Энди коррупция ҳақида Интернетда хабар бера оласиз!

Интернет тармоғидаги мазкур дастур тест режимида ишга туширилган бўлиб, унда коррупция ҳолатлари ҳақидаги мурожаатларни тўртта шаклда юбориш мумкин.

Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ чатбот ишга тушди

Telegram’даги HealthBuddy+ чатботи – нафақат СОVID-19, балки эмлашлар ҳақида аниқ маълумот берувчи янги платформа. Шунингдек, унинг иловасини iOS ва Android тизимли қурилмаларга ўрнатиб олиш мумкин.

iPhone эгалари учун Telegram’нинг бешта яширин имконияти

Telegram ишлатмайдиган одам Ўзбекистонда кам бўлса керак, аммо унинг аксарият имкониятларини кўпчилик билмайди ҳам. Қуйида унинг iOS-клиентидаги айрим махфий функцияларини кўриб чиқамиз.

Тиктокерларни ўзига оғдириш учун YouTube уларнинг ҳар бирига ойига ўн минг долларгача тўламоқчи!

Фойдаланувчилар унга кўпроқ қизиқарли контент жойлашлари ва ўз аудиторияларини шу сервисга жалб этишлари учун YouTube нақ 100 миллион АҚШ доллари миқдорида жамғарма ажратди.

Apple вакцинацияга қаршилар танишувига мўлжалланган дастурни ўчириб ташлади

Unjected иловасини 2021 йилнинг май ойида гавайилик икки аёл ишга туширган. Айни вақтда сервис 18 минг маротаба юклаб олинган.

27 сентябрдан мана шу смартфонларда оммабоп сервислар ишламай қолади

Шу санадан уларда Gmail, YouTube, Google Хариталар (Google Maps) ва қидирув гигантининг бошқа кўплаб маҳсулотларидан фойдаланиб бўлмайди.

Zoom ўз фойдаланувчиларига $85 миллион компенсация тўлайдиган бўлди

Суд ҳукмига кўра, ҳар бир пулли Zoom аккаунти эгасига 25 доллардан, пулли асосдаги обунага эга бўлмаган юзерларга эса 15 доллардан тўланади.

Таниқли TikTok-блогерни ва ёнидаги қизни кинотеатрда отиб кетишди

Фожиа қурбонларини фильм сеанси тугагач аниқлашган: блогернинг ёнидаги қиз-дўсти отиб ўлдирилган, ўзи эса, ўқ еган эса-да, ҳали тирик бўлган. Ярадор ҳолида касалхонага етказилгач, у ҳам жон берган.

Telegram янгиланди: 1000 тагача томошабинли видео чақирувлар, видео ижро тезлиги, видеохабарлар 2.0 ва бошқалар

Видеоконференциялар режимида 30 тагача фойдаланувчи камера ва экранидан видео трансляция қила олади. Уларда 1000 тагача томошабин онлайн лекция, концерт, дебатлар ва бошқаларни томоша қилиши мумкин.

Google Play ҳамда App Store бир нечта ўйин ва иловаларни вақтинча бепул тарқатяпти!

Android учун Mystic Pillars номли сюжетли бошқотирманинг вақтинча бепул тарқатилаётгани ҳақида ёзган эдик. Мобил иловалар дўконлари яна тўққизта ўйин ҳамда бешта дастурни текинга улашяпти.

Android-смартфондан тезда ўчирмаса бўлмайдиган 11 та илова

Бу иловалар Google Play’дан олиб ташлаган. Бироқ шунгача ўрнатилган смартфонларда улар қинғир фаолиятини давом эттирмоқда. Шундай экан, улардан бирортаси сизда ҳам бўлса, зудлик билан ўчириб қутулинг.

Ўзбекистонда яна бир ижтимоий тармоқ блокланди

Хабарингиз борки, 2021 йилнинг 2 июль куни Ўзбекистонда TikTok ҳамда Twitter сервисларига чеклов ўрнатилган эди. Ўзбекистонда ижтимоий тармоқларни блоклаш жараёни давом этмоқда.

TikTok’даги янги челленждан болалар ҳалок бўлмоқда!

Яқинда ўтказилган сўровнома натижаларига кўра, TikTok болалар учун энг хавфли ижтимоий тармоқ деб топилган эди. Унда тарқалган янги челленж қурбонлари эса бунинг бежиз эмаслигини исботлади.

Трамп ижтимоий тармоқларни судга беряпти

Собиқ президент нафақат компанияларни, балки уларнинг раҳбарларини ҳам судга бермоқчи. Талаблари – аккаунтларни тиклаш, товон пули олиш ва шунингдек юқоридаги компанияларни жавобгарликка тортишдир.

Windows 11 дизайнида янгиланган Microsoft Office тўпламини юклаб олинг!

Янги операцион тизими тақдимотидан кейиноқ Microsoft корпорацияси Office дастурлар мажмуасининг дизайни ҳам унга мослаб ўзгартирилиши маълум қилинган эди ва компания ваъдасида турди.

Эксперт: «Одамларнинг оммавий VPN ишлатиши – давлатга зиён»

Чеклов билан боғлиқ муаммоларни четлаб ўтиш мақсадида ўзбекистонлик фойдаланувчиларнинг ижтимоий тармоқлардан турли VPN иловалар орқали фойдаланиш ҳолатлари кўпаймоқда.

«Алвидо, APK!» – Android-дастурлар энди янги форматда бўлади

Янги форматдаги исталган дастурни фойдаланувчи қурилмасига юклаш вақтида айнан ушбу гаджет моделига мўлжалланган файл юкланади. Шу орқали илова олдингидан кўра 15 фоиз камроқ жой эгаллайди.

Паролларингизни ўғирлаётган ушбу тўққизта Android-иловани тезда ўчиринг!

Dr.Web аллақачон бундан Google’ни огоҳ этишган ва улар Google Play каталогидан олиб ташланган. Бироқ шу пайтгача ўрнатиб олинган смартфонларда ушбу дастурлар ўз фаолиятини давом эттира олади.

TikTok ва Twitter чеклангани ҳақида Кушербаев: «Мен қарши бўлган фойдасиз қонун»

Фуқароларнинг мулк ҳуқуқи бузилса жимлик, уйидан ҳайдалса жимлик, ери мажбуран олиб қўйилса жимлик, фермер сарсон юрса жимлик... Лекин унинг шахсга доир маълумотларини муҳофаза қилишга келганда...

«Twitter бўлмаса GETTR-да»: Дональд Трамп ўз ижтимоий тармоғини ишга туширди

Ўз ижтимоий тармоғи ҳақида жаноб Трамп жуда катта гапирган: унинг сўзларига кўра, GETTR сервиси нафақат Twitter, балки бирйўла Facebook учун ҳам рақобатчи бўлади.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун телеграм каналимизга аъзо бўлинг!

Йўқ Аъзо бўлиш