«Америкалик Аҳмадбой» ҳибсга олинди – у 17 яшар ўсмир экан!

Прокурор Тампа шаҳрида яшовчи хакер федерал қонунга эмас, балки штат қонунларига биноан суд қилинишини таъкидлади, чунки Флорида қонуни бўйича у катта ёшли одам сифатида айбланиши мумкин.

«Аҳмадбойча» фирибгарлик: Twitter’ни бузиб кирган хакерлар Apple, Илон Маск ва бошқалар аккаунтларидан биткоин ўғирлашди!

Хакерлар турли энг машҳур аккаунтлар номидан бир хил пост чиқаришган: уларда биткоин-ҳамёнга пул ўтказишни сўрашган ва кейинчалик уни икки баравар қилиб қайтаришга ваъда беришган.

Россия Федерал хавфсизлик хизматига ишловчи хакерлар АҚШнинг ўттиздан ошиқ компаниясига ҳужум қилишди

Evil Corp. хакерлар гуруҳига бошчилик қилувчи Максим Якубец, 2017 йил ҳолатига кўра, Россия Федерал хавфсизлик хизматида ишлаган.

Хакерлар бутун дунёда Honda заводларини тўхтатиб қўйишди!

Марказий серверларга тушиб, кейин эса бутун корпоратив тармоқ бўйлаб тарқалиб кетган Snake/EKANS номли товламачи дастур ходимларнинг компьютерларини блоклаб қўйиб, очиш калити учун тўлов талаб қилган.

Пандемия шароитида АҚШ ва Исроилга киберҳужумлар ошмоқда

Исроил – киберхавфсизлик соҳасида етакчилардан: махсус тайёргарликдан ўтган минглаб аскарлари ҳарбий хизматини разведка ва кибер бўлимларда ўтаб, сўнг шу йўналишдаги ноҳарбий компанияларда ишлайди.

Хакернинг онаси турмага кириб, барча компьютерларнинг ҳимоясини бузиб чиқди!

Соқчилар нафақат уни қаршиликсиз киритиб юборишган, балки ҳатто қўлидаги смартфонини ҳам олиб қўйишмаган. Натижада хакернинг онаси хакерлик жараёнларини видеога олишга ҳам эришган.

Хакерлар икки босқичли аутентификацияни ҳам бузишни ўрганишди. Бу қанчалик хавфли?

Бирор сервисдаги ўз профилини мустаҳкам ҳимоялашнинг яхши усулларидан бири – икки босқичли аутентификация ҳисобланади. Лекин хитойлик хакерлар ҳатто шуни ҳам бузишнинг йўлини топишибди!

iPhone ҳимоясини бузинг ва миллион доллар сизники!

Apple ваъда қилган мукофотга исталган киши даъвогар бўлиши мумкин, асосийси – унинг хатолигини топиб, у ҳақда ҳаммадан олдин хабар беришдир.

Исталган телефон ҳимоясини SIM-карта орқали бузиш йўли топилди – биттагина SMS кифоя экан!

Махсус хизматлар буюртмаларига кўра мазкур нуқсондан айрим компаниялар кейинги икки йил мобайнида фойдаланиб ҳам келишаётган экан!

Миллий хавфсизлик агентлиги вакили АҚШнинг тўртта мамлакат хакерларидан қўрқишини айтди, булар...

«Бу мамлакатнинг ялпи ички маҳсулот ҳажми биздаги Иллинойс ёки Пенсильвания штатиникидан ҳам кам. Лекин у кибермаконда қанчадан-қанча муаммолар келтириб чиқариши мумкин...»

Хитой ҳукумати мусулмон уйғурларнинг iOS, Android ва Windows тизимли гаджетларига оммавий ҳужум уюштирган

Мазкур ҳужумлардан қанча киши жабр кўрганлиги номаълум, аммо Хитой ҳукумати фақат уйғурларнинг гаджетларидаги маълумотларни тўплаган; бошқалар уларни қизиқтирмаган ҳам.

Twitter раҳбарининг ўз аккаунти бузиб кирилди

Куни кеча Twitter микроблоги Бош ижрочи директори Жек Дорсининг Twitter'даги аккаунти SIM карта алмаштириш усули билан бузиб кирилди.

АҚШнинг элликта штатидаги сайловга Россия хакерлари аралашган!

Россия кучлари ўшанда турли сохта профиллар орқали Ўзбекистонда ҳам тарғибот ишларини олиб боришган. Хусусан, улар фойдаланувчиларнинг Трампга нисбатан хайрихоҳлигини оширишган...

Тарихда биринчи бор: Исроил киберҳужумга авиазарба билан жавоб берди!

Бу – киберҳужумга қарши реал вақт режимида ҳарбийлар жисмоний ҳужум уюштирган тарихдаги илк воқеадир.

Диққат: барча Xiaomi смартфонларида жиддий хавф борлиги аниқланди!

Check Point мутахассисларининг ёзишларича, Guard Provider дастурида ушбу хатолик ҳамиша мавжуд бўлган, лекин уни яқиндагина аниқлашган.

БОШЛАНДИ: Голландия аллақачон Россияга «кибер-уруш» эълон қилди!

Хакерлик ҳужуми уринишидан сўнг Голландия мудофаа вазирлиги «кибер-уруш» ҳолати учун ўз бюджетини оширган. Шунингдек, мамлакатнинг «кибержангчи» қўллаш таклифини НАТО ҳам кўриб чиққан.

АҚШ армияси рақамли таҳдидлардан ишончли ҳимояланмаган

АҚШ бюджет-назорат бўйича бош бошқармасининг маълум қилишича, «Мамлакат қуроллари тизимининг бутун бошли авлоди» амалда киберҳужумдан ҳимояланмаган.

Яна ҳужум: Google Play’да ўнлаб қалбаки банк иловалари фош бўлди

ESET экспертлари Google Play’да машҳур банк иловасининг навбатдаги қалбаки нусхасини фош этишди.

Ҳайратга лойиқ хакер: ФБР эплай олмаган Apple серверларини мактаб ўқувчиси бузиб кирди!

Хакер ўқувчи ўз айбини тан олган ва Apple тармоғини бузганига сабаб сифатида айтишича, ўзи шу корпорациянинг ишқибози бўлиб, унда ишлашни истар экан.

Россия буюртмасига кўра Yahoo’ни бузиб кирган қозоғистонлик хакер йирик жаримага тортилиб, 5 йилга қамалди

Суд қарорига кўра, Карим Баратов ҳар бир айблов учун 250 минг (умумий ҳисобда 2,25 миллион) АҚШ доллари миқдорида жарима ҳамда барча жабрланувчиларга товон пули тўлаб бериши лозим.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун телеграм каналимизга аъзо бўлинг!

Йўқ Аъзо бўлиш