Huawei P30 ва P30 Pro савдога чиқиши билан рекорд ўрнатди: 10 сониядаёқ 200 миллион!

Гап фақатгина компаниянинг расмий онлайн-дўконидаги савдо ҳақида кетяпти. Корпорациянинг янги флагманлардан умиди катта – йилнинг охиригача у 20 миллионтадан ошиқ Huawei P30 ва P30 Pro сотмоқчи.

Huawei’нинг шашти баланд: у «сунъий онг»ли, ҳайдовчисиз автомобиль ишлаб чиқди!

«Булутли» инфратузилма, «сунъий онг» ҳамда илғор тармоқлар ёрдамида бу машина йўналиш ҳақида, логистика ва йўл ҳаракати ҳолати хусусида маълумотлар олиб боради.

Дунёдаги энг зўр Android-смартфонлар ўнталиги (AnTuTu рейтинги, 2019 йил апрель)

Энг зўр Huawei флагмани унинг аввалги моделларидан ҳам пастда – тўққизинчи ўринда жойлашган бўлиб, ҳатто Snapdragon 845 чипли Xiaomi Mi Mix 3 ҳам самарадорликда унга етай-етай деб қолган!

Энг қудратли смартфонлар (2019 йил апрель): Xiaomi’нинг яп-янги флагмани AnTuTu рейтингида Mi 9’дан ҳам устун келди!

Samsung флагманлари атиги 4–5-ўринларни банд этган, қолган барча ўринларда – фақат хитойлик смартфонсозларнинг маҳсулотлари!

Redmi Note 7’нинг яна бир рақиби – 150 долларлик Huawei Y6 Prime 2019 намойиш этилди!

Huawei Y6 Prime 2019 модели MediaTek Helio A22 процессорга ва 2/32 ГБлик хотирага эга. Дактилоскопик датчикдан ташқари, унда эгасининг юзини таниш орқали қулфдан чиқариш функцияси ҳам мавжуд.

«Роскачество» баҳордаги энг зўр смартфонлар рейтингини эълон қилди

Рейтинг халқаро International Consumer Research & Testing консорциуми билан ҳамкорликда тузилган. Мазкур икки ташкилот 350 дан ошиқ моделлардаги смартфонларни тест қилиб кўрган.

Париждаги тақдимотда кўрсатилмаган Huawei P30 Lite намойиш этилиб, аллақачон сотувга ҳам чиқди!

Huawei P30 Lite моделига аввалдан буюртма расмийлаштирган харидорларга бир дунё аксессуар: Bluetooth-колонка, селфи-таёқ, ҳимоя шишаси, ғилоф ва портатив аккумулятор ҳам ҳадя этишяпти!

Huawei қулоқчинсиз мусиқа тинглаш имконини берувчи Smart Eyewear «ақлли» кўзойнагини тақдим этди

Кўзойнакнинг бандларига қуйидагилар жойланган: «сунъий онг» алгоритмлари ёрдамида ишловчи шовқинни пасайтириш тизимига эга динамиклар; процессор ва NFC чипи; қўшалоқ микрофон; аккумулятор ва антенна.

Huawei P30 ҳамда P30 Pro тақдим этилди: 10 карралик зум, тунда ҳам кундузгидек сурат!

Huawei P30 Pro модели камераларни баҳоловчи DxOMark профессионал сервисида максимал даражада – 112 балл олиб, камерофонларнинг қиролига айланган.

Ҳали тақдим этилмаган Huawei P30 Pro’ни қадоғидан олиб томоша қиламиз! («жонли» видео ва суратлар)

Slashleaks ресурси Huawei P30 Pro камерофонининг янги «жонли» расмларини эълон қилди – уларда флагманнинг қадоғидаги муҳим маълумотлар ҳам акс этган.

Huawei P30 ва P30 Pro мисли кўрилмаган функцияларга эга! (+«жонли» суратлар)

Смартфоннинг иккита камераси, бир вақтнинг ўзида, битта манзарадан икки хил видео суратга олишини тасаввур этиб кўринг-да...

Huawei Mate X’ни аллақачон Aliexpress’дан сотиб олиш мумкин, фақат нархи қўрққулик!

Huawei ушбу девайсини ёзнинг ўрталарида савдога чиқаришга ваъда берганди, лекин буни қарангки, «шоввоз»лар уни аллақачон Aliexpress’да сотувга қўйишибди!

Huawei Mediapad 7 Lite планшети тавсифи: 7 дюймли ҳамёнбоп кўмакчи

Алюмин корпус, IPS-матрицали экран, иккита камера, хотира картаси бўлмачаси, 3G тармоғини қўллаб-қувватлаши ва ҳамёнбоп нархи узоқ йиллар планшетнинг рақобатбардошлигини таъминлаб келмоқда.

Huawei Nova 4e (ёки Huawei P30 Lite) тақдим этилди – «уч кўзли» селфифон!

Kirin 710 чипли Huawei Nova 4e тезкор хотираси 4-6 ГБ, доимий хотираси эса фақат 128 ГБлик вариантда. Бош камераси 24+8+2, селфи-камера эса 32 МПлик датчикларга эга.

Жавоб юриши: энди Huawei компанияси АҚШ ҳукуматини судга беряпти!

Huawei’ни, жумладан, T-Mobile компаниясининг интеллектуал мулкини ўғирлашда, санкцияларга қарамасдан Эрон билан ҳамкорлик қилишда ҳам айблашяпти.

Ҳали тақдим этилмаган Huawei P30 Pro камерофонини компания раҳбари «жонли» кўрсатди!

Huawei P30 ва P30 Pro сифатли рендерларда кўрсатилган эса-да, «жонли» суратлари ҳеч учрамаётган эди. Ниҳоят, Huawei Devices ижрочи директори Ричард Ю қўлида ушбу камерофон билан «қўлга тушди».

Huawei смартфонларининг Terashop.uz’даги нархлари (2019 йил 28 февраль) – акцияси ҳам бор!

Буюртма Тошкент бўйича 12 иш соати, вилоят марказларига эса 2 иш кунида етиб боради! Қулай тўлов шакллари (нақд пул, терминал ва Payme тизими орқали электрон тўловлар) мавжуд, акцияни айтмайсизми...

Huawei «ҳар жиҳатдан энг зўр» Mate X буклама смартфонини тақдим этди! Айниқса, нархи... (+«жонли» видео)

Huawei Mate X автономлигини 4500 мА/соатлик аккумулятор таъминлайди. Huawei ушбу батареяни рекорд даражадаги тезкорликда тўлдирувчи янги технологияни ҳам тақдим этди – нақ 55 ваттлик қувватда!

Эртагаёқ тақдим этилаётган Huawei Mate X буклама 5G-смартфони: «жонли» сурат, илғор жиҳатлар ва нархи

Бешинчи авлод уяли алоқа тармоқларини қўллаб-қувватловчи ушбу девайснинг ҳали яна бир нечта «махфий сюрприз»лари ҳам бор.

Huawei P30 флагманларининг намойиш куни расман эълон қилинди (+расмий видео)

Стандарт флагман – Huawei P30 модели 6.1 дюймлик, P30 Pro версияси эса 6.5 дюймлик OLED-дисплей билан таъминланган. Улар Kirin 980 процессори ҳамда 8 дан 12 гигабайтгача ҳажмли тезкор хотирага эга.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун телеграм каналимизга аъзо бўлинг!

Йўқ Аъзо бўлиш