Бу вирус пандемия пайтида нақ $25 000 000 ўғирлади!

Масофадан ишлашга ўтилгач, хакерлар ҳам уй компьютерлари ва ноутбукларга ҳужумларни оширишган. McAfee’нинг маълум қилишича, энг «кучайган» йўналишлардан бири криптожекинг (махфий майнинг) экан.

«Америкалик Аҳмадбой» ҳибсга олинди – у 17 яшар ўсмир экан!

Прокурор Тампа шаҳрида яшовчи хакер федерал қонунга эмас, балки штат қонунларига биноан суд қилинишини таъкидлади, чунки Флорида қонуни бўйича у катта ёшли одам сифатида айбланиши мумкин.

«Аҳмадбойча» фирибгарлик: Twitter’ни бузиб кирган хакерлар Apple, Илон Маск ва бошқалар аккаунтларидан биткоин ўғирлашди!

Хакерлар турли энг машҳур аккаунтлар номидан бир хил пост чиқаришган: уларда биткоин-ҳамёнга пул ўтказишни сўрашган ва кейинчалик уни икки баравар қилиб қайтаришга ваъда беришган.

Россия Федерал хавфсизлик хизматига ишловчи хакерлар АҚШнинг ўттиздан ошиқ компаниясига ҳужум қилишди

Evil Corp. хакерлар гуруҳига бошчилик қилувчи Максим Якубец, 2017 йил ҳолатига кўра, Россия Федерал хавфсизлик хизматида ишлаган.

Хакерлар бутун дунёда Honda заводларини тўхтатиб қўйишди!

Марказий серверларга тушиб, кейин эса бутун корпоратив тармоқ бўйлаб тарқалиб кетган Snake/EKANS номли товламачи дастур ходимларнинг компьютерларини блоклаб қўйиб, очиш калити учун тўлов талаб қилган.

«Ўзавтосаноат» сайтига хакерлар ҳужум қилишди

Хакерлар сайтнинг бош саҳифасида қуйидагича мазмунда инглизча ёзув қолдиришган: «Қани хавфсизлик! Илтимос, веб-саҳифангизни таъмирланг. Агар бундай қилмасангиз, у яна шундай ҳужумга дуч келади!»

Пандемия шароитида АҚШ ва Исроилга киберҳужумлар ошмоқда

Исроил – киберхавфсизлик соҳасида етакчилардан: махсус тайёргарликдан ўтган минглаб аскарлари ҳарбий хизматини разведка ва кибер бўлимларда ўтаб, сўнг шу йўналишдаги ноҳарбий компанияларда ишлайди.

2014 йилдан бери чиққан барча Samsung смартфонлари хавф остида экан! (+«жонли» видео)

Мазкур ҳимоя туйнугини топган хавфсизлик мутахассиси хакерлар ундан қандай фойдаланишлари мумкинлигини ҳам кўрсатиб берган! Шундан сўнг Samsung’нинг пайтавасига қурт тушган...

ФҚБ: Коронавирус фонида киберҳужумлар 4 баробар кўпайди

Германия ҳукумати ҳам қаллоблар ҳийласига учиб, COVID-19 учун ажратган моллионлаб евро маблағини йўқотган бўлиши эҳтимоли бор.

Коронавирус туфайли яна бир антиқа хизмат арзонлашди

Group-IB мутахассисларига кўра, хакерлар ҳозир икки турга ажралган: биринчи тоифадагилар пандемия ортидан бойиб қолишни ўйлашса, иккинчи турдагилар бундай вазиятдан ғараз мақсадда фойдаланишмаяпти.

Windows 7 ишлатасизми? Яна битта нохуш хабар бор...

Help Net Security компаниясининг киберхавфсизлик бўйича мутахассислари Windows 7 операцион тизими остидаги компьютер ва ноутбукларга қилинаётган ҳужумларнинг бирданига ошиб кетганини аниқлашган.

Хакерлар коронавирусдан фойдаланиб компьютерларга ҳужум қила бошлашди!

«Кенг муҳокама этилаётган коронавирус аллақачон кибержиноятчилар учун “хўрак”ка айланиб бўлган. Шу кунгача биз у билан боғлиқ бўлган 10 хил файлга дуч келдик, аммо улар янада кўпайиши аниқ».

Мана, 5G тармоқларининг биринчи ва ҳақиқий хавфи!

Ucell уяли алоқа оператори Ўзбекистонда илк бор 5G тармоғини синовдан ўтказган ва кейинроқ амалда ишга туширган. Шунингдек, Uzmobile ҳам 5G технологиясини синов тариқасида жорий этган.

Дастурчи тасодифан Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва ҳокимият сайтларига хакерлик ҳужумини уюштирди!

Аслида дастурчи ушбу муассасанинг сайти қанчалик ҳимояланганлигини текшириб кўришга қарор қилганди. Унинг мақсади – сайт муҳофазасидаги «тирқиш»ларни бартараф этиш эди, холос, аммо...

Хитойлик хакерлар 9 йилдан бери Россия давлат идораларини кузатаётган экан!

Россияда жойлашган ва унга боғлиқ жами 30 ташкилотга ҳужум бўлган. Ўғирланган маълумотларга қараганда, хакерларни айнан сиёсий разведка ҳамда саноат соҳасидаги жосуслик қизиқтирган.

Android фойдаланувчилари эҳтиёт бўлинг, пулингизни ўғирлашади!

AsiaHitGroup номи билан танилган қонунбузарлар гуруҳи, шу йилнинг ўзидаёқ Google Play’да фирибгарлик иловасининг учунчи тўлқинини тарқатишга улгуришди

Ахборот технологиялари вазирлиги айрим давлат сайтларига ҳужум уюштирилганини маълум қилди

2017 йилнинг 20 ноябр куни Ўзбекистондаги бир қатор муассасаларнинг ахборот ресурсларига кибер ҳужумлар амалга оширилди.

«Касперский лабораторияси» янги киберҳужумлар хавфидан огоҳлантирди

Кибержиноятчилар энди банк ҳисоблари ва кредит карталаридан тез-тез маълумот ўғирламай қўйишган. Зеро, IT-технологиялар билан боғлиқ корхоналарнинг фаолиятини киберҳужумлар орқали тўхтатиб қўйиб, уларни блокдан ечиш эвазига ҳақ талаб қилиш осонроқ.

Microsoft киберҳужумлар хавфи туфайли Windows XP ва бошқа эски тизимларини янгилади

Microsoft ўзининг ҳозирда қўллаб-қувватланаётган ва бундан маҳрум этилган – Windows XP, Vista ҳамда бошқа тизим версиялари учун ҳам яна янгиланишларни тақдим этди.

Хакерлик ҳужуми туфайли меҳмонхона мижозлари хоналарда қамалиб қолди

Австриянинг энг яхши меҳмонхоналаридан ҳисобланадиган Romantik Seehotel Jägerwirt хакерларга биткоинлар орқали 1,6 минг евро тўлаганлигини тасдиқлади. Хакерлар меҳмонхонага тегишли электрон калитлар тизимини...

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун телеграм каналимизга аъзо бўлинг!

Йўқ Аъзо бўлиш