«Яндекс.Телемост» видеоқўнғироқ сервиси тақдим этилди – Zoom’нинг энди кераги йўқ!

Янги сервиснинг функционали Zoom платформасини эслатади, лекин ундан фарқи – бунда смартфон ё планшетга, компьютер ёки ноутбукка алоҳида иловани ўрнатиш талаб этилмайди.

Telegram’да сизга фойдали ўзгариш юз берди, лекин бунга Facebook’нинг нима дахли бор?

Хабарингиз борки, Telegram асосчиси Павел Дуров ҳамиша Facebook сервислари, шу жумладан WhatsApp ҳеч қачон хавфсиз бўла олмаслигини айтган ва сабабини тушунтирган.

Telegram фойдаланувчилари кутаётган функция бошқа мессенжерда пайдо бўлди!

Ушбу иловада энди 20 нафаргача фойдаланувчи иштирокида гуруҳли видеоқўнғироқ қилиш мумкин. Суҳбат жараёнида яна янги иштирокчиларни ҳам видеочатга қўшса бўлади.

Zipcall орқали исталган браузерда видеоқўнғироқ қила оласиз – SMS-тасдиқлаш ёки регистрация ҳам шартмас!

Ундан фойдаланиш учун смартфон ёки планшет, ноутбук ё компьютерга бирор дастурни юклаб олиб ўрнатиш, унда рўйхатдан ўтиш, ўз телефон рақамингизни тақдим этиш каби бошоғриқлар умуман талаб этилмайди.

WhatsApp’даги контактлар ва ёзишмалар Google’га чиқиб кетди!

Ахборот хавфсизлиги мутахассиси аниқлашича, WhatsApp функцияларидан бири туфайли мессенжердаги контакт рақами ва ҳатто у жўнатган хабар матни ҳам Google қидирувида чиқар экан!

Google ва YouTube ишида узилишлар бўлмоқда

Бугун Google ва YouTube фойдаланувчилари муаммоларга дуч келишмоқда. Downdetector сайти маълумотларига кўра, жиддий узилишлар Тошкент вақти билан соат 09:08 да бошланган.

Telegram янгиланди – видео таҳрирлагич, анимацияли расмлар, яхшироқ GIF’лар ва бошқалар

Ўзбекистонда жуда оммабоп бўлган Telegram мессенжери янгиланиб, 6.2 талқинида тақдим этилди. Марҳамат – ундаги янги имкониятлар билан танишинг ва дўстларингизга ҳам тавсия этинг.

Windows 10 фойдаланувчиларига Microsoft бу маҳсулотини мажбурлаб тиқиштиряпти!

Тизим янгиланганида ушбу дастурнинг сўнгги талқини ҳам ўз-ўзидан ўрнатиляпти. Бунинг олдини олиш учун эса Windows янгиланишларини буткул блоклаб қўйиш керак бўлар экан.

Google хитойликлар учун қасос олди!

Хитойнинг ҳукумат газетаси – Global Times ёзишича, мазкур мамлакат оқилона бўлмаган усулларда ҳамла қиляпти; бу эса расмий Пекин томонидан тегишли чоралар кўрилишига олиб келиши мумкин.

Zoom сизнинг маълумотларингизни ФБРга бериб келаётганини расман тан олди!

Zoom ижрочи директори Эрик Юаннинг таъкидлашича, видеоконференциялар сервисидан бепул фойдаланганда трафик шифрланмайди. Мазкур функция Zoom’нинг пулли обуначиларидагина амал қилади.

Полиция сўзлашувларини тинглаш иловаси Facebook, Instagram ва TikTok’ни ортда қолдирди!

Мазкур илова ўн йилдан буён мавжуд бўлса-да, ҳали бу қадар оммалашувни тушида ҳам кўрмаган эди. Якшанба куни 5.0 Radio фаол фойдаланувчилари сони ярим миллиондан ошган.

Хитойча иловалардан қутқарувчи дастур чиқибоқ хитга айланди!

Remove China Apps смартфондаги хитойлик ишлаб чиқувчиларнинг маҳсулотлари бўлган дастурларни белгилаб кўрсатади. Улардан қайсиларини ўчириш, қай бирларини қолдиришни эса фойдаланувчи ўзи ҳал этади.

Россияда мигрантлар учун махсус илова ишлаб чиқилади

Мигрантлар Россияга кираётганида иловани смартфонларига юклаб оладилар. Уларнинг рақамли профилини ҳам яратиш кўзда тутилмоқда – унда «мигрантнинг ижтимоий ишончлилик рейтинги» акс этади.

YouTube’даги янги қулайликдан энди сиз ҳам фойдалана оласиз! (+видео)

Google бу ҳақда YouTube сервисининг расмий Twitter-аккаунти орқали хабар берди. Шу билан бирга, янгиланган навигация тизимини намойиш этувчи видеолавҳани ҳам улашди.

Дональд Трамп бугуноқ Twitter, Facebook ва бошқа тармоқларни ёпиши мумкин!

Бунинг сабаби шундаки, кеча Трамп саҳифасидаги бир нечта твитларни Twitter ишончсиз маълумот сифатида белгилаган ва аккаунт эгасидан фактларни текширишни сўраган.

Дунёдаги энг қиммат стартап Facebook ва Alphabet’га хавф солмоқда!

Компания бултур олган соф фойданинг ўзиёқ унинг 2018 йилдаги умумий даромадидан икки баравардан кўпроққа юқори!

ДИҚҚАТ: 30 майдан Zoom ишламай қолади, агарда...

Zoom 5.0 версиясида платформанинг хавфсизлиги сезиларли даражада оширилган, шунингдек, махфийликни бошқариш ҳам яхшиланган. Лекин ундан бемалол фойдаланиш учун 30 майгача янгилаб олишингиз керак.

«Сен бўлмасанг бошқаси!» – YouTube ўрнига Huawei смартфонларида нима бўлади?

Хитойликларнинг мазкур видео иловаси YouTube билан рақобатга киришади. Худди у каби, Huawei платформаси ҳам контент яратувчиларга монетизацияни тклиф этади.

YouTube фойдаланувчилари норози: Google уни рекламаларга тўлдириб ташламоқчи

YouTube’нинг Android-иловаси яқинда янгиланиб, ундан фойдаланиб кўриш имкони айримларга тақдим этилган. Унда амалга оширилган ўзгаришлар туфайли, қидирув тизими буткул бошқача бўлган.

Avast антивирусини компьютердан буткул ўчиришнинг энг ишончли йўли

Махсус бепул илова Avast Free Antivirus, Avast Ultimate, Avast Premier, Avast Internet Security ҳамда Avast Pro Antivirus дастурларини бутунлай ўчириб ташлашга ёрдам беради.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун телеграм каналимизга аъзо бўлинг!

Йўқ Аъзо бўлиш