Футбол бўйича бўлиб ўтган Жаҳон чемпионати даврида қанча кибер ҳужум даф этилди?

Футболбўйича Россияда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионати даврида 25 миллионга яқин кибер ҳужум даф этилган

Google Chrome eSpectr’дан ҳимояланди, лекин хотира истеъмоли ортди

Meltdown ва Spectre’нинг ожиз томони билиниб қолгандан кейин кўплаб замонавий процессорларда ишлайдиган браузер дастурчилари янги тоифадаги ҳужумлар хавфини камайтиришга ҳаракат қилмоқда.

Facebook хато туфайли минглаб фойдаланувчиларнинг “қора рўйхат”ини очиб юборди

Facebook’нинг махсус тармоғида яна носозлик юз берди, натижада файлларни очиш созлагичи ишдан чиқди

«Қаҳрамон каламуш»: Android-қурилмаларни Telegram орқали бошқарувчи трояндан эҳтиёт бўлинг!

HeroRat жиноятчиларга қурилмадаги SMS-хабарларни назорат қилиш, скриншот олиш, фойдаланувчининг жойлашувини кузатиш, унинг номидан қўнғироқларни амалга ошириш ва қабул қилиш имконини беради.

Тошкентлик хакер банкни салкам 90 минг долларга «чув туширди»

1982 йилда туғилган И.М. ўтган йилнинг январь ойидан ноябрь ойига қадар бўлган вақт оралиғида компьютер тизими орқали ноқонуний ишларни амалга оширган.

Avast «энг хавфсиз» ва мутлақо бепул браузерни тақдим этди

Avast Secure Browser «Хусусий кириш» ва «Инкогнито» каби режимлар билан чекланиб қолмайди. У хавфсизликнинг бир қатор созламаларини тақдим этади ва фойдаланувчи уларни ўз хоҳишига кўра созлаши мумкин.

Сизни Facebook кузатувидан ҳимояловчи кенгайтма!

Facebook Container плагини ижтимоий тармоққа кираётганингизда, уни изоляцияланган алоҳида варақада очади. Натижада Facebook сизнинг интернетдаги бошқа ҳаракатларингизни таъқиб эта олмайди.

Windows 10’га қарши Windows 7: қай бири хавфсизроқ?

Гарчи 2017 йили олдинги йилдагига нисбатан камроқ зиёнкор файллар аниқланган бўлса-да, операцион тизимлар кесимида қаралганида, рақамлар статистикаси ҳайратланарли кўринади...

Apple собиқ муҳандислари iPhone ҳимоясини бузувчи гаджет тақдим этишди!

Grayshift компанияси GrayKey қурилмаси ёрдамида исталган iPhone ҳимоясини бузиш бўйича ўз хизматини таклиф этаётир. Текинга эмас, албатта – нақ 30 минг доллар эвазига!

ДИҚҚАТ: ушбу компанияларнинг БАРЧА смартфонларига бошиданоқ хавфли вирус жойланган!

Dr.Web экспертларининг хабар беришларича, ҳозирда хавфли Android.Triada.231 трояни хитойлик смартфонсозларнинг қирқдан ошиқ моделлардаги девайсларида мавжуд.

Apple компьютерларини жосусликда айблашяпти

Mac’лар фойдаланувчининг рухсатисиз ва унга билдирмасдан, фон режимида дисплейдан скриншотлар ола билади. Шунингдек, унинг ҳимоясидаги «тирқиш» экрандаги матнни англаш имконини беради.

АҚШ ҳарбий сунъий йўлдошлари тизимини ҳаваскор хакерлар ҳам буза олади

«Россия ҳамда Хитой ҳозирда АҚШ сунъий йўлдошларининг фаолиятини издан чиқаришга имкон берувчи сигнал шовқинлари генераторлари ҳамда сигналларни «илиб олувчи» мосламалар яратиш устида ишлашмоқда...»

АҚШ да Huawei'га қарши қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди. Ҳукумат нимадан чўчимоқда?

АҚШ Сенати аъзоларидан бири 2 та хитойлик бренд маҳсулотларини АҚШ ҳудудида тақиқлашга оид қонун лойиҳасини ҳам тайёрлаган.

Хакерлар тарихдаги энг йирик ўғирликни содир этишди

Улар энг оммабоп криптовалюта савдо биржаларидан бири – Coincheck ҳимоясини бузиб кира олишди ва фойдаланувчиларнинг барча пулларини ўмариб кетишди.

Энг хавфли Android-вируслар-3: Loki

Loki вируслар жамланмасини ўчириб ташлашнинг умуман имкони йўқ. Ундан қутулишнинг биттагина йўли бор – смартфондаги барча маълумотлардан воз кечиб, уни тўлиқ қайта прошивка қилиш.

Энг хавфли Android-вируслар-2: Marcher

Android-гаджетларга тушадиган Marcher «банк трояни» 2013 йилдаёқ яратилган бўлса-да, 2016 йил ёзига келибгина «кенг қулоч ёйди». У яхши ниқоблана олиши ва «интернационаллиги» билан танилган.

Энг хавфли Android-вируслар-1: Triada

Агарда Triada вируси тушиб қолса, ундан қутулиш учун смартфонни тўлиқ қайтадан прошивка қилишдан бошқа илож қолмайди.

Android тизимига вируслар нега тушади ва улардан қандай қутуламиз?

Android тизимига тушиши мумкин бўлган вирусларнинг турлари, уларнинг зарарлари, зиёнкор дастурларни фарқлаш, улардан қутулиш ва ҳимояланиш борасидаги лўнда маълумот ва йўриқномалар билан танишинг.

Янги турдаги вирус ҳатто смартфонни портлатишга қодир!

Loapi ҳужумлари шу қадар кўп ва хилма-хилки, натижада бошқарувни тўлиғича ўз қўлига олади. Гаджет эгаси маъмур ҳуқуқини олиб қўйишга уринса, у созламалар ойнасини ёпади ва қурилма экранини блоклайди.

Эксклюзив: Германия полицияси Telegram’ни қандай бузиб кира олган?

Мутахассисларнинг фикрича, улар гумонланувчиларнинг смартфон, планшет ва компьютерларига «Бундестроян» махсус вирусини «юқтириб», шунинг ёрдамида уларнинг аккаунтларига кира олишган.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун телеграм каналимизга аъзо бўлинг!

Йўқ Аъзо бўлиш