Lenovo ўйиндан чиқди: компания ортиқ гейминг смартфонлари ишлаб чиқармайди

Legion гейминг смартфонлари билан хайрлашинг.

Lenovo Legion Duel намойиш қилинди: энг кучли, энг оригинал, энг ўйинбоп смартфон атиги 500 доллардан!

Snapdragon 865+ ва Adreno 650 чипларидан ташқари, ҳар бири иккитадан вибромотор, совитиш найчаси, аккумуляторга эга смартфоннинг 50 фоизга зарядланишига 10, тўлиқ қувват олишига эса 30 дақиқа кифоя!

AnTuTu’нинг янги «қирол»ини «жонли» видеода ишлатиб кўрсатишди!

Геймерофоннинг базавий моделидан ташқари, унинг Pro-версияси ҳам чиқади. Lenovo Legion Pro тезкор хотираси 16 гигабайтлик, энг янги – UFS 3.1 туридаги флеш-хотираси эса 512 гигабайтлик бўлади.

Жаҳондаги энг зўр иккита Android-смартфон бир кунда чиқяпти!

8 июль куни Qualcomm компанияси навбатдаги флагмани – Snapdragon 865+ процессорини тақдим этди. Унинг базасида ишловчи илк флагманлар – иккита энг кучли ўйинбоп смартфоннинг тақдимот кунини айтишди.

«Қирол ўлди. Яшасин қирол!» – жаҳон рекордчисини AnTuTu’да тор-мор этишди!

Asus ROG Phone 3 аввалроқ AnTuTu бенчмаркида рекорд ўрнатган эди. Янги флагманнинг самарадорлик кўрсаткичи олдида униси ҳолва экан!

Ҳали чиқмаган Snapdragon 865 Plus флагман процессори илк бор AnTuTu’да имтиҳон топширди!

Ҳали тақдим этилмаган чипсет унда 667 253 балл олган; таққослаш учун: май ойидаги энг зўр Android-флагманлар рейтингида Snapdragon 865 процессорли OPPO Find X2 Pro рекорди 604 123 баллга тенг эди.

Lenovo Legion – «барча кўзлари белида» жойлашган илк смартфон! (+расмий суратлар ва видео)

Гаджетнинг ҳатто селфи-камераси ҳам «қоқ белида» – уни корпуснинг ён қиррасидан чиқувчи механизмга ўрнатишган. Яъни, смартфон геймерлар қўлига ўта даражада мосланган – бунақасини ҳали кўрмагансиз!

Бу рекордчи флагман атиги 15 дақиқадаёқ тўлиқ қувватланиб улгуради!

Xiaomi «Сайёрамиздаги энг қудратли смартфон» дея мақтаган Black Shark 3 геймерофонини Red Magic 5G модели AnTuTu’да тор-мор этган. Lenovo эса Legion билан уларнинг барини яксон этишга сўз берган...

Black Shark 3 ҳамда Red Magic 5G геймерофонларини яксон этувчи Lenovo Legion илк расмий суратда!

Xiaomi «Сайёрамиздаги энг қудратли смартфон» дея мақтаган Black Shark 3 геймерофонини Nubia Red Magic 5G модели AnTuTu’да тор-мор этган. Lenovo эса Legion смартфони билан барчасини яксон этмоқчи!

«Ўйин бошланди» – AnTuTu’нинг янги қироли Xiaomi Mi 10’ни тор-мор этмоқчи!

Lenovo компаниясининг ваъда қилишича, Xiaomi Mi 10 флагмани AnTuTu тахтида кўп узоқ ўтирмайди: компания Legion бренди остида ўта кучли ўйинбоп смартфон тайёрлаяпти.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун телеграм каналимизга аъзо бўлинг!

Йўқ Аъзо бўлиш