паролингиз ўғирланганлигини текшириб беради

Password Checkup кенгайтмаси паролларнинг ўғирланганлар рўйхатида бор-йўқлигини текширади. Бунда барча маълумотлар шифрланади ва ҳатто компаниянинг ўзи ҳам уларни кўра олмайди.

Google Chrome фирибгар сайтларга қарши уруш очди: ундан қандай фойдаланамиз?

«Эгизак» сайт дегани, масалан – google.com ўрнига go0gle.com номли қалбаки сайтлардир. Бу сохта сайтларни очган фирибгарлар эса уларга кирганларнинг шахсий маълумотларини ўғирлашади.

Chrome’ни секинлаштираётган реклама ва вируслардан осонгина қутуламиз!

Ушбу жиҳоз фақат Chrome браузерининг ишлашига халақит бераётган кенгайтмалар ва жараёнларнигина излайди, яъни у тўлақонли антивирус эмас. Лекин кўпгина ҳолларда ундан фойдаланиш мумкин.

40 долларгача қилиб белгиланди: Android-смартфонлар учун Google иловалар пакети нархи

Бундан аввал Еврокомиссиянинг талаби билан Google смартфон ва планшет ишлаб чиқарувчилардан Android’да ўзларининг иловаси ва сервисларини қайта ўрнатгани учун ҳақ олишни бошлагани ҳақида хабар берилганди.

Google Chrome 70 браузери: асосий эътибор хавфсизликка қаратилди

Google браузернинг янги Chrome 70 версиясини тақдим этди. Унинг асосий янгилиги хавфсизликнинг кучайтирилгани ва эски хатоларни тўғрилагани бўлди.

Ўйинларни энди компьютерга ҳам ўрнатмасдан, браузернинг ўзиданоқ ўйнайсиз! (+видео)

Google компанияси ўйинлар учун ўз стриминг сервисини тақдим этяпти. Бу – яқин орада энг кучли ўйинларни ҳам тўғридан-тўғри Chrome браузерининг ўзиданоқ ишга тушириш мумкин бўлади

Мобил Chrome’да рекламалардан қутулишнинг оддийгина йўли бор!

Рекламалардан сиз ҳам безорсиз, аммо кўпчилик сайтлар шу билан тирикчилик қилгани боис, саҳифаларида уларни жойлайверади. Рекламалардан турли махсус йўллар орқалигина халос бўлиш мумкин.

Ноҳалол кураш: Microsoft очиқчасига Google Chrome’га қарши чиқа бошлади

Microsoft компанияси Windows 10 тизимига кутилмаган битта янгилик киритди. Энди фойдаланувчи компьютерига Google Chrome браузерини ўрнатишга ҳаракат қилса, тизим уни бу фикридан қайтаришга уринади.

Ҳар қандай сайтни «тунги режим»га ўтказувчи кенгайтма кўзингиз нурини асрайди

Deluminate созламаларини барча сайтлар учун ҳам, муайян бир сайт учун ҳам қўллашингиз мумкин. Истасангиз, ҳар бир сайт учун алоҳида ранглар схемасини яратиш имкони ҳам мавжуд.

Google Chrome’ни муҳим бир функциясидан маҳрум этишяпти!

Chrome браузерининг 69-талқинидан бошлаб, унда HTTPS-сайтлар «Ҳимояланган» тарзида белгиланмайдиган бўлади. 70-версиядаги Chrome эса аксинча – хавфсиз бўлмаган сайтлар ҳақида огоҳлантирадиган бўлади.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун телеграм каналимизга аъзо бўлинг!

Йўқ Аъзо бўлиш