Xiaomi флагманига битта қувватда 14 кун ишлаш имконини берувчи янги режим қўшилди!

Xiaomi Mi 11 Ultra флагманининг прошивкаси янгиланди – MIUI график қобиғининг V12.5.10.0.RKACNXM версияси тарқатилди. Унда бир қатор янги функциялар сафида Super Power Saver режими ҳам тақдим этилган.

Арзон «автономлик монстри» – Galaxy F22 тақдимоти ва хусусиятларини Samsung расман эълон қилди

Helio G80 процессорли Galaxy F22 моделида AMOLED-дисплей HD+ форматли, кадр янгиланиши эса 90 Гц. Квадрокамерада асосий модул 48 МПлик, селфи учун эса экран кемтигига 13 МПлик сенсор ўрнатилган.

Навбатдаги Samsung «автономлик монстри»нинг ожиз нуқтаси – айнан аккумуляторида!

FCC маълумотлар базасида Galaxy M32 модели пайдо бўлди. Ушбу нуфузли ташкилот фақат бозорга чиқаришга тайёр маҳсулотларнигина сертификатлашини ҳисобга олсак, мазкур смартфоннинг ҳам тақдимоти яқин.

iPhone 13 туркумидаги барча тўртта смартфоннинг аккумулятор ток сиғими маълум бўлди

2021 йили чиқадиган ўн учинчи авлод айфонларнинг барчасида аккумулятор сиғими ўз «аждод»идагидан юқори, лекин Pro Max версиясида бу фарқ яққол катта.

$150 эвазига 48 МПлик квадрокамера ва 6000 мАс батареяли Galaxy M12 тўлиқ намойиш қилинди!

Galaxy M12 дисплейи 90 герцлик ва юзасига Gorilla Glass 3 ҳимоя шишаси ётқизилган. Samsung уни Android 11 устига қурилган OneUI 3.0 Core график қобиғи билан таклиф этмоқда.

3687 мАс батареяли Phone 12 Pro Max автономлиги юқорими, ёки 5000 мАс аккумуляторли Galaxy S21 Ultra? («Жонли» тест видеоси)

Бирининг қуввати буткул тугаганида, иккинчисида ҳали 10% заряд қолган – шунинг ўзиёқ бир соат браузер ёки Instagram титкилашга, ё бўлмаса бир соатга яқин GPS модулини ишлатишга етади.

Яна бир «автономлик монстри» – Galaxy M62 тақдим этилди!

Samsung навбатдаги «бели бақувват» смартфони премьерасини 3 мартда ўтказиши кутилаётган эди. Бироқ компаниянинг Таиланд бўлими чўзиб ўтирмасдан, унинг барча жиҳатларини расмий сайтида эълон қилди.

5000 мАс батареяли ва сувдан ҳимояли смартфон – атиги 100 доллардан!

Телефон иккита SIM-картани, 4G технологиясини, якка полосали Wi-Fi, Bluetooth 5.0 ҳамда GNSS (GPS, A-GPS, LTEPP, SUPL, ГЛОНАСС, GALILEO) тармоқларини қўллаб-қувватлайди.

Samsung атиги 340 долларга Android 11, флагман процессор ва 7000 мАс батареяли камерофон чиқаряпти

Компания мазкур смартфонига ўзининг Exynos 9825 чипсетини ўрнатяпти. Бу – Galaxy Note 10 ҳамда Galaxy Note 10+ флагманларида қўлланган процессордир.

Exynos 2100 чипли Galaxy S21 Ultra: тўртта флагманга қарши илк автономлик тести!

Тажрибада ундан ташқари яна Xiaomi Mi 11, iPhone 12 Pro Max, OnePlus 8 Pro ҳамда Galaxy S20 Ultra флагманлари қатнашган.

Компания раҳбари аллақачон Redmi K40 ишлатяпти: скриншот унинг зўр жиҳатини кўрсатди!

Redmi брендининг лаҳбари Weibo тармоғида ўзи ишлатаётган смартфоннинг экранидан скриншот эълон қилди. Бу сурат иккита фактни ошкор этган...

ТОП-15: Рекорд даражада тез қувватланувчи смартфонлар

Рўйхатда бирорта ҳам iPhone йўқ, кучли ўнталикдан эса фақат хитойлик компанияларнинг вакиллари ўрин олган! Ярим соатга ҳам етмасдан қувватланиб улгурувчи биттагина смартфон бор экан.

«Энергетик монстр» – Redmi 9 Power: тақдимот куни, Redmi Note 9 4G моделидан фарқлари ва расмий видеоси

Ушбу смартфоннинг кейинроқ бошқа бозорларга Xiaomi Redmi 9T номи остида чиқишини айтишмоқда.

Қуввати 32 кунга етувчи, квадрокамерали ва «ўлдириб бўлмас» бу смартфонни текинга ҳам олиш мумкин!

Нақ 10 050 мА/соатлик батареяга эга Doogee S59 Pro смартфонини Aliexpress орқали 199 долларга олиш мумкин, лекин компаниянинг расмий сайтида ундан учтаси ютуқли ўйинга ҳам қўйилган.

Xiaomi машҳур флагманининг рекорди борасида барчани лақиллатган экан!

Android Authority нашри таҳририяти Xiaomi’нинг юбилей суперфлагманини тест қилиб кўрди ва бу борада ишлаб чиқарувчининг алдаганини фош этди.

Қуввати энг узоқ вақтга етувчи 15 смартфон билан танишинг

Android Insider тўртинчи авлод уяли алоқа стандарти – LTE тармоғида интернет ишлатганда қуввати қанча вақтга етиши бўйича ўтказилган тест асосида смартфонларнинг автономлик рейтингини тақдим этди.

iPhone 12 ҳамда 12 Pro тестда нафақат Android-смартфонларга, балки ҳатто бултурги айфонларга ҳам мағлуб бўлди!

Тест ғолиби эса Samsung ёки Google флагмани эмас, балки хитойлик смартфонсознинг янги модели бўлиб чиқди!

Realme C15 чиқди – квадрокамерали ва батареяси 6000 мА/соатлик арзон смартфон!

Helio G35 чипли смартфон 3/4 ГБлик тезкор ва 64/128 ГБлик ички хотирага эга. 13+8+2+2 МПлик бош камераси Super NightScape ва HDR режимларини қўллаб-қувватлайди, 1080p 30fps аниқлигида видео олади.

Тахлама смартфоннинг аккумулятори ҳам эгилувчан бўлади

Samsung компанияси илк тахлама смартфонини чиқаришга жиддий киришганга ўхшайди (смартфон ҳозирча Galaxy X, деган ном олган). Компания Асан шаҳрида эгилевчан дисплейлар чиқарадиган заводни ишга туширди. Келаси йили бу ерда 1 миллион донага яқин

Ромсиз Oukitel K10 энг сиғимдор – нақ 11000 мА/соатлик аккумуляторга эга! (+видео)

Oukitel K10 ташқи қиёфаси ҳам ҳашамдор: 6 дюймлик ромсиз Full HD+ экрани олд панелни деярли бутунлай эгаллаган. Корпусининг орқа панелига ҳақиқий чарм қопланган, роми эса магний қотишмасидан ишланган.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун телеграм каналимизга аъзо бўлинг!

Йўқ Аъзо бўлиш