Ўзбекистонда стартапларни ривожлантиришда Финляндия тажрибаси

Helsinki Business Hub ташкилоти бизнесни ривожлантиришга кўмаклашиб, истиқболли стартапларни танлаб олади, уларга Хельсинкида бизнесни бошлашда кўмаклашади.

Мактабларимизда география фани сентябрданоқ инновацион дарслик ёрдамида ўтилади

Китоб саҳифаларида ўрин олган QR-кодлар орқали турли қизиқарли (харита, диаграмма, инфографика, аудио, видео, матн кўринишидаги) маълумотлар билан танишиш мумкин.

Рентгенда ҳам кўринмайдиган кариесни аниқловчи инновацион технологиялар Ўзбекистонда қўлланмоқда!

Ривожланган давлатлар аҳолисининг бор-йўғи 30-35 фоизида тиш кариеси учраши аниқланган. Бироқ ҳозирда Ўзбекистон аҳолисининг 95 фоизида, бошқача айтганда, деярли барча ёш қатламларида бу касаллик бор.

Стартапларни вазирлик молиялаштирмоқда

Яқин кунларда Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан стартап лойиҳаларнинг янги танлови эълон қилинади.

Силикон водийсидаги етакчи компанияларнинг масъул мутахассислари Ўзбекистонда

Тадбирларга Google, Apple, Amazon, Mozilla каби компанияларда фаолият юритаётган хотин-қизлар таклиф этилган. Шунингдек, дунёнинг турли бурчакларидан 60 га яқин қизиқувчилар иштирок этишяпти.

«Илм-фан ва технологияларда хотин-қизлар» Марказий Осиё ҳафталиги: стартапларни АҚШлик инвесторлар танлайди!

Ҳафталикда иштирок этиш учун АҚШнинг Кремний водийсидаги Google, Apple, Amazon, Mozilla каби компанияларда етакчи лавозимларда фаолият юритаётган хотин-қизлар таклиф этилди.

Ўзбекистонда илк инновацион QR-кодли шеърий тўплам нашр этилди

Одатда QR-код маҳсулот ёрлиқларида, реклама маҳсулотларида қўлланилади. Аммо QR-кодли бундай шаклдаги шеърий китоб инновацион янгилик сифатида илк маротаба жорий этилди.

Юртимизнинг чекка ҳудудларида Q-Box мосламалари ўрнатилмоқда

Q-Box – мактаб, коллеж, ОТМлар ва бошқа таълим муассасаларида таълим олаётган ўқувчи ҳамда талабаларга Wi-Fi тизими шаклида таълим дастурларини ва маълумотлар базасини ўз ичига олган улкан контентдир.

АКТ ва инновациялар бўйича Татаристон билан ҳамкорлик

Йўл харитаси «стартап-экотизимлар», истиқболли лойиҳаларни молиялаштиришни венчурли механизмларини жорий этиш, АТ-таълимини ривожлантириш юзасидан чора-тадбирларни назарда тутади.

Big Idea Challenge – инновациялар танлови

Инновацион ривожланиш вазирлиги, Британия кенгаши, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Лондон Метрополитен университети ҳамкорлигидаги «Big Idea Challenge» танловининг 2-босқичи бошланди.

GIST Tech-I-2019 инновацион лойиҳалар танловида юртимиз вакилига овоз беринг!

Айни пайтда интернет орқали овоз бериш босқичи давом этмоқда. Энг кўп овоз тўплаган лойиҳалар финалга чиқади. Шундай экан, Ватанимиз шаъни учун ҳам овоз бериб, юртдошларимизни қўллаб-қувватлайлик!

Пойтахтимизда «Ақлли тармоқлар» лойиҳаси тақдим этилди

Инновацион ривожланиш вазирлиги «Dreyfus Capital» компанияси (АҚШ) билан ҳамкорликда «Smart Grid» (smart grid – ақлли тармоқлар) лойиҳасини ишлаб чиқмоқда.

Инновацион ривожланиш вазирлиги нималарни қойиллатди? Ҳаммасига жавоб берди!

Ўтган вақт давомида инновацион ғоялар, ишланмалар ва технологиялар асосида иқтисодиётнинг барча тармоқлари ва ижтимоий соҳани жадал инновацион ривожлантиришни таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги қандай ишларни

Халқаро робототехника олимпиадаси қўмитасининг Ўзбекистондаги расмий вакили маълум бўлди.

“IROC” Халқаро робототехника олимпиадаси қўмитасининг Ўзбекистондаги расмий вакили Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ишланмаларни жорий этиш илмий-амалий маркази бўлишига келишилди.

Ўзбекистон Глобал инновацион индекси бўйича илғор 50 давлат қаторига киришни режалаштирмоқда

2019–2021 йилларда Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш стратегиясини амалга ошириш бўйича «Буюк Келажак» экспертларининг халқаро тажрибасидан фойдаланиш кўзда тутилган бўлиб, юртимизни Глобал инновацион индекси бўйича илғор 50 давлатлар

Ўзбекистонда инновацион аллергия паспорти яратилди

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ходимлари халқаро экспертлар билан ҳамкорликда ноёб ҳужжат – молекуляр даражада аллергик таъсирчанлик паспорти, оддийроқ қилиб айтадиган бўлса, аллергия паспортини жорий этиш бўйича дастурни амалга

“Ақлли қишлоқ”да аёллар учун иқтисодий имкониятлар янада яхшиланади

Инновацион ривожланиш вазири ўринбосари Ойбек Норинбоев қишлоқ аёллари учун иқтисодий имкониятларни яхшилаш бўйича Япониянинг ижтимоий ривожланиш жамғармасининг лойиҳавий таклифи бўйича Тара Шарофудин бошчилигидаги Жаҳон банки вакилларини қабул қилди.

МДҲнинг умумий интеллектуал мулк бозори ташкил этилмоқда

Президентнинг 14 ноябрдаги ПҚ–4016-сон қарори билан Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги иштирокчи-давлатларининг интеллектуал мулк бозорини шакллантириш ва ривожлантириш тўғрисидаги битим тасдиқланди. Бу ҳақда "norma.uz" хабар бермоқда. 

Юнусободда 20 миллион АҚШ долларлик илмий-технологик парки ишга туширилади!

Яқин кунларда пойтахтимизнинг Юнусобод туманида Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги билан ҳамкорликда ўзбек-хитой илмий-технологик парки ишга туширилиши кутилмоқда. Бу ҳақда Вазирлик матбуот хизмати хабар бермоқда.

Инновацион ривожланиш вазирлигида янги тайинловлар

Ҳукумат қарори билан Шароф Рахимбердиевич Ражаббаев Инновацион ривожланиш вазирининг биринчи ўринбосари вазифасини бажарувчи, Ойбек Кабилжанович Норинбаев эса Инновацион ривожланиш вазирининг ўринбосари вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун телеграм каналимизга аъзо бўлинг!

Йўқ Аъзо бўлиш