LG бу бозорни расман тарк этяпти – у «қўлни ювиб қўлтиққа урди»!

Компаниянинг бу йўналишдаги бизнеси 2015 йилдан зарар кўришни бошлаган. 2020 йили зарарнинг умумий миқдори 4,4 миллиард долларни ташкил қилган.

5G тезлиги тести: iPhone 12 барча Android-флагманларга мағлуб бўлди!

Мутахассислар айфонларнинг 4G тармоғидан 5G стандартига ўтиши билан интернет тезлиги 2,3 бараварга ошганини таъкидлашган, лекин Android-смартфонлар барибир анча олдинда.

LG йўл харитаси: Android 11 қайси смартфонларга қачон етиб келади?

Компаниянинг Германиядаги расмий сайтида эълон қилинган графикда Android 11 операцион тизимини қабул қилувчи LG смартфонлари рўйхати ҳам, улардан ҳар бири қачон янгиланиши ҳам кўрсатилган.

Энг тез ва энг секин арзонлашувчи смартфонлар: қайсиларининг нархи икки карра тез пасаяди?

BankMyCell ресурси смартфонларнинг харид қилинганидан кейинги арзонлашуви бўйича анъанавий йиллик ҳисоботини эълон қилди.

LG шу йилиёқ сотувга чиқувчи, ўрама экранли Rollable смартфонини видеода кўрсатди!

Унинг қайишқоқ OLED-дисплейи BOE компанияси томонидан ишланган бўлиб, корпус ичига яшириниш ва ундан чиқиш хусусиятига эга. Бу эса телефонни букламасдан дисплей майдонини ўзгартириш имконини беради.

Энг инновацион саккизта смартфон – CES 2021 совриндорлари

Ҳакамлар ҳайъати – индустриянинг 89 нафар экспертлари бирор флагманни эмас, балки Samsung компаниясининг ўрта нархли моделини нарх ва сифат мутаносиблигига кўра энг зўр смартфон, дея эълон қилишди.

Турли ҳудудларда энг оммабоп смартфон брендлари қайсилар?

Бу кўрсаткичлар тегишли ҳудудларда сотилган смартфонлар сонига кўра чиқарилган. Лекин шу савдодан тушган фойдасига қарасак, бозордаги даромаднинг 93 фоизини иккитагина компания бўлишиб олган!

Бу мамлакатдаги ўнта смартфондан олтитаси – iPhone. Қолганлари-чи?

Ушбу даврда мазкур мамлакат аҳолиси энг кўп сотиб олган смартфон – ўтган йилги iPhone 11 моделидир. Кучли бешликка кирган яна тўрттаси эса битта компания маҳсулотларидир.

LG Rollable: компания «рулон-смартфон» тайёрламоқда

LG’да ҳозирги кунда дисплейни труба шаклида ўраш имконини берадиган технология мавжуд. Фақат ундан смартфонларда эмас, балки телевизорларда фойдаланилмоқда.

Қуввати энг узоқ вақтга етувчи 15 смартфон билан танишинг

Android Insider тўртинчи авлод уяли алоқа стандарти – LTE тармоғида интернет ишлатганда қуввати қанча вақтга етиши бўйича ўтказилган тест асосида смартфонларнинг автономлик рейтингини тақдим этди.

Энг антиқа смартфон – LG Wing тақдим этилди: нарх ва хусусиятлари

LG Wing қурилмасининг диагоналига 6,8 дюймлик P-OLED экрани соат мили йўналишида айланиб, горизонтал режимга ўтади. Шунда унинг ортида иккинчи – диагоналига 3,9 дюймлик қўшимча G-OLED дисплей очилади.

Android 11’гача янгиланиши аниқ бўлган Samsung, OnePlus, Xiaomi, Oppo, Realme, Huawei, Motorola, LG ва Nokia смартфонлари

Рўйхатда айрим смартфонларнинг туркумлари битта бандда саналганини ҳисобга олсак, жами 110 дан ортиқ русумдаги мобил қурилмалар Android 11 талқинигача янгиланади. Лекин бу ҳам ҳали ҳаммаси эмас...

4K-телевизорлар савдосида юксалиш: бозорнинг ярмини иккитагина компания банд этди!

Бунақа телевизорлар савдосининг ошувига 4K аниқлигида контент узатувчи Netflix каби турли видеосервислардан ташқари, коронавирус пандемияси ҳам ҳисса қўшган – кишилар уйда қолгач...

Энг оригинал – айланма экранли LG Wing смартфонини илк «жонли» видеода кўрамиз!

Иккинчи экранда клавиатура ва бош дисплейдаги контент билан боғлиқ қўшимча маълумот акс этади. Сурат ёки видеоларни томоша қилаётиб, остки экранда уларни таҳрирлаш воситалари чиқиб туради ва ҳоказо.

Xiaomi «дамини олсин» – LG метро вагонларига ойна ўрнига шаффоф OLED-экранлар ўрнатди!

Дисплейларда поезд айни дамда қаерда эканлиги, об-ҳаво прогнози, янгиликлар ва бошқа маълумотлар акс этиб боради. LG буни у ўз ватанида эмас, балки рақобатчи – Xiaomi юртида қилаётгани ҳам эътиборли.

Америкаликлар энг кўп қайси смартфонларни харид қилишяпти?

Глобал бозорда учинчи ўринни олган компания бу ерда нафақат етакчилик қиляпти, балки энг яқин рақибидан ҳам икки бараварга кўп смартфон сотишга муваффақ бўлган.

Жанубий Корея флагмани DxOMark’да шарманда бўлди – атиги 41-ўрин!

Унинг бош камерасида асоий датчик 64 мегапикселлик бўлиб, яна 13 МПлик ўта кенг бурчакли модул ҳамда ToF-камераси ҳам бор. Шунга қарамасдан, бу флагманнинг сураткашлик маҳорати ўта паст экан!

Samsung ва LG ўз юртида Xiaomi’нинг дадил ҳамласига учради!

Жанубий Корея смартфон бозорини эгаллаш осон кечмаслигини «Хитойча Apple» яхши билади. Шу боисдаан, Xiaomi бу ерда маҳаллий гигантларни нарх-сифат мутаносиблиги билан енгишни кўзлаган.

Android 11’гача биринчи тўлқинда янгиланувчи 129 та смартфон рўйхати чиқди!

Рўйхатга 8 та Google, 22 та Samsung, 10 та Nokia, 8 та OnePlus, 18 та Xiaomi, Redmi ва POCO, 18 та Huawei ва Honor, 26 та Oppo ва Realme, 9 та Vivo 9, 2 та Sony, 6 та LG, 2 та ASUS смартфони кирган.

Apple қанча чиранмасин, iPhone 12’лар тақдири барибир Samsung’га боғлиқ!

Уларнинг ҳатто iPhone 11’дан ҳам арзон бўлиши учун BOE Technology тақдим этган арзонроқ матрица қўлланиши ҳам айтилган. Аммо Samsung’дан бошқаси бунақа ҳажмда дисплей етказиб бера олмайди-да!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун телеграм каналимизга аъзо бўлинг!

Йўқ Аъзо бўлиш