Finbold рейтинги: 5G-смартфонлар бозорида кутилмаган лидер!

Шунингдек, мутахассислар Huawei ва Samsung компанияларини таққослашди.

Huawei Mate 40E 5G чиқди: 90 герцлик дисплей, 64 МПлик камера

Huawei бултур P40 туркумида олтита моделда смартфон, бу йил февралда эса бу линиянинг еттинчи вакили – Huawei P40 4G моделини чиқарган. Янги қурилма ушбу оиланинг саккизинчи аъзосидир.

Глобал бозордаги энг кучли ўнта ҳамёнбоп Android-смартфон (AnTuTu рейтинги, 2021 йил февраль)

Рўйхатни шакллантиришда 2021 йилнинг февралида бутун дунёдаги фойдаланувчилар томонидан AnTuTu сервисида камида минг марта текшириб кўрилган смартфонлар тест натижаларининг ўртача кўрсаткичи олинган.

AnTuTu рейтинги: Ўз эгасини рози қилган ўнта Android-смартфон (2021 йил февраль)

Қизиғи шундаки, дунё бўйича етакчи смартфонсознинг энг сўнгги ва энг зўр флагмани бу рейтингда атиги тўққизинчи поғонадан жой олган!

ТОП-10: Энг қудратли Android-флагманлар (AnTuTu глобал рейтинги, 2021 йил февраль)

Хитойчасидан фарқли равишда, глобал рейтингда энг кўп – нақ тўртта ўринни Samsung вакиллари забт этган (лекин лидер бошқа). Қолган поғоналардан эса олтита компаниянинг биттадан флагманлари жой олган.

Ўрта нархли ўнта энг кучли смартфон (AnTuTu рейтинги, 2021 йил февраль)

Кучли ўнталикдан фақат учтагина компания смартфонлари жой олган. Шулардан биттасининг вакиллари нақ еттита поғонани банд этган, лекин ғолиб бошқа!

Энг зўр Android-флагманлар рейтингига Redmi K40 ҳамда K40 Pro ҳам кирди, Mi 11 эса яна пастлади! (AnTuTu, 2021 йил февраль)

Илк иккита ва сўнгги ўринларни Vivo смартфонлари, энг кўп – тўртта поғонани эса Xiaomi маҳсулотлари эгаллаган. Қолган учта ўринни бўлса Huawei, Samsung ҳамда Oppo флагманлари банд этган.

Huawei P40 4G чиқди: OLED-дисплей, Kirin 990 чипи ва IP53 ҳимояли арзонлаштирилган флагман

Смартфоннинг корпуси IP53 стандартига кўра сув сачрашидан ҳимояланган. 5G-модемсиз Kirin 990 процессорли девайснинг тезкор ва доимий хотираси тегишлича 8 ва 128 гигабайтлик ҳажмга эга.

Huawei Mate X2 чиқди: 100 карра зумга эга Leica камерали букламафон! (+видео)

Букламафон иккита SIM-карта слоти билан таъминланган ва иккита динамикка эга. Аккумуляторининг ток сиғими 4500 мА/соатлик ва у 55 ваттлик қувватда тезкор зарядлана олади.

Хитойлик смартфонсоз бу йил ярим баравар кам телефон чиқаради

Nikkei'нинг хабар беришича, телекоммуникация гиганти таъминотичиларига 2021 йилда ўтган йилгига қараганда анчайин кам смартфон ишлаб чиқаришини маълум қилди.

Galaxy S21’лар ҳамда Mi 11 кушандасининг тақдимот куни маълум бўлди

Huawei P50 энди олдинги «Lite» флагманлар каби хусусиятларга эга бўлади. Huawei P50 Pro модели базавий флагман сифатида, P50 Pro+ эса флагманлар туркумининг энг илғори тарзида намойиш этилади.

Huawei раҳбари рақиблар флагманини дунёдаги энг зўр смартфон, деб эълон қилди!

«Huawei’нинг ўзида энди премиум-класс телефонлари йўқлиги сабабли, Huawei тақдим этган 5G технологияси қанчалик зўр эканлигини исботлашда бизга шу смартфонлар ёрдам берди», деган Жэнь Чжэнфэй.

Эгасини рози қилган ўнта Android-смартфон (AnTuTu рейтинги, 2021 йил январь)

Қудратли флагманлар ўнталигига умуман кирмаган ушбу Хитой смартфони мазкур рейтингда Samsung ва Huawei каби етакчи смартфонсозларнинг энг зўр флагманларини ҳам ортда қолдириб, ғолиб бўлган!

2021 йил январдаги энг зўр ўнта ҳамёнбоп смартфон (AnTuTu рейтинги)

Умумий ҳисобда кучли ўнталикка Redmi ва Huawei’нинг учтадан, Honor’нинг иккита, Oppo ва Realme’нинг эса биттадан смартфонлари кирган.

AnTuTu рейтинги: Ўйинбоп флагман Mi 11’ни тахтдан ағдарди! (2021 йил январь)

Рўйхатда энг кўп – тўртта ўринни Vivo (ва унинг iQOO бренди) вакиллари банд этган. Xiaomi (ҳамда Redmi бренди)нинг учта, Huawei’нинг иккита ва Oppo’нинг эса битта модели кучлилар ўнлигига кирган.

Унча-мунчага ўз нархини йўқотмайдиган ўнта смартфон

Ишлаб чиқарувчилар кесимида олганда, кучли ўнталикка учтагина компаниянинг смартфонлари кирган, холос. Samsung’нинг бирортаям вакили бу рўйхатда йўқ.

iPhone 12 ҳамда Huawei Mate 40 мустаҳкамлигини тасодифан... кир ювиш машинасида синаб кўришди!

Кир ювиш машинасида «ишлов берилгани»да, бирининг экранидаги ҳимоя шишаси бироз дарз кетибди, иккинчисига эса умуман шикаст етмабди! Лекин сизларга бунақа усулда синаб кўришни тавсия этмаймиз...

Ниҳоят, жаҳон смартфон бозорида Samsung’ни қувиб ўтишди!

Лекин битта чорак эмас, балки бутун 2020 йилда сотилган смартфонлар сонига қарасак, Samsung етакчиликни қўлдан бермаганини кўрамиз. Realme эса энг тез ўсиб келаётган бренд сифатида эътироф этилмоқда.

Коррупцияда айбланган Бразилия собиқ президентини Huawei нега ишга олди?

Huawei компанияси Бразилия собиқ президенти Мишел Темерни шу ҳудудда 5G бўйича маслаҳатчи сифатида ишга олди. 2019 йили Темер коррупцияда гумон қилиниб ҳибсга олинганди. Бир балоси бўлмаса...

Huawei’нинг яп-янги операцион тизимида ишлаётган смартфон видеоси чиқди

HarmonyOS 2.0 тизимини тарқатишдан ташқари, Huawei унинг бошланғич кодини Gitee платформасига жойлаб ҳам қўйган. Шунингдек, дастурчиларга турли утилиталар тақдим этган.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун телеграм каналимизга аъзо бўлинг!

Йўқ Аъзо бўлиш