Xiaomi нақ 50 карра зумли ҳамёнбоп камерофонини яна 42 долларга арзонлаштирди

Унинг 6,57 дюймлик AMOLED-экрани Full HD+ форматида (2400х1080 пикселлик) тасвир узата олади. Корпуси антибактериал қопламага эга, бу эса коронавирус пандемияси шароитларида янада долзарб ҳисобланади.

Huawei P40 Pro+ кушандасини Xiaomi тайёрлади: керамик корпус, Snapdragon 865 ва қайрилма экранли камерофон!

Weibo ижтимоий тармоғидаги Digital Chat Station канали августда тақдим қилиниши кутилаётган смартфоннинг асосий хусусиятларини эълон қилди.

DxOMark энг зўр камерофон, селфифон ва аудиосмартфонларни эълон қилди

Жами ўнта йўналиш, лекин рейтингдаги барча ўринларни учтагина компаниянинг бештагина флагмани эгаллаб олган! Янаям қизиғи – нақ олтита йўналишда битта флагман ғолиб бўлган!

Vivo X50 триоси тақдим этилди: стабилизаторли камерага эга илк смартфонлар (+видео)

Ушбу 5G-смартфонларда камеранинг ўзида стабилизатор бор: съёмка жараёнида камера матрицаси турли ўқлар бўйича 3 даражагача қимирлайди – худди тирик жонзодларнинг кўзи атрофга аланглагани каби.

1200 долларлик Samsung флагмани бу рейтингда зўрға 10-ўринни олди!

Нархи 1400 долларлик бўлишига ва компания камерасини мақтаганига қарамасдан, камерофонлар рейтингида у атиги 122 балл олган.

Ҳамёнбоп Samsung смартфони бу тестда Honor, Xiaomi ва ҳатто Apple флагманларини енгди!

Ушбу рейтингида у ўзидан анча қиммат бўлган Honor V30 Pro, iPhone XS Max, Galaxy S9+ ҳамда Xiaomi Mi CC9 Pro Premium Edition каби номдор флагманлардан юқорида турибди.

Nokia тайёрлаётган 9.3 PureView флагманини сифатли суратлар ва видеода кўринг!

Смартфоннинг бош камерасида 108 ва 64 мегапикселлик сенсорлар, шунингдек кенг бурчакли модул, телеобъектив ҳамда макрообъектив бўлади. Экран остига яширилган селфи-камераси эса 32 мегапикселлик .

Ҳали тақдим этилмаган Xiaomi Mi 10 Lite Zoom: арзон 5G-смартфонда олинган суратлар ҳайратга солади!

Xiaomi Mi 10 Youth Edition камераси орқали туширилган суратлардаги «сувли белги»лар тасодифан яна битта – Xiaomi Mi 10 Lite Zoom смартфонини ҳам фош этиб қўйди!

Кутилганидан ҳам арзон камерофон – Xiaomi Mi 10 Youth Edition тақдим этилди! (+видеолар)

Аввал унинг энг кичик версияси 324 доллар туриши айтилган эди. Xiaomi Mi 10 Youth Edition ундан ҳам арзонлиги билан барчага маъқул келиши аниқ. Яна унинг учун 24 ойлик кафолат ҳам берилади!

50 карра зумли энг арзон смартфонда 20 км.дан расмга олиб кўрсатишди! («жонли» видео + тўлиқ нархлари)

Ишан Агарвал мазкур камерофоннинг барча версиялари нархларини эълон қилди. Унга кўра, Mi 10 Youth Edition модели 5 карралик оптик ва 50 карралик гибрид зумга эга бўлган дунёдаги энг арзон смартфондир!

Xiaomi янги арзон флагманида 15 км.дан суратга олиб кўрсатди! (иккита «жонли» видео)

Унинг квадрокамерасида флагман камерофонларда бўладиган перископ тизими қўлланган. Кенг бурчакли сенсор 120 даражали кўриш бурчагига эга, макрокамера эса объектдан атиги 2 см.дан ҳам фокус ола билади.

Энг қиммат флагман DxOMark рейтингида: Samsung бу шармандаликни кўтара олармикан?!. (+видео)

1400 долларлик бу флагманнинг квадрокамераси нақ 100 карралик зумга, 108 МПлик сенсорга эга. Хўш, бунчалик кучли камерофон профессионал баҳолаш тестида қандай натижа кўрсатиши керак, сизнингча?

Бу смартфон DxOMark рейтингида Xiaomi ва OPPO’нинг энг зўр флагманларини ортда қолдирди!

Унинг фото суратга олиш имкониятлари 136 балл, видео олиш сифати эса 125 баллга баҳоланди. Шу тариқа, мазкур қурилма умумий 125 баллик натижа кўрсатиб, иккита зўр флагманини ортда қолдирди.

Honor 30, 30 Pro ва 30 Pro+ тақдим этилди: 424 доллардан бошланувчи 5G-флагманлар!

Улар хитойлик гигант аввалроқ тақдим қилган флагманлар – Huawei P40 оиласи вакилларининг соддалаштирилган версиялари бўлиб, Google сервисларисиз чиққан.

Энг қиммат Huawei ҳамда Xiaomi флагманларининг камера жанги! («жонли» видео)

Xiaomi бу йил ярим нархида флагманлар чиқаришни тўхтатди. Mi 10 Pro модели Европада 1000 евро туради; яъни у энди Huawei P40 Pro смартфонига тўғридан-тўғри рақибдир. Хўш, унинг камераси шунга ярашами?

Атиги 99 долларлик смартфон Xiaomi Mi CC9 Pro’дан зўр макросурат олади! (+«жонли» видео)

Oukitel C18 Pro ўзидан икки ярим баравар қиммат Xiaomi Mi CC9 Pro флагманидан макрокамера (ҳар иккаласида 5 МПлик) сифати бўйича устун келиши «жонли» видеода исботланган!

«Бойқуш кўзли» Honor 30 Pro илк расмий суратларда

Honor 30 Pro аккумуляторининг ток сиғими 3 900 мА/соатлик бўлиб, тезкор/ички хотираси тегишлича 8/256 ГБлик ҳажмга эга. Мазкур камерофон компаниянинг флагман чипсети – Kirin 990 5G базасида ишлайди.

Redmi энг зўр флагманини янада кучайтириб, Xiaomi Mi 10’дан ҳам қиммат сотяпти!

Премиал камерофон 12 ГБлик тезкор хотираси энг янги ва самарадор – LPDDR5 тоифали чипдир. Табиийки, 512 ГБлик сақлагич тарзида ҳам энг сўнгги русумдаги – UFS 3.1 турига мансуб флеш-хотира танланган.

Xiaomi камераси нақ 144 МПлик иккита смартфон тайёрлаяпти!

Булар – Xiaomi Mi CC10 Pro ҳамда Xiaomi Mi 10S Pro камерофонлари бўлиб, шу иккаласидан қай бири биринчи чиқишини энди вақт кўрсатади.

DxOMark’нинг бирйўла иккита рейтингида тахтни забт этган янги флагман билан танишинг! (+видео)

DxOMark рейтинларида ҳар гал янги етакчи пайдо бўлганида, олдинги лидердан 1 балл юқори натижа кўрсатар эди. Бу камерофон эса энг кучли рақибларидан ҳам бирйўла 4 баллга устун келгани эътиборга лойиқ.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун телеграм каналимизга аъзо бўлинг!

Йўқ Аъзо бўлиш