Адлия вазири ҳам Ўзбекистондаги интернет нархи ва сифатини танқид қилди

«Ахборот арзон бўлиши керак, уни элтиб берувчи воситалар ҳам арзонлаштирилиши зарур», дейди вазир.

Илон Маск самолёт, кема ва ҳатто фургонларга ҳам «фазовий» интернет етказиб бермоқчи!

SpaceX аллақачон шу турлардаги транспорт воситаларига Starlink терминалларини ўрнатишга рухсат сўраб Федерал алоқа комиссиясига ариза топширган.

Илон Маск интернет тезлигини 2021 йилдаёқ икки баравар оширишга ваъда берди!

«Ер юзининг катта қисмини қоплаш шу йилнинг охиригача, тўлиқ қамраб олиш эса кейинги йилда амалга оширилади. Шундан кейингина тармоқ қамровини зичлаштириш ҳақида гапириш мумкин», – дейди у.

Ўзбекистонда симли интернет тезлиги 3 бараварга ўсди (Speedtest рейтинги)

Январь ойида симли интернет тезлиги бўйича Ўзбекистон умумий рейтингида иккита позицияга кўтарилиб, 94-поғонани эгалламоқда. Мобил интернет тезлиги бўйича ҳам ижобий кўрсаткич қайд этилди.

Бош вазир ваъда берди: интернет тезлиги камида 10 Мбит/сонияга етказилади! (+видео)

Унинг сўзларига кўра, барча боғчалар, тиббиёт муассасалари ҳамда 8 мингдан зиёд мактабларда оптик толали алоқа линиялари тортилган ва юқори тезликдаги Интернетга уланиш учун барча шарт-шароитлар бор.

Дунё бўйича симсиз 5G-интернет тезлиги рейтинги: Нью-Йоркда ўта паст...

Мазкур тадқиқот учун iPhone 12 смартфонидан фойдаланилган – унга ўрнатилган Ookla Speedtest иловаси орқали 15 та йирик шаҳарда 5G-интернет тезлиги ўлчанган.

Рақамли ислоҳотларнинг технологик пойдевори

Интернетга уланиш ўтказувчанлиги 10 баравар ўсиб, 1 200 Гбит/с.гача етди. Маълумотлар узатиш тармоғининг ўтказувчанлиги вилоят марказлари даражасида 2 баробарга, туман марказларида эса 4 баробар ошди.

Ўзбекистонда интернет нақ 29 фоизга арзонлашди! (+видео)

Мавжуд техник қувватларимизни кескин ошириш ҳисобига ўтган йил декабрь ойидан алоқа каналлари ижараси тарифлари 2 баробарга арзонлаштирилишига эришилди.

Янги йилни янгиланган UNLIM тарифлари билан кутиб оламиз!

Илк бор аҳоли учун чиндан 300 Мбит/с тезликдаги чексиз тариф режалари, 1 000 Мбит/с тезликка эга «гигабит тезлик» жорий этилди. Кўплаб тарифлар икки карра чексиз тарифга айланди, айримлари арзонлашди.

Бутун дунё бўйича мобил интернет тезлиги рейтинги билан танишамиз (2020 йил, ноябрь)

МДҲ давлатлари орасида Ўзбекистон энг сўнгги ўринда турибди.

Интернет тезлиги бўйича Speedtest дунё рейтингида Ўзбекистон яна кўтарилди

Бир йил ичида аниқланган Интернет тезлиги 10 Мбит/с.дан юқори кўрсаткичларга ўсди ва республикамиз 18 позицияга кўтарилди.

UZTELECOM интернетни нақ икки баробарга арзонлаштирмоқда!

Шунингдек, жорий йилда транспорт тармоғининг ўтказувчанлик қобилияти вилоят марказларигача 2 баробарга (400 Гбит/с.гача), туман марказларигача эса 4 баробарга (40 Гбит/с.гача) оширилган.

Илон Маск хурсанд: Starlink интернети энди ўз кучини кўрсатди!

Starlink компанияси сунъий йўлдош орқали тақдим қилаётган интернет хизматларини 27 октябрдан АҚШ ва Канадада очиқ тест қилиш бошланди.

ТОП-10: мобил ва симли интернети энг тезкор мамлакатлар (Speedtest рейтинги)

Мазкур рейтингда Ўзбекистон кўрсаткичлари: мобил интернет бўйича 125-ўринда бўлса, симли интернет тезлигига кўра 96-поғонани эгаллаб турибди.

Speedtest: жаҳон интернет тезлиги рейтингида Ўзбекистон позицияси яхшиланди

Шу муддатда интернет тезлиги 10 Мбит/сониядан юқори кўрсаткичларга ўсди ва республикамиз 16 позицияга кўтарилди. Мобил интернет тезлиги бўйича ҳам 6 та поғонага кўтарилди – 131-ўриндан 125-ўрингача.

Ўзбекистон интернет эркинлиги рейтингида сўнгги ўнликдан жой олди

Freedom House Ўзбекистонда онлайн ресурслар блокланиши ёки контент ўчириб ташланиши шаффоф эмаслиги, бу жараёнлар норасмий тарзда ҳал этилиши важидан, бу банд бўйича мамлакатга ноль балл берган.

Президент фармони: Ҳар бир аҳоли пункти камида 10 Мбит/с.лик интернетга уланади!

«Рақамли Ўзбекистон – 2030» стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент Фармони (ПФ–6079-сон, 05.10.2020 й.) қабул қилинди.

Интернет тезлиги бўйича Speedtest рейтингида Ўзбекистон яна юқорилади

Ookla компаниясига қарашли Speedtest.net сервиси 2020 йил август ойи натижаларига кўра янги маълумотларни эълон қилди.

Starlink фазовий интернетининг тезлиги анча ошди

Ҳозир ўта паст пинг ҳолатида тезлик 100 Мбит/сонияни ташкил этмоқда; бу эса бир вақтнинг ўзида ҳар қандай онлайн ўйинни ўйнашга ва юқори сифатли бир нечта фильмни трансляция қилишга бемалол етади.

Ўқувчилар интернетдан фойдаланиши учун имтиёзли «Мактаб» тариф режаси жорий этилади

Шунингдек, АКТ вазирлигига жойларда рақамли телевидение сигнали ва интернет тезлигини таъминлаш, чекка ҳудудлардаги коммуникация тизимларини тўлиқ тестдан ўтказиш бўйича кўрсатма берилди.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун телеграм каналимизга аъзо бўлинг!

Йўқ Аъзо бўлиш