Xiaomi ва Meitu ёшларбоп CC смартфонлар брендини тақдим этди

Xiaomi x Meitu AI Aesthetics Lab формуласи Xiaomi’нинг қурилмавий таъминотини ҳамда Meitu’нинг дастурий таъминотини (шу жумладан, бьютификация – гўзаллаштириш) ўз ичига олади.

«Жонли» видео: «тўрткўз» Huawei Nova 5 Pro’ни тақдимотдан аввал қадоғидан олиб, ишлатиб кўрамиз!

Huawei Nova 5 Pro бош камераси нақ тўртта модулни ўз ичига олиши тасдиқланган: уларнинг аниқлиги 48, 16, 2 ва 2 мегапикселликдир. Олд камера 32 мегапикселлик оптик сенсорга эга.

Galaxy A туркуми рақиби – 64 МПлик камерага эга Redmi A Series смартфонлари чиқади!

Redmi K20 ҳамда Redmi K20 Pro моделларини шундай номлашдан Xiaomi кўзлаган мақсад ҳам уларнинг Huawei компаниясининг Honor 20 ва Honor 20 Pro флагманларига рақобатчи эканини таъкидлаш бўлган.

Беш камерали Nokia 9 нима бўпти – Sony саккизта камерали смартфон тайёрлаяпти!

Уларнинг ярми анъанавий тарзда асосий модул, кенг бурчакли камера ва телефотообъективли датчик, тўртинчиси уч ўлчамли сканерловчи ToF-сенсор бўлиши мумкин, бошқа модуллари сирлигича қолаётир.

«Гиперкамерали» Lenovo Z6 Pro тақдим этиляпти: барча хусусиятлари ва «жонли» видеоси

Lenovo Z6 Pro’нинг нақ 100 МПлик аниқликда сурат олишини таъкидлашмоқда. Камера фоточақноғи ёнида янги технологиянинг номи – «HyperVideo» ёзуви мавжуд.

DxOMark рейтингида Galaxy S10 5G камералари биринчи ўринларни олиб, видео бўйича рекорд ўрнатди!

Селфи-камералар рейтингида энг юқори – 97 баллик натижа кўрсатган Galaxy S10 5G видеога олиш сифати бўйича рекорд қўйди – у видеосъёмка бўйича DxOMark рейтингида 100 балл ола билган ягона смартфондир!

Huawei P30 ва P30 Pro савдога чиқиши билан рекорд ўрнатди: 10 сониядаёқ 200 миллион!

Гап фақатгина компаниянинг расмий онлайн-дўконидаги савдо ҳақида кетяпти. Корпорациянинг янги флагманлардан умиди катта – йилнинг охиригача у 20 миллионтадан ошиқ Huawei P30 ва P30 Pro сотмоқчи.

Galaxy A80 тақдим этилди: айланувчи камера, янги Snapdragon 730 чипи ва... юқори нарх! (+видео)

«Жонли эфирлар эраси» етакчиси – Samsung’нинг энг ромсиз модели, уч модулли (биттаси 48 МПлик, бири 3D ToF) айланма камерали ҳамда Snapdragon 730 чипли биринчи смартфон!

Oppo Reno ҳамда Reno 10x Zoom тақдим этилди: Huawei P30 Pro кушандалари унинг ярим нархида!

Хитойлик техногигант мобил фотография қироли бўлмиш Huawei P30 ҳамда P30 Pro камерофонларини тақдим этганди. Oppo эса кеча янги – Reno туркумида уларга рақобатчи иккита смартфон намойиш қилди.

Huawei P30 ҳамда P30 Pro тақдим этилди: 10 карралик зум, тунда ҳам кундузгидек сурат!

Huawei P30 Pro модели камераларни баҳоловчи DxOMark профессионал сервисида максимал даражада – 112 балл олиб, камерофонларнинг қиролига айланган.

Ҳали тақдим этилмаган Huawei P30 Pro’ни қадоғидан олиб томоша қиламиз! («жонли» видео ва суратлар)

Slashleaks ресурси Huawei P30 Pro камерофонининг янги «жонли» расмларини эълон қилди – уларда флагманнинг қадоғидаги муҳим маълумотлар ҳам акс этган.

Huawei P30 ва P30 Pro мисли кўрилмаган функцияларга эга! (+«жонли» суратлар)

Смартфоннинг иккита камераси, бир вақтнинг ўзида, битта манзарадан икки хил видео суратга олишини тасаввур этиб кўринг-да...

DxOMark замонамизнинг энг зўр камерофонини эълон қилди

Xiaomi провокациясига жавобан Huawei: «Биздан фақат ўзимизгина ўзиб кета оламиз!» деган эди. Навбатдаги флагмани унинг шу сўзлари ҳақиқат эканини исботлади!

DxOMark селфи-камераларни текшира бошлади: энг зўр 12 та селфифон билан танишинг!

Турли қурилмаларнинг камера имкониятларини холис текшириб баҳоловчи DxOMark сервиси янги ишга қўл урди. Унинг мутахассислари смартфонларнинг айнан олд камера сифати бўйича рейтингини тузишди.

DxOMark рейтинги: 2018 йилнинг энг зўр камерофонлари!

DxOMark профессионал сервиси ҳам 2018 йилдаги текширувларнинг умумий натижасини эълон қилди. Ушбу компания мутахассислари бултур ҳар хил нарх тоифаларидаги жами 31 та смартфон камерасини баҳолашган.

DxOMark: iPhone XR’ни якка камерали смартфонлар «тахтидан туширган» янги камерофонни қарши олинг!

«Бу – универсал камера, кишилар уни «қўлда» созлаб ўтирмасдан бемалол ишлатишлари мумкин», – дея таъкидлашди DxOMark мутахассислари.

290 долларлик Redmi Pro 2 флагмани чиқяпти: 48 МПлик камера ва Snapdragon 675 чипли!

Куни кеча Xiaomi президенти кўрсатган – нақ 48 МПлик датчикка эга камерали смартфон айнан шу Redmi Pro 2 экан! Фото ва видео суратга олишда у ҳатто Huawei P20 Pro флагмани билан беллашиши мумкин!

DxOMark якка камерали смартфонларнинг янги «қирол»ини аниқлади

Якка камералилар «қирол»и Google Pixel 2’ни «тахтдан ағдарган» бу смартфон баҳоси 101 баллга тенг бўлиб, бу ҳатто «қўшкўз» Samsung Galaxy S9+ Plus ва Xiaomi Mi 8 кўрсаткичларидан (99 балл) ҳам юқори!

Xiaomi президенти янги рекордчи – 48 МПлик камерали смартфонини кўрсатиб, тақдимот вақтини ҳам айтди!

Афтидан, «хитойча Apple» ушбу камерофони билан Nokia брендининг бу борадаги рекордини «синдириш»ни ният қилган: унинг 808 PureView смартфони энг юқори аниқликда – 41 мегапикселлик камерага эга.

«Пентакамерали» Nokia 9 «дамини олсин» – LG камераси нақ 16 модулли смартфон чиқаради!

Камеранинг 16 модули битта қабариқ тагликка ўрнатилади. Бу эса тасвирни турли бурчаклардан қамраб олиш имконини беради. Шунингдек, камера остига ўрнатилган кўзгу ҳам ғайриоддий кўринади.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун телеграм каналимизга аъзо бўлинг!

Йўқ Аъзо бўлиш